Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Каримов И. А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият. Т. 14.
– Т., 2006. – Б. 121. 93 гилашга қаратилган дастурий вазифаларни бажаришда биз миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизни сақлашга, халқи- мизнинг асрлар давомида шаклланган менталитетига ҳурмат билан муносабатда бўлишга катта эътибор қаратдик» 1 , – деган эди. Муомала жараёни раҳбар ва ҳар бир ички ишлар идоралари ходимининг фаолиятида муҳим ўрин эгаллайди. Фаолият жараёни- да муомаланинг ҳар бир тури иштирок этади. Раҳбар ходим муома- ланинг қонуниятларига суянган ҳолда шахслараро муносабатга ки- ришади. Муомала жараёнида раҳбар ходимнинг ҳар бир билиш си- фати (хотира, диққат, идрок, сезги, тафаккур, хаёл) иштирок этади. Бу жараёнлар раҳбар ходимнинг мантиқий фикрлаши, ўтмишни ҳо- зирги воқелик билан боғлаши, ўзаро солиштириш ва қиёслаш мала- касини ошириш, объект ва шароитни мукаммал идрок этишида ёр- дам беради. Инсон ўз фаолияти жараёнида бошқа шахслар билан мулоқотда бўлишига тўғри келади. Бунда одамлар ахборот алмашадилар, бир- бирларига таъсир кўрсатадилар, таълим берадилар, тажриба алма- шадилар. Мулоқот ҳар қандай фаолиятнинг зарурий, муҳим жиҳатидир. Айнан мулоқот жараёнида ва фақат у орқали инсоннинг моҳияти намоён бўлади, ўзаро тушунишга, ишни бажариш чоғида уйғун- ликка эришилади, у ёки бу ҳолатларда бир-бирларининг хатти-ҳа- ракатларини башорат қилиш қобилияти ўсади ёки, аксинча, раҳбар билан унинг қўл остидагилар ўртасидаги тушунмовчилик натижа- сида низолар ва ахлоқий зиддиятлар, ишдаги келишмовчиликлар юзага келади, мулоқотга киришувчининг хатти-ҳаракатини олдин- дан кўришга қобилиятсизлик намоён бўлади. Мулоқот – одамларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш шаклларидан бири. Мулоқот раҳбар ходимларнинг воқеликни акс эттириши нати- жасини ифодаловчи хабарлар алмашиш жараёни бўлиб, улар ижти- моий борлиқнинг ажралмас қисми ҳамда уларнинг индивидуал ва ижтимоий онги шаклланиши ва амал қилишининг воситасидир. Мулоқот ёрдамида раҳбарлар ва ходимларнинг биргаликдаги фао- лият жараёнида мақсадли ҳамкорлигини ташкил этиш, тажриба ал- 1 Каримов И. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. – Т., 2007. – Б. 6–7. 94 машиш, меҳнат ва турмуш кўникмаларини ҳосил қилиш, маънавий эҳтиёжларни намоён этиш ва қондириш юз беради. Муомала ички ишлар идоралари ходимлари учун янги ахборот алмашиш жараёни бўлиб, бу ҳақда Бернард Шоу қуйидагиларни қайд этади: «Агар менда битта олма ва сизда ҳам шунча олма бў- либ, ўзаро алмашсак, сизда ҳам, менда ҳам, биттадан олма қолади, агар ҳар биримизда шахсий фикр бўлиб, уларни ўзаро алмашсак, бунда ҳар биримизда иккитадан ғоя бўлади» 1 . Ички ишлар идоралари раҳбарлари фуқаролар билан мулоқот чоғида хизмат вазифаларини бажарадилар ва, табиийки, фаолияти- нинг самарадорлиги уларнинг шахслар билан мулоқотга киришиш, психологик алоқа ўрнатиш қобилиятига боғлиқ. Коммуникатив ху- сусиятлар ички ишлар идоралари раҳбарлари касб маҳоратининг муҳим таркибий қисмидир. Мулоқот ижтимоий-психологик ҳодиса бўлиб, жамиятда унинг ўз ўрни ва роли мавжуд. Мулоқот шахслар ўртасида биргаликдаги фаолият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган алоқалар ривожланиши- дан иборат кўп қиррали жараёндир. Мулоқот раҳбар билан ички ишлар идоралари ходимлари ўртасида ахборот айирбошланишини ўз ичига олади. Раҳбарлар муносабатга киришар эканлар, энг му- ҳим воситалардан бири сифатида тилга мурожаат қиладилар. Муло- қотнинг яна бир томони муносабатга киришувчиларнинг ўзаро му- носабат жараёнида фақат сўзлар эмас, балки хатти-ҳаракатлар (ми- мика, имо-ишора) билан ҳам айирбошлашларидан иборат. Мулоқот жараёни шахсларнинг қизиқишлари, дунёқараши, муомала мадани- ятига ҳам боғлиқ бўлади, чунки мулоқот шахснинг табиий эҳтиё- жидир. Ички ишлар идораларини бошқариш жараёнида раҳбарнинг қўл остидаги ходимлар билан мулоқот қилиш методикаси кетма-кет келувчи олти босқичли жараёндан иборатдир. Улар қуйидагилар: I босқич – ҳамжиҳатлик; II босқич – умумий ёки ўзаро мос келадиган манфаат ва қизи- қишларни аниқлаш; III босқич – мулоқот учун таклиф этиладиган сифат ва қабул қилинадиган принципларни топиш; IV босқич – мулоқот учун хавфли бўлган сифатларни аниқлаш; Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling