Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
70
термилиб турарди менга. Кўзлари ялиниб-ёлвориб илтижо қилаётгандек боқарди. Менинг эса 
ўлгидай кулгим қистарди. Лекин кулиб юбормадим. Ҳа, кулмадим. Аксинча, бу ҳақиқатан ҳам 
шундай-ку: «Сен нима, турмага тушгинг келяпти-ми?» - дейман. «Йўқ», - дейди у. «Биласанми, 
бойлар замонидаги ҳикоялар камбағал халқни қўрқитиш учун тўқилган», - дедим. Шунда у 
тилга кириб: «Сен нима деяпсан ўзи», - деди. Мен бўлсам: «Шуни айтяпманки, сен бунақа 
гапларингни қўй, акс ҳолда қарилигингга ҳам қарамай, тегишли жойга ёзиб юбораман», - дедим.
- Ха-ха-ха, - деб ўтирганларнинг ҳаммаси кулиб юборишди. Айниқса, Ўразқул уларнинг 
ичида роҳатланиб куларди. 
- Кейин биз сездирмасдан уларга яқин бордик. Агар уларнинг ўрнида бошқа ҳайвонлар 
бўлгандами, аллақачон хабар топиб кўздан ғойиб бўлган бўларди. Бу анқов буғулар эса биздан 
чўчимаётгандай қочмасди. Чўчимагани яна ҳам яхши деб ўйлайман, - ҳикоя қиларди 
Сейдаҳмад. - Мен милтиқ билан олдинда, чол кейинда боряпмиз. Шу ондаёқ, менда шубҳа 
туғилди. Умримда чумчуқ ҳам отган эмасдим. Ҳозир шундай бир ҳолат юзага келдики, агар 
теккиза олмасам, ўрмонга қочади-кетади, кейин унинг орқасидан етиб бўпсан, довоннинг 
нариги ёғига ўтиб кетади. Бундай тайёр ўлжани ким қўлдан бой беришни истарди? 
Бизнинг чол овчи бўлган, вақтида айиқни ҳам қулатган. Мен унга милтиқни бериб, мана 
чол, отинг, дедим. У бўлса йўқ, отмайман, ўзинг от, дейди. Мен бўлсам унга: Мен ахир 
мастман-ку, дедим. Ўзим эса оёкда туролмаётгандек тебранардим. У ўрмондан ёғоч олиб 
чиққанимизда сиз билан ичганимизни кўрган эди. Шунинг учун ҳам мен ўзимни айёрликка 
солдим. 
- Ха-ха-ха. 
- Мен теккизолмайман дедим, буғулар кетиб қолади, кейин қайтиб келмайди. Бизнинг эса 
қуруқ қайтиб боришимиз яхши эмас. Ўзинг биласан. Ўйлаб кўргин. Нега бизни бу ёққа 
юборишди? Индамайди. Милтиқни ҳам олмайди. Майли, ўзингиз биласиз, дедим-да, милтиқни 
ташлаб кетмоқчи бўлдим. У орқамдан эргашди. Барибир, Ўразқул мени ҳайдайди - совхозга 
бориб ишлайвераман, дейди. Қариганда қаёққа борасан, дедим? Яна лом-лим демади. Мен 
секин хиргойи қилдим: 
Сариқ-сариқ тоғлардан,
Сариқ отда мен келдим.
Оч эшигинг, эй, сариқ савдогар... 
- Ха-ха-ха... 
- Мени ҳақиқатан ҳам маст деб ўйлади. Милтиқни қўлга олиб жўнаб қолди. Мен қайтдим. 
Биз бир-биримиз билан тортишиб ётар эканмиз, буғулар бу орада бир оз нарироққа юрди. 
Кўряпсанми, дейман унга, кетиб қолди, кейин уларга етиб бўлмайди. Улар ҳали ҳуркиб 
қочмагунча отиб олиш керак. Чол қўлига милтиқни олди ва уларнинг орқасидан пусиб бора 
бошлади. У ҳамон: «Кечир мени, Шохдор она буғу, кечир...», - деб ўз-ўзича шивирларди. Мен 
эса ўз-ўзимча: «Эҳтиёт бўл, теккиза олмасанг, сен ҳам ўша буғулар билан бирга бошинг оққан 
ёққа қараб кет, бошқа қорангни кўрсатма», - дедим. 
- Ха-ха-ха... 
Ичимлик ҳиди билан дуд ҳидининг бирга қўшилиб анқиши, унинг устига қаҳқаҳа уриб 
кулишлар боланинг иситмасини ошириб, янада димиқтириб юборди. Оғриқнинг зўридан унинг 
боши тарс ёрилиб кетаёзди. Назарида кимдир уни тепаётганга, кимдир болта билан миясини 
ёраётганга ўхшарди. Гўё биров унинг кўзини мўлжалга олаётгандай чап бериб бошини олиб 
қочишга интиларди. Иситма натижасида ҳолдан кетган бола муздек дарёда пайдо бўлиб, 
балиққа айланиб қолди. Қуйруғу, танаси, сузгич қанотлари - ҳамма-ҳаммаси балиқники-ю, 
фақат оғриётган бошигина ўзича қолган эди. У қоп-қоронғи муздек сув остида сузиб борарди. 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling