Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Одил Ёқубов- Муқаддас
www.ziyouz.com kutubxonasi
8 Ўртамизда қандайдир бир ўнғайсизлик вужудга келди. Бу ўнғайсизлик бизни йўлакда юрган навбатчи йигитнинг: «Имтиҳон топшириб бўлганлар бу ерда турмасин!» деган буйруғи қутқазди. Секин юриб биринчи қаватга тушдик, сўнгра кўчага чиқдик ва остонани қуршаб олган оломонни зўрға ёриб, ётоқхона томонга ўтиб олдик. Лекин энди нима қилиш керак? Буни иккимиз ҳам билмас эдик. Мен Муқаддаснинг тўсатдан тумтайиб, индамай қолганидан бирга юришимиздан сиқилаётганини, уни уялтирмаслик учун хайрлашишим кераклигини сезиб турдим, лекин оёқларим ўз ихтиёримга қарши мени илгари судраб борар, орқада қолмоқчи бўлсам ҳам қололмас эдим. Қуёш баланд кўтарилиб, ҳаммаёқни иссиқ алангага кўмиб юборганди. Ҳарорат шунчали зўр эдики, тротуарнинг соя тушмай қолган жойларига оёқ қўйиб бўлмас, иссиғи туфлидан ўтиб товонни куйдирарди. Ҳавода ғир этган шабада йўқ, дарахтлар ҳам одамлардек иссиқдан толиб, мудраб турарди. Қани энди шундай пайтда Муқаддас «хўп» деса-ю, бирорта серсоя хиёбонга кириб дам олсак, ё бирга дарс тайёрласак! Бирдан нима ҳам бўлди-ю, кўзим иккинчи қаватнинг тепасига тушди. Биз имтиҳон топширган аудиториянинг энг четги деразаси олдида иккимизга қандайдир маъюс тикилиб... бояги ёш домла турарди! «У нима қилиб турибди? Нега бундай тикилиб қарайди»— деб ўйладим. Бир зумда қалбимни тўлдирган ёруғ ҳисларга ҳам аллақандай соя ташлагандек туюлди. Домланинг кузатиб турганини Муқаддас ҳам кўриб қолдими, ё уялганидан шундай қилдими, ишқилиб муюлишга етмасданоқ тўхтади ва ерга тикилиб: — Сиз қаёққа кетяпсиз? — деб сўради. Мен шошиб қолдим. Азбаройи нима деб жавоб беришимни билмаганимдан: — Мен... агар бўш бўлсангиз дарс тайёрлардик! — деб юбордим. Муқаддас бопшни яна ҳам пастроқ туширди. — Кечирасиз, мен боролмайман. — Нега? — Негаки... мен ўзим шунақаман, — деди Муқаддас, — беш олган куним ҳеч дарс тайёрлай олмайман. — Бўлмаса... кинога борайлик! — дедим мен, дедиму, шу сўзни айтишга журъат этганимдан ўзим ҳам ҳайрон қолиб, қизариб кетдим. Муқаддас «ялт» этиб юзимга қаради. Таклифим унинг қулоғига ёмон эшитилганини кўзларидан пайқадим. Лекин ўзимнинг ҳам қизариб кетганимни кўриб, уялиб қолганимни сезди чамаси, кўзларидаги совуқ ифода дарҳол юмшади. — Раҳмат. Олдин имтиҳонларни топшириб олайлик, — деди у туфлисининг учи билан ер чизиб, кейин қўшимча қилди: — Энди... Хайр... Йўқ, Муқаддас буйруқ бермас, у фақат илтимос қилар, дугоналарининг кўриб қолишидан уялгани учунгина ажрашишни истар эди! — Кўришгунча, — дедим мен. — Хайр, — деди Муқаддас ва юзимга бир қараб олгач: — химияни ҳам шунақа қилиб топширамизми? — деб сўради. — Албатта, — дедим кулиб. Биз ажрашдик. Биласизми, илк баҳор пайтида ёмғирдан кейин осмон бошқача бир тиниқ мовийлик кашф этади. Ёмғирда чўмилган дарахтлар худди тўйга ясанган қизлардек очилиб, ҳаво хушбўй ҳидларга, қушларнинг чуғур-чуғурига тўлиб, олам яшнаб кетади. Муқаддас билан хайрлашиб орқамга қайтарканман, менинг кўнглим ҳам худди ёмғирдан кейинги осмондек чарақлаб кетганди. Гўё ҳамма менга кулиб боқар, гўё ёлғиз мен эмас, ҳамма |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling