www.ziyouz.com kutubxonasi
47
келаётганимда йўлда ўйлаганим учинчи йўлнинг йўқлигига ҳам амин бўлдим.
— Мен бу йил ўқимайман, — дедим, — яхшиси заводга қайтиб бораман.
— Нега? — секин сўради ойим, унинг овози жуда мулойим эди. — Сир эмасми?
— Йўқ,
сир эмас, бироқ бу тўғрида ҳозир айтолмайман. Мен сизга фақат
шуни айтишим
мумкинки; тунов куни шу ишга розилик бериб жуда катта хато қилибман, чунки бир одамга...
бир қизга жуда жавр бўлди... Йўқ демасангиз, Сулаймон аканинг олдига бораман.
Ойим узоқ вақт жим қолди.
— Майли, болам, ўзинг биласан, — деди ниҳоят ва яна бошимни ушлаб, пешонамдан ўпди.
Унинг кўзлари нам эди:
— Йўқ, болам, сен эмас, мен янглишдим. Ўқи деб зўрлаб сени қийнаб қўйганга ўхшайман.
Бора қол, болам, майли, бора қол.
У яна пешонамдан ўпди. Уйдан чиқиб Сулаймон аканинг олдига кетдим.
Хатони тузатиш учун ҳаётни қайтадан бошлаш керак эди.
1961 йил