Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
67
Ниҳоят бу калланинг пешона суякларини ҳам майдалашга муваффақ бўлди. У энди болтани 
ташлаб каллани оёғи остига олиб, шохдан икки қўллаб ушлаган-ча ваҳшиёна куч билан бурай 
бошлади ва шохларни юлиб олди. Улар суғуриб олинган илдиз сингари қарсилларди. Бу шохлар 
- боланинг илтимосига кўра, Ўразқул билан Бекей холага сеҳрли бешик келтириши лозим 
бўлган ўша Шохдор она буғунинг шохлари эди... 
Боланинг кўнгли беҳузур бўлди. У бурилди ва қўлидаги буйракни тушириб юбориб
секингина нари кетди. У қулаб тушаётгандек ёки бўлмаса одамлар кўзи олдида қайт қилиб 
юбораётгандек жуда қўрқди. У оқариб-гезариб манглайлари ёпишқоқ терга ботганча ўчоқ 
ёнидан ўтиб борарди. Ўчоқда ловуллаб ўт ёниб, қозондан бурқираб қайноқ буғ кўтариларди. 
Бахтсиз Мўмин бобо бўлса ҳамон аввалгидек юзини ўтга тутиб, ҳаммасига чап бериб ўтирарди. 
Бола бобосини безовта қилгиси келмади. Ў тезроқ ўринга етиб боришни ва тўшакка боши билан 
бурканиб ётишни истарди. Қани энди ҳеч нарсани кўрмаса, эшитмаса, унутса. 
Қаршисидан Бекей хола чиқиб қолди. У ўзига оро бериб ясанган, бироқ юзида Ўразқулнинг 
калтаклаши натижасида ҳосил бўлган кўм-кўк қонталаш излар кўзга ташланиб турарди. 
Бемаврид қувониб, жонсараклик билан «катта гўштга» югуриб келаётган эди. 
- Сенга нима бўлди? - У болани тўхтатди. 
- Бошим оғрияпти. 
- Бошгинангдан айланай, - деди меҳри тошиб ва устма-уст ўпа бошлади. 
У ҳам маст эди. Ундан ҳам лаънати ароқ ҳиди анқиб келарди. 
- Бошгинаси оғрибди-да, - . минғирлади у раҳмдиллик қилиб. - Жигаргўшам менинг. 
Балки овқатлангинг келаётгандир. 
- Йўқ, ҳеч нарса емайман. Ётгим келяпти. 
- Кетдик бўлмаса, ўзим ётқизиб қўяман. Нима, сен якка-ю ёлғиз ётаверар экансанми. Ахир 
ҳамма одам бизникида. Меҳмонлар ҳам. Гўшт ҳам тайёр бўлай деб қолди, - деди у ва болани ўзи 
билан бирга олиб кетди. Булар яна ўчоқ бошидан ўтиб кетаёттанларида елин сингари қизариб 
тўлишиб кетган ҳолда молхонадан чиқиб келаётган Ўразқулга кўзлари тушди. У Мўмин бобо 
ёнига ўзи кесган буғу шохларини кеккайганча уйиб қўйди. Чол сапчиб тушди. 
Ўразқул унга қарамасдан сув тўла пақирни боши узра кўтарди ва орқага эгилганча эгнига 
тўкиб-сочиб ича бошлади. 
- Энди ўлсанг ҳам бўлаверади, - деди у бошини пақирдан кўтариб, яна пақирга тиқаркан. 
Бола чолнинг ғўлдираб гапираётганини эшитди: 
- Раҳмат, ўғлим, раҳмат. Энди ўлсам ҳам армоним йўқ. Мен учун шунчалик иззат-ҳурмат... 
- Мен уйга кетаман, - деди ўзини унча яхши сезмаётган бола. 
Бекей хола кўнмади. 
- Бир ўзинг нима қиласан у ерда. - Болани ҳоли-жонига қўймасдан уйига олиб кетди ва 
бурчакдаги каравотга ётқизди. 
Ўразқулнинг уйида дастурхон мунтазир эди. Ҳар хил таомлар муҳайё эди. Буларнинг 
ҳаммаси билан кампир ва Гулжамол банд эди. Уй билан ҳовлидаги ўчоқ орасида Бекей хола 
қатнагани-қатнаган. Ўразқул билан барзанги Кўкатой гўштни кутиб, гулли кўрпачада ёстиққа 
ёнбошлаганча чойдан майда-майда ичишиб ўтиришарди. Улар тўсатдан ўзларига бино қўйиб, 
ўзларини тўра ҳис этишарди. Сейдаҳмад уларга пиёланинг тагида чой қуйиб ўтирарди. 
Бола бўлса бир бурчакда ипсиз боғлангандай, бетоблик зарбига бардош бериб жимгина 
ётарди. Уни яна қалтироқ босди. У туриб кетишни истарди. Бироқ каравотдан тушиши биланоқ 
қайт қилиб юборишдан қўрқарди, шунинг учун ҳам у титраб-қақшаганча тишини-тишига қўйиб, 
қимир этмай ётарди. Ортиқча қимирлашдан қўрқарди. 
Шу орада хотинлар Сейдаҳмадни ҳовлидан чақиришди. Катта сирланган товоқда тоғ 
сингари уюлиб, буғланиб турган гўштни кўтарганча Сейдаҳмад пайдо бўлди. У узоқ кутилган 
бу таомни зўрға кўтариб келиб, Ўразқул билан Кўкатойнинг олдига қўйди. Хо-тинлар унинг 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling