Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Одил Ёқубов- Муқаддас
www.ziyouz.com kutubxonasi
11 Узоқдан, кўлдан эшитилаётган маъюс куй секин авжига чиқмоқда эди. Куй авжига чиққан сайин менинг ширин хаёлларим ҳам чуқурлашиб борарди... Биз албатта бирга ўқиймиз, ҳар куни ярим кечагача бирга ўтириб дарс тайёрлаймиз, сўнгра... Сўнгра уйдан чиқиб, бу ерга келамиз... Йўқ, мен бир ўзим чиқаман ва каравотга ётиб уни кута бошлайман. У бўлса... Уй йиғиштирган бўлиб яна анчагача чиқмай ўтириб олади. Ниҳоят, уйнинг чироғи ўчади ва қоронғида унинг шип-шип этган оёқ товушлари, «қаёқда қолдингиз, Шариф ака?» деган майин овози эшитилади. Мен ўрнимдан сакраб тураман ва уни қўлларимга кўтариб, кулган лабларидан, кўзларидан ўпаман... Дарвоза томондан эшитилган «Шариф, ҳо Шариф!» деган овоз хаёлимни бўлиб юборди. Ўрнимдан туриб ўтирдим. — Биров чақиряпти, чиқиб қара! — деди ойим. Шу вақт «Шариф, ҳо Шариф!» деган овоз қайта такрорланди. Бу — Тўлаганнинг овози эди. — Тўлаганга ўхшайдими? — деди ойим ҳам. Тўлаган иккимиз бир цехда ишлардик. У мендан икки йил олдин заводга кирган «тажрибали» токарлардан. Бултур ишга кирганимда Сулаймон ака мени унга «шогирд» қилиб тайинлаган эди. Шундан бери Тўлаган ўзини менга яқин олиб юрар, мен ҳам уни ҳурмат қилардим. Лекин ҳозир унинг келиши менга негадир ёқмади, ҳатто кўнглимда аллақандай бир қўрқув уйғотди: «Кечаси нима қилиб юрибди?» Сўрининг ёнидан ўтаётганимда Салим Каримович: «Заводдаги ошнанг бўлса бояги гапни айтиб юрма яна!»— деб огоҳлантирди. У ёрдам масаласини айтмоқчи эди. Гарчи мен унинг ким билан гаплашганини билмасам, ёрдамини сезмасам ҳам, дадам деярли ҳар куни бир марта мени огоҳлантириб қўяр, афтидан «бу гап»ни бировлар эшитиб қолишини истамас эди. Тўлаган дарвозанинг олдида, ариқнинг бўйидаги толга суяниб, папирос чекиб турарди. Қоронғида юзи кўринмас эди. Лекин чап қўлини шимининг киссасига суқиб, оёқларини чалиштириб, гавдасини бир оз олдинга эгиб туришидан кўзимга худди уриш учун пайт пойлаб турган безорига ўхшаб кетди. Мени кўргач, у папиросини ғижимлаб оёғининг остига ташлади ва қўлини чўзаркан: — Хўш, жаноблари, нима қилиб юрибдилар? — деб сўради. Унинг бу гапи менга гўё: «Хўш, бизга билдирмасдан ишдан қочиб қолибсан-да!» дегандай эшитилди. — Ҳа, нима қилибман? — дедим шошиб, «гап очиб қолса, ишинг бўлмасин дейман. Ростдан ҳам ўқийманми, йўқми — нима ишлари бор?» деган фикрни кўнглимдан кечириб, ўзимга ўзим далда бериб қўйдим. Тўлаган кўкрагимга бир уриб кулди: — Тағин нима қилибман, дейди-я, бу акам! Меҳнат таътилига чиққан одам шунақа қиладими, ўн кундан бери бир бормабсан-а? Наҳотки дўстларингни кўргинг келмаса? Бу гапни эшитиб бирдан кўнглим жойига тушди. Севиниб кетиб, мен ҳам унинг кўкрагига бир мушт туширдим. — Қўл тегмаяпти, дўстим, қани уйга кир, бирпас гаплашиб ўтирамиз, — дедим қандайдир енгил тортиб, лекин Тўлаган кирмади. Уни менга Сулаймон ака юборган экан. Эртага заводга бориб учрашар эмишман. Юрагим яна «шув» этиб кетди. — Нима ишлари бор экан? Айтмадиларми? — Йўқ, — деди Тўлаган. У яна папирос олиб тутатди. Гугуртнинг ярқ этган шуъласида лабларидаги табассум кўриниб кетди. — Нега куласан? — Ўзим... — Отпуска маҳалидаям тинч қўйишмайдилар-да! — Оббо сени-эй! — Тўлаган қаҳ-қаҳ уриб кулди ва елкамдан қучоқлаб ўзига тортди: — Сулаймон аканинг сенга айтадиган гапи бор экан, шунга чақирди. — Қанақа гап? — дедим шубҳаланиб, — нимага яширасан? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling