Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

 
БОШҚАРУВ ФУНКЦИЯЛАРИ 
Мақсадга 
Йўналтириш 
функцияси 
 
Ташкилий 
функциялар 
 
Мақсад қўйиш 

 
Сиёсий-ҳуқуқий 
 
Режалаштириш 
Ижтимоий 
рағбатлантириш 
 
Назорат қилиш 


89
Режалаштириш функцияси, яъни натижа қандай бўлиши, унга 
эришиш босқичлари ва усуллари ҳақидаги тасаввур. Асосий прин-
ципи – бошқарувчи ва бошқарилувчи субъектларни мувофиқлашти-
риш. 
Назорат қилиш функцияси, яъни ташкилотнинг фаолиятини 
таъминловчи маблағ ва ресурслар ҳақидаги маълумотларни сақлаш, 
бошқарувнинг таъсирчанлиги ҳақидаги ахборотларга эга бўлиш. 
Назоратнинг асоси ҳисоб-китоб ҳамда назорат жараёнидаги реал 
фаолиятни режалаштириб боришдан иборат. 
Сиёсий-ҳуқуқий функция ташкилот ходимларининг жамиятда 
қабул қилинган қонун ва ҳуқуқлар доирасида фаолият юритишла-
рини назорат қилади ва таъминлайди. 
Ижтимоий функция – ижтимоий ҳодисалар (турли касб фао-
лияти ва уларга ҳақ тўлаш) тафовутлари, ижтимоий ҳимояга муҳ-
тож ходимларнинг мавжудлиги кабилардан келиб чиқади. 
Рағбатлантириш функцияси ижро ҳаракатлари меъёрида ўти-
шини таъминлашдан иборат бўлиб, моддий ва маънавий рағбатлан-
тириш воситаларини ўз ичига олади. Бошқарув мақсади ва вазифа-
лари бошқарув муносабатларини келтириб чиқаради. Бошқарув 
психологияси айнан шу муносабатлар таркибини ўрганади. 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда ички ишлар идо-
ралари раҳбар ходимларининг бошқарув психологияси фанини ўр-
ганиш жараёнида «гуруҳ», «жамоа» тушунчаларига алоҳида эъти-
бор қаратилади. Гуруҳнинг тузилиши, шаклланиши, мақсад ва ва-
зифалари бевосита миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар 
асосида шаклланади. Ҳар бир гуруҳ – у хоҳ катта, хоҳ кичик гуруҳ 
бўлсин – ўз мавқеи, анъанаси, ички ва ташқи тартиб-қоидаларига 
эгадир.
Норасмий гуруҳларнинг мақсад ва вазифалари, тузилиши, ли-
дернинг гуруҳ аъзолари билан муносабатини психологик жиҳатдан 
ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳозирги вақтда муҳим вазифа ҳисоблана-
ди. Турли уюшмалар, партиялар, ҳаракатлар ва бошқа жиноий таш-
килотлар ўзларининг ғайриқонуний ғоя ва қарашлари билан май-
донга чиқмоқдалар. Қонунни бузиш, аҳоли ўртасида миш-миш 
гаплар тарқатиш террорчилик мақсадига эга бўлган уюшмаларнинг 
асосий хатти-ҳаракати ҳисобланади. 


90

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling