Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Одил Ёқубов- Муқаддас
www.ziyouz.com kutubxonasi
43 учун, уларга мурожаат ҳам қилиб турмасдан кўчага чиқдим. Ташқарида эшикнинг рўпарасида, акациянинг соясида турган «Победа»нинг ёнида икки киши хайрлашмоқда, иккаласи ҳам яхши кийинган, қорин сола бошлаган салобатли одамлар эди. Эшикдан югуриб чиққанимда уларнинг бири — папка қўлтиқлаб олган, сочларига оқ оралаган, ўрта бўйли; оқ шойи кителли одам «Победа»нинг эшигини оча бошлади. Машинанинг юриб кетишидан қўрқиб чопиб бордим: — Институт директори сиз бўласизми? — дедим ҳансираб. Машинанинг эшигига қўл чўзган одам бундай одобсизликни кутмаган учунми, ё мен жудаям ҳовлиқиб кетган эканманми, юзимга таажжуб билан тикилиб: — Мен бўламан, хўш? — деб сўради. — Сизга жуда зарур бир гапим бор эди. — Шунақами? Эртага келсангиз қанақа бўларкин,— деди у кулимсираб. — Кечирасиз, эртага қолдириб бўладиган иш эмас!— дедим, унинг яна машинага ўтирмоқчи бўлаётганини кўриб, беихтиёр қўлимни чўздим. Директор менга яна диққат билан қараб қўйди. Сал қисилган кўзларида яна таажжуб ифодаси жилваланди. У кескин ҳаракат билан енгини кўтариб қўл соатига тез кўз ташлади ва лабини тишлаб бошини чайқади: — Кечирасиз, ука. Сира иложим йўқ. Кечикяпман. Бир зарур иш билан чақиришган эди, етиб бормасам бўлмайди! — деди ва юзимга яна бир кўз ташлаб, қўшимча қилди: — Эртага эртароқ келинг. Биринчи навбатда қабул қиламан. Унинг кескин ҳаракат билан «Победа»нинг эшигини очганини кўриб, яна тўхтатмоқчи бўлгандим, директор билан хайрлашиб турган одам «шап» этиб қўлимдан ушлади: — Менга қаранг, яхши йигит, одобсизлик ҳам эви билан-да! Сиз ким бўласиз ўзи? Директор машинадан бошини чиқариб менга юзланди: — Тўғри, тўғри, арзингизни бу кишига айтсангиз ҳам бўлади... мумкин бўлса ёрдам беринг... — деди у ва шофёрга қараб имо қилди: «ҳайда!» — Менга қаранг, — деди директорнинг шериги, — мен сизни бир ерда кўргандек бўлаётибман. Сиз... Салим Каримовичнинг ўғли эмасмисиз?.. Кўчани тўлдирган «Зим» ва «Победа»ларга аралашиб муюлишдан бурулиб кетаётган директорнинг машинаси орқасидан тикилганимча қотиб қолдим, энг сўнгги умидим ҳам пучга чиққани мени оғир ўйга толдирган эди. Ёнимдаги одам қўлимдан ушлади: — Сизга нима бўлди, йигитча? Сизнинг масалангиз ҳал бўлувди шекилли. Тағин нима қилиб юрибсиз? Кескин бурилиб қараган эдим, у кишини танир эканман. Бу ўша, иншо ёздирган олтин кўзойнакли чиройли мўйсафид домла эди! — Ҳа, менинг масалам ҳал бўлди! — дедим унинг силлиқ қирилган қип-қизил юмалоқ юзига, олтин кўзойнаги тагида чақнаб турган чағир кўзларига ғазаб билан тикилиб. — Аммо мен масалани ҳал қилган одамлар билан гаплашмоқчи бўлиб келгандим! Мен уларни фош қилгани келдим! Фош қиламан! Энди тушундингизми мақсадимга?.. Домланинг юмалоқ юзи ғалати чўзшшб, кўзларида: «Бу жинними ўзи» деган ифода жилваланарди. У елкасини бир қисиб қўйди-да, худди уни шу топнинг ўзидаёқ фош қиладиган жойга судраб кетишимдан қўрқандек, жадаллаб институтга кириб кетди. Яна боягидек хийла вақтгача нима қилишимни билмасдан туриб қолдим: хаёлимга тузукроқ бир фикр келмас, ҳушимни йиғиб ололмас эдим. Ниҳоят анчадан кейин миямга: «Директор, эртага келасан деди-ку, унгача Муқаддас кетиб қолмасин!» деган фикр келди. Муқаддаснинг кетиб қолишидан қўрқиб муюлишгача шошиб, жадиллаб бордим, лекин |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling