Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
41
кўз ёшлари эса, худди менинг қарашимни кутиб тургандек; бир-бирини қувиб юмалаб туша 
бошлади. 
Мен эсам унга тикилиб турардим, бутун вужудим билан изтироб чекардим, лекин уни 
юпатишдан, унга тасалли беришдан ожиз эдим, ажабо: мен унинг кўнглини олишга ҳақим йўқ 
эди!.. 
Азизов бир қадам олдинга юрди. 
— Йиғламанг, Муқаддасхон, ҳалиям ҳаракат қилиб кўрамиз; — деди у. — Ҳали вақт бор... 
Лекин Муқаддас унинг гапига қулоқ солмасдан тескари бурилди. 
— Қўйинг! Кераги йўқ! — деди Муқаддас секин, — кераги йўқ! — у кўзларини қўллари 
билан қуёшдан тўсгандек тўсиб, эшикка томон юрди. 
Мен уни тўхтатмадим, тўхтатишга журъат этмадим, лекин Муқаддас чиқиб кетгач, тўсатдан 
рўй берган ҳодисанинг бутун даҳшатини тушуниб Азизовга юзландим: 
— Инсофсиз! — дедим кўз ёшимни ютиниб. Фақат шу бир сўзни айтиб чиқиб кетмоқчи 
эдим, бироқ Азизов қўлимни шап ушлади-да, юлқиб тўхтади: 
— Инсофсиз ким? Сенми ё менми? — деди у кўзларини нафрат билан чақнатиб. — 
Инсофсиз деб сени айтадилар! Тушундингми? 
Нима дейишимни билмай лол бўлиб қолдим, чунки у ҳақ эди! Қўлимни унинг қўлидан 
юлқиб чиқариб олдим-у, ташқарига отилдим... 
Муқаддас билан иккимизнинг ўртамизда пайдо бўлган кўприк қулаб тушганига, энди бу 
кўприкни тиклаб бўлмаслигига ақлим етарди, албатта, бироқ шунга қарамасдан ҳалиям бўлса у 
билан гаплашишни, бўлган воқеани унга тушунтиришни истардим, афтидан, бўлиб ўтган 
ишнинг бутун даҳшатини ҳалиям англаб етмаган эдим. Менга бу иш ҳалиям бўлса бир 
англашилмовчилик бўлиб кўринарди, чунки шуни яхши билардимки, агар Муқаддаснинг 
ўрнига киришимни сезганимда ҳеч қачон бу ишга розилик бермаган бўлардим!.. 
Қабулхонада ўтирганларни ҳайратда қолдириб ичкаридан жинниларча югуриб чиққанимда, 
Муқаддас тор ва ярим қоронғи йўлакнинг охиридаги зинапояга яқинлашиб қолган эди. У оёқ 
товушларимни эшитиб ўгирилиб қаради-да, қадамларини яна ҳам тезлаштирди. 
— Муқаддас! — деб чақирдим, йўлакдагиларнинг таажжуб билан бақрайиб қолганларига 
эътибор ҳам бермасдан. — Муқаддас, тўхтанг! 
Муқаддас тўхтамади, лекин зинадан пастга тушмасдан нари кетди ва йўлакнинг энг 
охиридаги катта деразанинг олдига бориб тўхтади. Тез юриб унинг ёнига бордим. 
У худди бир нарсадан аразлаган одамдек тескари ўтирилиб, узун қўнғир сочларининг 
учларини бармоқларига ўраб турарди. 
— Муқаддас, — дедим, — Муқаддас, менга бир қаранг, мен... 
Муқаддас вазиятни ўзгартирмасдан: 
— Домланинг айтганлари ростми? — деб сўради. 
— Муқаддас, — дедим ёлвориб, — менга бир қаранг... 
— Ростми деяпман? — такрорлади Муқаддас. Тўсатдан томоғимга бир нарса тиқилгандек 
бўлиб бир нафас жим қолдим. 
— Рост, Муқаддас, лекин гапимга ишонинг, мен бу нарса сизнинг ўқишга киролмай 
қолишингизга сабаб бўлади деб сира ўйламаган эдим. Бўлмаса... наҳотки, мен сизни... Ахир 
мен... 
Муқаддас шарт бурилиб юзимга тикилди. Ҳеч қачон унинг чеҳрасида бундай ифодани 
кўрмаган эдим: қоп-қора кўзлари чақнаб тағин ҳам чиройли кўринар, юзи ловиллаб ёнар, нам 
лаблари пирпираб учради. 
— Сенинг киролмаслигингга сабаб бўламан, деб ўйламагандим дейсиз, мендан бошқа бир 
кишининг ўрнига кирганингизда-чи, унда нима бўларди? — деди Муқаддас, деди-ю, кўзлари 
яна жиққа ёшга тўлди. — Мен аҳмоқ бўлсам... сизга шундай ишонган, шундай ишонган эдимки! 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling