Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
46
туриб соябон тагидан чиқдим... 
Энди нима қилишимни, бундан кейин қайси йўлдан кетишимни ҳали ўзим ҳам яхши 
тасаввур этмас эдим. Фақат бир нарсани яхши билардим — бу йил қайтиб институтга қадам 
босмайман! 
Паркдан чиққач: қаёққа боришимни ўйлаб бир зум туриб қолдим. Негадир уйга оёғим 
тортмас эди. 
Шундай пайтларда ҳаммада ҳам бўладигандек, мен ҳам кўнглимдаги дардимни дўстимга, 
кўнглимга яқин бир одамга айтгим, ҳасратлашгим, ўртоқлашгим келарди. 
Лекин кимга бораман? Кимга айтаман? 
Йўқ, мен Сулаймон Акрамовични ҳам, Тўлаганни ҳам, бир йилда заводда орттирган бошқа 
дўстларимни ҳам унутмаган эдим, уларнинг ҳаммаси эсимда турарди, ҳатто Сулаймон 
Акрамовичнинг бир ҳафта олдин айтган сўзлари ҳам ёдимда эди, лекин уларнинг олдига энди 
қайси юз билан бораман, нима дейман? 
Рост, кўнглимнинг бир четида агар самимий кечирим сўраб борсам улар кўкрагимдан 
итармасликларига ишонардим, лекин журъатсизликданми ё йигитлик иззат-нафси йўл 
қўймадими, ишқилиб заводга бормасдан, уйга қараб йўл олдим. Эҳтимол уйда институт билан 
заводга олиб борадиган иккита йўлдан бошқа учинчи бир йўл топилиб қолар! 
Шу хаёл билан уйга кетдим, лекин ажабо: хаёлим дўстларимда, заводда эди. Мен қандайдир 
уларни қўмсар эдим. Қани энди шу топда Тўлаган билан одам сийрак кўчаларни кезиб, 
кўнглимдагиларни унга гапириб берсам, бир ой ичида тўпланган ҳасратларимни тўкиб 
юрагимни бўшатсам?.. 
Дарвозадан ҳовлига кирдим-у, ҳайрон бўлиб тўхтадим, рўпарадаги супада сийрак сочларини 
чангаллаб Салим Каримович ўтирар, ёнида қўлида бир пиёла сув тутиб ойим турарди. 
Мен Салим Каримовичнинг: 
— Шарманда қилди! Шарманда! — деган сўзларини эшитиб қолдим. 
Дарвоза очилганини эшитиб, ойим ўгирилиб қаради. Салим Каримович эса секин ўрнидан 
турди. Унинг лаблари титрар, кўриниши жуда аянчли эди. 
— Бу қандоқ бўлди? — деди у, қандайдир йиғламсираган, титроқ товуш билан. — Сен 
кимни фош этмоқчи бўлиб юрибсан? Мен сени ўғлим деб, жигарбандим деб ўртоқларга елиб-
югуриб ишингни тўғрилаб берсам-у, сен бунақа қилсанг? Мени ўртоқларим олдида қай аҳволга 
солиб қўйганингни биласанми ўзинг? Шарманда қилдинг, шарманда! 
Шу топда менинг ҳам дардим ўзимга етарли бўлиб тургани учунми, билмадим, қаттиқ бир 
нарса дейишга оғиз жуфтладим-у, лекин унинг йиғлашдан бери бўлиб турганини кўриб 
ҳушимга келдим: унга қаттиқ гапиришга нима ҳақим бор? Ахир айб унда эмас, ўзимда-ку! Бу 
иродасиз, шўрлик одам ойимнинг қистовлари билан шу ишга мажбур бўлганини кўра-била 
туриб индамаган эдим-ку! Дадамни айблаш ҳам виждонсизлик бўлади-ку! 
Кечирасиз, болалик қилибман. Директорга кираман деб жаҳл устида айтгандим. 
Кўнглингиз тўқ бўлсин... Ҳеч қачон кирмайман! — дедим ва уйга бурилдим. Тўсатдан 
хаёлимдан: «Агар ўз дадам тирик бўлганда эҳтимол бу ишлар бўлмас эди, эҳтимол мен бу 
аҳволга тушмас эдим!» деган фикр ўтди-ю, кўзимга ёш келди... 
Уйга киришим билан орқамдан ойим ҳам кирди. У тўппа-тўғри олдимга келди, иккала қўли 
билан бошимни ушлаб, кўзларимга тикилди: 
— Сенга нима бўлди, болам? Кўнглингдаги дардингни онангдан нега яширасан? Нега 
бундай қиласан. 
Йўқ, сочларига оқ оралаган, пешонасига чуқур ажинлар тушган бу она ўз фарзандининг 
дардини тушунмайдиган оналардан эмас эди! Мен бир ой ичида бошимдан ўтган ҳодисаларни 
ундан яширмасам ҳам бўларди!.. 
Бошимни унинг қўллари орасидан секин чиқариб ерга қарадим. Айни маҳалда уйга 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling