Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Одил Ёқубов- Муқаддас
www.ziyouz.com kutubxonasi
42 У тескари ўгирилди-да, кафтлари билан юзини босиб секин йиғлай бошлади... Яна боягидек миямда гўё бир нарса «ялт» этиб ёнди-ю, назаримда зўр бир ҳақиқатни тўсиб турган парданинг чети кўтарилгандек туюлди. Буни жуда аниқ ҳис этдим, лекин... лекин мен масаланинг бу томонини ўйламаганим ҳам рост-ку ахир! Мен катта бир адолатсизлик ва инсофсизлик қилиб қўйганимни бўйнимга оламан, аммо, биринчидан, бунинг оқибатини яхши ўйламаган бўлсам, иккинчидан, мени бунга мажбур этган нарса... Муқаддас эди-ку, севгимиз эди-ку! — Муқаддас, — дедим кўзларини учратишга ҳаракат қилиб; — менинг ҳам гапимга бир қулоқ солинг. Мен ёмон, разил иш қилиб қўйганимни бўйнимга оламан. Лекин мен буни билмасдан қилдим. Энди мен ўзим тузатаман, ўзим ҳаракат қиламан... — Раҳмат. — Муқаддас рўмолчаси билан кўзларини артди; — Раҳмат, мен энди ўқиб бўлдим! — Муқаддас?.. — Мен энди ўқимайман! — деди Муқаддас, — наҳот сиз мени бу ерга меҳнатдан қочиб келган деб ўйласангиз? Мен ишчининг қизиман! Мен шунчалик сизга... сизни, — у гапининг охирини айтмади, ёш тўла кўзлари билан юзимга яна бир қаради-да, зинапояга томон бурилиб кетди. — Муқаддас! — дедим уни тўхтатишга ҳаракат қилиб. — Муқаддас. — Қўйинг, бўлди! Орқамдан юрманг! Шунча берган ёрдамингиз ҳам етади! — деди Муқаддас ва йиғлаганича зинапоядан югуриб тушиб кетди... Иккинчи қаватга буриладиган жойда шамолда учгандек майин тўлғанган икки ўрим сочлари тағин бир кўринди-ю, ғойиб бўлди... — «Қўйинг! Бўлди! Шунча берган ёрдамингиз ҳам етади!» — Унинг йиғлаб айтган бу сўзларида аллақандай бир дард, муҳаббат дарди бор эди, лекин айни маҳалда бу унинг «умидингни уз» ҳам дегани, «тамом» дегани, «битди» дегани эди... Назаримда шу топда кимдир менга қон ва жон бериб турган ҳаёт манбасини шартта кесиб ташлагандек эди: хаёлимга ҳеч бир фикр келмас, гўё миям ҳам; қалбим ҳам бўм-бўш эди. Ҳатто ҳозир мен учун нақадар катта фожиа рўй бергани ҳам онгимга бориб етмаган, қаерда ва нима учун турганимни ҳам яхши билмас эдим, фақат юрагимнинг бир чети қаттиқ оғрир, худди заҳарли тикан қадалиб турганга ўхшарди. Тўсатдан турган жойимдан пастда, кўчанинг нариги юзида Муқаддасни кўриб қолдим. У ҳамон рўмолчаси билан кўзларини тез-тез артиб бир-бир қадам ташлаб борар, худди нотаниш шаҳарда адашиб кетиб, қаёққа боришини билмай қолган бир бечорага ўхшарди. Уни кўришим билан хаёлимга: — Бу ерда нима қилиб турибман? — деган фикр келди. — Бу даҳшатли хатони тузатиш учун бир ҳаракат қилиб кўришим керакми, ё Муқаддас айтмоқчи ҳеч нарсани билмагандек бўлиб, унинг ўрнига кириб олиб ўқиб кетавераманми? Йўқ, мен энди ўқимаслигимга, ўқийман десам ҳам ўқий олмаслигимга ақлим етиб турарди.Демак рўй берган адолатсизликни тўғрилашим керак, тўғрилаб Муқаддасга айтишим керак, кейин у ўқийдими-йўқми, ўзи билади, аммо адолатни тиклаш менинг вазифам, менинг виждон бурчим!.. Пастга қараб югурдим. Иккинчи қаватда ректорнинг кабинети оддида турган бояги одамлар йўқ, йўлак ҳам бўшаб қолган эди. Катта, қўш деразали ёруғ қабулхонанинг тўрида ўтириб, машинка чиқиллатаётган ёш қиз менинг «директор борми?» деган саволимга юзимга ҳам қарамасдан: — Кўзингизнинг олдида чиқиб кетди-ку, кўрмадингизми? — деб жавоб берди. Унга бошқа савол бериб турмасдан яна пастга отилдим. Директорни танимас эдим, йўлакда ва биринчи қаватда учраган одамлар мен тасаввур этган директорлик салобати бўлмаганлиги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling