Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
71
Хаёлида умрбод шундай балиқ бўлиб қолишни ва тоққа ҳеч қачон қайтмасликни ўйларди. 
«Қайтмайман энди, - деярди у ўзича. - Яхшиси, балиқ бўламан, балиқ бўлиб яшайман...» 
Бола каравотдан тушиб, секин уйдан чиқиб кетганини ҳеч ким пайқамай қолди. У зўрға 
бурчакка етиб борган ҳам эди, бирдан қайт қилиб юборди. У деворга суянганча инграб 
йигларди. Ўпкаси тўлиб йиғлаганидан нафаси қисилиб ғўлдирарди: 
- Йўқ, мен, яхшиси, балиқ бўламан. Бу ердан сузиб кетаман. Яхшиси, балиқ бўламан. 
Ўразқулнинг уйи деразасидан эса маст кишиларнинг қаҳқаҳлаб кулишлари-ю, қийқириқ 
овозлари эшитиларди. Бу ёввойи қаҳқаҳа болани гаранг қилди, унинг қалбида чидаб бўлмас 
дард-аламларни қўзғади. Бу даҳшатли қаҳқаҳани эшитиш кўнглини беҳузур қилаётгандек 
туюлди. У бироз ўзига келиш учун ҳовлига чикди. Ҳовлида ҳеч ким йўқ, ҳувуллаб ётарди... Ўти 
ўчиб қолган ўчоқ ёнида ичкиликнинг зўридан ўлар ҳолатда ётган Мўмин бобога кўзи тушди. 
Чол тупроқда, ўша Шохдор она буғунинг кесиб ташланган шохлари ёнида ҳушсиз ётарди. 
Буғунинг майдаланган калласини ит ғажиб ётган эди. Булардан бошқа бирон кимса йўқ. 
Бола бобосининг устига энгашганча унинг елкасидан тортқилади. 
- Бобо, юринг, уйга кетамиз, уйга, - деди у. Чол жавоб бермади, у ҳеч нимани эшитмади, 
бошини ҳам кўтара олмади. Ҳа, у нима ҳам дея оларди? 
- Қани, туринг, бобо, уйга кетамиз, - деди бола. Ким билсин, у ўзининг болалик ақли билан 
бобосининг Шохдор она буту ҳақидаги эртаги учун бу ерда таъзирини еб ётганини, ўз эрки 
билан унга қасд қилмаганлигини, унинг ўзи бу ҳақда болага ҳамма вақт насиҳат қилиб 
келганлигини, - ота-боболар удумига, ўз виждони ва васиятларига зид борганлигини, бахти қаро 
қизини деб, набирасини деб шу ишга қўл урганлигини фаҳмлай олдимикин ёки англаб 
етмадимикин?.. 
Чол оғир аҳволга тушиб, ғам-алам ўтида ёниб, боланинг овозига жавоб қилмасдан, гўё ўлик 
сингари юзини ерга қилиб ётарди. 
Бола бобосининг ёнига чўққайиб ўтирганча уни қўзғатишга ҳаракат қилди. 
- Бобо, бошингизни кўтарсангиз-чи, - деди у. Боланинг юзлари оқариб, бўшашиб кетган 
эди, қўллари, лаблари қалтирарди. - Бобо, бу менман. Эшитяпсизми?- деярди у. Ўзимни жуда 
ёмон сезяпман, - дея йиғларди у. - Бошим оғрияпти, жуда қаттиқ оғрияпти. 
Чол инграб, қимирлай бошлади, бироқ ҳамон ўзига келолмаган эди. 
- Бобо, Қулибек келадими? - сўради бола бирдан кўзёши аралаш. - Айтинг, машинасида 
Қулибек келадими? - гап билан алаҳситмоқчи бўлди у чолни. 
Бола бобосини ёнбош билан ағдарилиб ётишга мажбур этди ва ногаҳон маст ҳолда 
соқолларигача лой ва тупроққа беланиб, аянчли ҳолда ётган чолнинг юзига кўзи тушиб, 
сесканиб кетди. Бола шу дақиқада ҳалигина Ўразқул болта билан майдалаб ташлаган оқ 
буғунинг калласини хаёлидан ўтказди ва қўрқувдан ўзини четга тортди. Бобосидан нари кетар 
экан, деди: 
- Мен балиққа айланаман, эшитяпсизми, бобо, сузиб кетяпман. Қулибек келганда балиққа 
айланиб қолганимни айтинг. 
Чол ҳеч қандай жавоб қайтармади. 
Бола юришда давом этди. Дарёга тушиб, сув кеча бошлади. 
Боланинг сувда балиқ бўлиб сузиб юрганидан ҳали ҳеч кимнинг хабари йўқ эди. Ҳовлида 
маст кишиларнинг куйлаган қўшиқлари эшитиларди: 
Ўркач-ўркач тотардан,
Ўркач туяда мен келдим.
Оч эшигинг, букри савдогар,
Биз ичамиз, ўткир винодан... 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling