Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 
Ички ишлар идоралари 
раҳбарининг
касбий хислатлари 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
6-§. Бошқарув функциялари ва раҳбарлик усуллари 
Ички ишлар идораларида бошқарув функциялари ва раҳбарлик 
усуллари, энг аввало, раҳбарнинг шахсига хос хусусиятларга, мод-
дий ва маънавий ресурсларни оқилона бошқара олишига боғлиқ. 
Шу боис ушбу масалада раҳбарлик усуллари, раҳбарнинг бошқарув 
жараёнини самарали ташкил этишдаги ақлий, ташкилий ва ҳиссий-
иродавий хислатларига эътибор қаратиш лозим бўлади. 
Ички ишлар идоралари жамоасини бошқарувчи 
раҳбарга ижтимоий-психологик муаммоларни ҳал қилишда 
зарур бўладиган касбий хислатлар 
Билиш жараёнлари 
Идрок 
Мулоқот 
Ҳиссий-иродавий 
Хотира 
Сезги 
Диққат 
Нутқ 
Алоқа қила олиш 
Тактик 
Доимий 
хабардорлик 
Нутқдаги ўзаро 
тушуниш 
Перцептив 
ҳамкорлик 
Ҳамжиҳатлик 
Ахлоқий хислатлар 
Касбий этика 
Стрессга 
бардошлилик 
Қарор қабул қила 
олиш 
Ўзини ўзи назорат 
қила олиш 
Принципиаллик 


87
Раҳбарнинг бошқарув тизимида етакчи ўрин эгаллаши, бир то-
мондан, ички ишлар идораларидаги ислоҳотларни амалга ошириш-
да масъулиятни зиммасига олиши зарурлиги билан, иккинчидан, 
қўл остидаги ходимларнинг раҳбарга бўлган ишончи ва умидлари 
билан боғлиқ. 
Ички ишлар идораларининг раҳбарлари ўз бошқарув малакала-
рини ривожлантириш, бошқарувга оид замонавий ғоя ва ёндашув-
ларни билишга катта қизиқиш билан қарайдилар. Шу билан бирга, 
биринчи машғулотданоқ кўпчилик «…Ходимларни қандай йўл 
билан самарали бошқариш мумкин?», «Қандай бошқарув услуби-
дан фойдаланган маъқул?» каби саволларга жавоб олишга интила-
дилар. Аммо, ҳар бир бошқарув вазияти ўзига хос ва бетакрордир. 
Бир вазиятда самара берган услуб бошқа вазиятда мутлақо ноўрин 
бўлиши мумкин. 
Ички ишлар идораларини бошқариш жараёнида, авваламбор
раҳбар ходим ўз-ўзини янада чуқурроқ ўрганиши ҳамда раҳбарлик 
малакасини шакллантириш усулларидан унумли фойдаланиши та-
лаб этилади. 
Ички ишлар идораларини бошқариш функциялари кўп қиррали 
бўлиб, унинг турли соҳаларидаги самарали раҳбарлик фаолияти 
турлича ёндашув ва малакали мутахассислар иштирокини талаб 
этади. 
Ички ишлар идораларини бошқаришда бошқарувга оид билим-
лар кўп жиҳатдан давр эҳтиёжини акс эттирувчи асосий манба ҳи-
собланади. Бошқарув жараёни, бир томондан, тузилманинг яхлит-
лигини таъминласа, иккинчи томондан, уни янада такомиллашти-
риш ва ривожлантириш имконини беради. Бошқарувнинг икки асо-
сий функцияси фарқланади: 
1) мақсадга йўналтириш функцияси; 
2) ташкилий функция. 
Мақсадга йўналтириш функцияси тузилмани янада такомил-
лаштириш мақсадига хизмат қилади. Ташкилий функция эса тузил-
манинг мақсадга эришишдаги ички тартиби ва турли қисмлари ўр-
тасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлайди. 
Мақсадга йўналтириш фаолиятини амалга ошириш ташкилий 
функциялар орқали таъминланади. Бу соҳадаги асосий вазифалар-
дан бири фаолиятни назорат қилиш ва кучларни сафарбар этишдир. 
Умуман олганда, назорат бошқарувнинг иккала функцияси учун 


88
ҳам умумий бўлган универсал хусусият бўлиб, у бошқарувнинг ҳар 
қандай жараёнида доимий қайтма алоқани таъминлаб туради. 
Бошқарувнинг юқорида қайд этилган икки асосий функциясини 
ажратиш шартли бўлиб, аслида, улар ажралмас ва бир бутун жара-
ёндир. 
Раҳбар томонидан амалга ошириш зарур бўлган асосий функ-
ция ва вазифаларни қуйидагича тасвирлаш мумкин (Чизмага 
қаранг). 
1.1-чизма. Бошқарув функциялари ва уларнинг таркибий қисмлари
 
Ички ишлар идоралари ходимларининг функцияларини таҳлил 
қилганимизда юқорида қайд этилганлар қуйидаги кўринишга эга 
бўлади: 
1. Мақсадга йўналтириш функцияси ички ишлар идоралари жа-
моасини маълум мақсадга олиб борувчи вазифалар атрофида бир-
лаштиради. 
2. Ташкилий функция ИИВнинг турли бўлимларида мавжуд 
имкониятлардан оптимал даражада фойдаланишдир. 
Раҳбар ходимнинг асосий мақсади ушбу вазифалар ўртасидаги 
мутаносиблик ва уйғунликка эришиш ҳамда шу орқали жамоанинг 
бутунлигини таъминлашдир. 
Жамоа бошқарувининг асосий функцияларидан қуйидаги хусу-
сий функциялар келиб чиқади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling