Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
69
Боланинг чорлаши бўйича Қулибек машинада ғизиллаб етиб келди ва автоматни олдинга 
қарата қия ушлаганча кабинадан сакраб тушди: «Қани улар?» - Улар мана бу ёкда! Улар 
иккаласи Ўразқулларнинг уйи томон югуриб кетишди. Эшикни зарб билан очишди. «Қўзғала 
кўрма! Қўлингни кўтар!» - бўсағадан туриб даҳшат билан буйруқ берди Қулибек, автоматни 
тўғрилаганча. Ҳамманинг капалаги учиб кетди. Ҳамма ўтирган жойида донг қотиб, оғиздаги 
гўштлар бўғизларида қолди. Кўп еб қўллари, юзлари, оғизлари мойга ботиб, бўкиб қолган маст-
аласт кишиларнинг эса умуман қимир этишга мажоллари қолмаган эди. 
«Қани, ўрнингдан турчи, мурдор!» - Қулибек автоматини Ўразқулнинг чаккасига тиради. 
Қалтироқ босган Ўразқул дудуқланганича Қулибекнинг оёғига йиқилди. «Раҳм қил, 
ўлдирмагин». Лекин Қулибек раҳм қилмади. «Чиқ бу ёққа, мурдор! Энди тамом бўлдинг!»- У 
Ўразқулнинг чотига зарб билан тепиб юборди ва ўрнидан турғизиб уйдан чиқишга мажбур 
этди. Кайфи учиб саросимага тушиб қолган жамики кишилар жимгина ҳовлига чиқишди... 
«Деворга бориб тур! - буйруқ берди Қулибек Ўразқулга. - Шохдор она буғуни ўлдирганинг 
учун ва унинг бешик кўтариб келган шохларини кесиб олганинг учун сенга ўлим!» Ўразқул 
тупроққа йиқилиб тушди. Эмаклаб инграганча зорлана бошлади: «Ўлдирма мени, менинг ҳеч 
кимим йўқ-ку ахир. Оламда танҳоман. На ўғлим бор, на қизим...» 
Ундаги манманлик, кибр-ҳаво қаёққа кетди. 
Ожиз, ярамас қўрқоқ. Бундайларни ўлдиргинг ҳам келмайди. 
«Майли, ўлдирмайлик, - деди бола Қулибекка. - Лекин бу ердан абадий кетсин, қораси 
ўчсин. Бу ерда унинг кераги йўқ. Йўқолсин». 
Уразқул ўрнидан туриб шимини кўтариб олди ва ўгирилиб қарашга юраги дов бермай 
лўкиллаганча қочиб қолди. Унинг хомсемиз юзлари лорсиллаб, этигидан галифе шими осилиб 
қолган эди. Бироқ Қулибек уни тўхтатди: «Тўхта! Сенга айтадиган охирги сўзимиз бор. Сенда 
ҳеч қачон бола бўлмайди. Сен ёвуз ва ярамас одамсан. Сени бу ерда ҳеч ким ёқтирмайди. 
Ўрмон ҳам, бирорта дарахт ҳам, ҳатто бир дона гиёҳ ҳам сени севмайди. Сен фашистсан. Сен бу 
ердан умрбод кет. Қани, тезроқ бўл!» Ўразқул олди-кетига қарамай югурарди. Қулибек унинг 
орқасидан: «Шнел! Шнел», - дея хахолаб кулар ва яна ваҳима солиш учун автоматидан ҳавога 
қараб ўқ узарди. 
Бола ўзида йўқ шод эди. Ўразқул кўздан ғойиб бўлгач, Қулибек эшик олдида гуноҳкорларча 
турган бошқа кишиларга қараб: «Шундай одам билан қандай яшаб келдиларинг? Уят эмасми 
сизларга!» - деди. 
Бола ўзини енгил ҳис қилди. Адолатли суд бажо келтирилди. У ўз хаёлларига шунчалик 
берилиб кетган эдики, ҳатто қаерда ётганини ҳам, Ўразқулнинг уйида нима муносабат билан 
ичкиликбозлик қилаётганликларини ҳам унутган эди. Қаҳқаҳлаб кулишлар уни бу оромбахш 
ҳолатдан яна ўзига келтирди. Бола кўзини очиб яна қулоқ сола бошлади. Хонада Мўмин бобоси 
йўқ эди. 
Қаёққадир чиқиб кетган бўлса керак. Хотинлар идиш-товоқларни йиғиштиришиб, чой 
келтиришга ҳозирлик кўраётган эдилар. Сейдаҳмад ниманидир баланд овоз билан ҳикоя қилиб 
берарди, ўтирганлар унинг сўзларини эшитиб кулишарди. 
- У ёғи нима бўлди? 
- Давом эт! 
- Сен шошилма, бу ёққа қара, қани яна бир қайтариб айт, - кулгидан ичаги узилган Ўразқул 
яна сўрай бошлади, - сен унга жавобан нима дединг? Уни қандай қўрқитдинг. Вой ичагим! Ха-
ха-ха! - У ҳамон қорнини ушлаганча қотиб-қотиб куларди. 
- Шундай қилиб, - дея Сейдаҳмад ҳикоясини яна бошидан бошлашга жон деб рози бўлди, - 
биз буғуларга яқинлашиб борсак, ўрмон ёқасида учтаси турган экан. Отларни эндигина дарахтга 
боғлаган ҳам эдик, чол ҳамроҳим қўлимдан ушлаб: «Биз буғуларни отишимиз мумкин эмас. Биз 
Буғубой авлодиданмиз. Шохдор она буғунинг фарзандларимиз!» деди. Ўзи бўлса болалардек 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling