Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
2
лекцияси қулоққа кирмас, бир меъёрдаги гаплардан мудроқ босарди кишини. Атрофимдаги қиз-
йигитларнинг қисилган кўзларидан улар ҳам домланинг лекциясига зор бўлганларидан эмас, 
балки имтиҳон олдидан кўнгилларини тинчитиш учунгина келиб ўтирганларини пайқадим. 
Бироқ кириб қолгандан кейин дарров индамай чиқиб кетиш одобдан бўлмайди,— деган 
андишага бориб, мен ҳам ўтириб қолдим. 
Лекцияга бир нафас қулоқ солиб ўтирдим, сўнгра гап оддий кимёвий реакциялар устида 
кетаётганини тушундим-да, ундан баттар зерикиб, деразадан ташқарига қарай бошладим. 
Деразадан кенг, чор бурчак ҳовлининг фақат бир чети, фонтани бор катта цемент ҳовуз 
билан унинг атрофидаги гулзор ва уч-тўрт туп кекса сада кўринарди. Ҳовузда баданлари 
қуёшда чўяндек қорайиб кетган бир тўда болалар чўмилишарди. Саданинг тепасига чиқиб олган 
бир бола уларга тош отар, пастдагилар эса унга сув сепишар, лекин сепган сувлари етмагани 
учун сададаги бола кулар, пастдагилари эса ғазабланар, тош қидирардилар. 
Бу манзарага жуда қизиқиб кетган эканман, тўсатдан: «Мумкинми озгина сурилсангиз?» 
деган овозни эшитиб ҳушимга келдим. Овоз шундай майин ва ёқимли эдики, гўё юзимга тоғ 
шабадаси теккандек, тез бурилиб қарадим. 
Ёнгинамда оқ шойи кўйлак кийган ўн етти-ўн саккиз ёшлар чамасидаги қиз турарди. У 
кечикиб келганимни домла кўриб ранжимасин деб қўрқаётган бўлса керак, катта-катта қора 
кўзларини домладан узмасдан, қаддини сал букиб турар, ўзи ҳам шошиб, югуриб келган бўлса 
керак, икки ўрим майин, қўнғир сочларининг учлари ечилиб, кўйлагининг этагини бутун қоплаб 
олганди. 
Бундай қизни биринчи кўришим эди. Унинг чеҳрасида, ҳатто бутун қиёфасида ҳали гард 
юқмаган ёшлик ва беғубор қизлик иффати барқ уриб турардики, ўзимни йўқотиб қўйиб, унга 
жой беришни ҳам унутибман. 
Қиз кўзларини домладан узиб менга қаради ва қошларини сал чимириб ўпкалангансимон: 
— Озгина сурилиш шунча қийинми? — деди секин. 
Шундагина ўзимга келдим, ёнимга ўтирмоқчи эканини тушуниб, шоша-пиша сурилиб 
ёнимдан жой бердим. 
Қиз ўтирди. Юрагим нимагадир дук-дук урар, нафасим бўғиларди. Бир лаҳза шу аҳволда 
унга қарашга журъат этолмай иккиланиб ўтирдим, кейин секин кўз қиримни ташладим. 
Қиз кўзларини дам домлага, дам олдидаги дафтарига тикиб, доскадаги формулаларни 
кўчирмоқда, ўзича пичирлаб, нималарнидир такрорламоқда эди. 
Мен ён томондан унинг узун киприкларининг пирпирашини, нимагадир чимирилган 
бахмалдек қоп-қора қошларини кўрдим-у, юрагим яна гуп-гуп уриб, кўзларимни олиб қочдим. 
Назаримда ҳамма бизга тикилиб қараётганга ўхшарди. Тўсатдан қиз мен томонга энгашиб: 
Кечирасиз, домла ўчириб қўйдилар, мана бу формуланинг ёзилиши тўғрими? — деб 
сўради секин. 
Мен ҳам унга томон энгашарканман, пешонамга майин соч толаларининг тегаётганини 
сездим, лекин кўзларимга ҳеч нарса кўринмас эди. 
— Тўғри, — дедим шошиб. 
— Қизиқ. Нимага бўлмаса буёғи чатоқ чиқяпти? Мен зўр куч билан ҳушимни тўплаб, 
дафтарини олдимга тортдим-да, ҳарфлар ва рақамлардан тизилган узун, мураккаб формулага 
тикилдим. 
Шу топда мен шундай бир аҳволда эдимки, бу формуланинг хатосини топиш у ёқда турсин, 
миямга ҳеч бир фикр келмасди, лекин... (бу ҳам бир бахтдир-да!) тўсатдан гўё миямда бир нур 
«ярқ» этиб, қизнинг «валентлик» билан «атом» тушунчаларини чалкаштириб юборганини сезиб 
қолдим. 
— Қачондан бери водород икки валентли бўлиб қолди? — дедим мен унга қараб. — 
Кислородни тўртвалентли қилиб қўйибсиз-ку. 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling