Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
62
ҳақорат қилмасин, бу аҳмоқ бахти қаро чолни кечирсин. 
Ўразқул ҳеч нима демади. У Мўминни одам ўрнида кўрмаганидан гўё унинг ғайратига ҳам 
эътибор қилмагандай эди. Қалбида эса тантанавор ҳис сезар, ахир ҳар қандай бўлмасин исёнкор 
чолни бўйсундирди-ку. Қандайдир ичи қоралик билан кулди Ўразқул ўзича, - эмаклаб, оёғимга 
йиқилдинг-ку. Эҳ, каттароқ амалдор бўлганимдами, бундан ҳам каттароқларнинг шохини 
қайириб қўярдим. Шунақаларни тиз чўктириб, тупроқда эмаклаттириб қўймасмидим. Менга ҳеч 
бўлмаса колхозними ёки совхозними беришса экан. Тартибга солиб қўйган бўлардим. 
Одамларни издан чиқариб юборишди. Энди эса ўзлари воҳ, раисни ҳурмат қилишмаётир, 
директорни ҳурмат қилишмаётир деб шикоят қилишади. Қандайдир чўпон ҳам бошлиқ билан 
худди тенгдек гаплашади. Сатқаи амал кет, аҳмоқлар! Улар билан шунақа муомала қилиб 
ўтириш керакми? Замонлар бўлган-ку, ахир, бошлар учиб кетган, ҳеч ким чурқ этмаган. 
Аксинча, кўпроқ яхши кўришган, кўпроқ куйлашган. Мана бу хўп замон бўлган-да! Энди-чи? 
Ярамасларнинг энг ярамаси ҳисобланган мана шу чол ҳам дабдурустдан гап қайтаришни ўйлаб 
топди. «Хўш, хўш, эмакла оёғим остида, эмакла»,- бадхоҳлик билан кулди Ўразқул, ҳар замон-
ҳар замонда Мўмин чол томонга қараб қўяркан. 
У эса муздай сувда хаёлга чўмиб, томирлари тортишиб, Сейдаҳмад билан бирга тросни 
кўтариб бораркан, Ўразқул мени кечирган кўринади, деб мамнун бўларди. «Сен энди мен қари 
чолни кечир, шундай бўлиб чиққани учун, - хаёлан Ўразқулга мурожаат қиларди у. - Кеча чидай 
олмадим. Мактабга набирам олдига от чоптириб кетдим. Ахир у ёлғиз, мана шунинг учун ҳам 
ичинг ачийди-да. Мана бугун эса у мактабга ҳам бормади. Тоби қочибди нимагадир. Эсингдан 
чиқар, кечиргин. Ахир сен ҳам менга бегона эмассан-ку. Ўйлайсанки, мен сенга ва қизимга 
бахтни раво кўрмайманми? Худо берса қани, набирамнинг ингалаганини эшитсам - худо урсин, 
бахтимдан кўзимга ёш келарди. Фақат сен хафа қилма қизимни, кечир мени. Агар ишлаш бўлса, 
токи танимда жоним бор экан, ишлаганим бўлсин. Ҳамма ишни қиламан. Сен фақат буюрсанг, 
бас...» 
Кампир қирғоқнинг бир бурчида тикка туриб, ўзининг имо-ишоралари ва бутун ҳаракатлари 
билан чолга: «Ҳаракат қилгин, чол! Кўрдингми, у сени кечирди. Менинг айтганимни қилавер, 
ҳаммаси жойига тушади»,- дерди. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling