Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
13
— Қани, юр, сени кутиб ўтирибмиз!.. Аммо-лекин бунақа одатингиз йўқ эди-ю, ўртоқ 
академик! Тинчликми ўзи? 
Кейинчалик бир-икки ой ўтиб, кўнглимдаги ғалаёнлар босилгандан сўнг, ўша куни 
Кулоянцга айтган гапларим, қилган муомалам эсимга тушиб кетса, уялганимдан юзимга қон 
тепар, астойдил изтироб чекардим. Ўша куни эса унинг ҳазилига нақадар дағал жавоб 
бераётганимни ҳатто сезмас ҳам эдим. 
Ўттизинчи йилларнинг бошида завод билан бирга қурилган бинонинг ичи хийла қоронғи, 
тор ва кўримсиз эди. Лампочка ёқиб қўйилган тор йўлакнинг икки томонидаги баъзиларига оқ 
тунука, баъзиларига чарм қопланган ва тез-тез очилиб ёпилаётган қатор эшикларнинг ёнидан 
ўтиб, йўлакнинг охирига етдик ва чап қўлдаги учбурчак хонага кирдик. Бу — завод ёшларининг 
хонаси эди. 
Хонада котибанинг ўзи йўқ, тўрда, рамкага солинган фахрий ёрлиқлар қўйиб қўйилган 
шкафга суяниб Тўлаган ўтирарди, унинг олдида ҳам бир-икки тўғрам колбаса билан бир бурда 
нон бор эди. 
— Ээ... яхши келдинг! — деди у, ўрнидан туриб, — биз сени цехда кутдик — келмадинг. 
Сулаймон ака раҳбарнинг олдига кириб кетдилар. Ҳозир келиб қоладилар. Ўтир! 
Уйдан чикишда кўнглимдаги бор гапни айтишга қаттиқ аҳд қилиб, зарур бўлса ҳатто 
ҳужумга ўтишни ўйлаб келган бўлсам ҳам, Тўлаганнинг гаплари дилимда яна шубҳа аралаш 
қўрқув уйғотди. Тўлагандан: «Нимага чақирибди, сўрадингми?» демоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган 
эдим ҳамки, Кулоянц сўзимни бўлди. 
— Бу академигимиз таътилга чиққандан бери жа айнаб, инжиқлашиб қолибдилар! Бир нима 
десанг, яна ўша бултурги гапдан келадилар! 
Тўлаган пешонасини бекитиб, ўнг қошини тўсиб олган қалин, типпа-тик сочларини 
бармоқлари билан орқага тараркан: 
— Қайси гапларни айтасан? — деб сўради. 
— Ҳа, ўша гаплар-да! Эсингдами? 
Ҳужумга ўтиш пайти келган эди. Ё ўз фикрларимни исбот қилишим, ё таслим бўлишим 
керак эди. 
— Менга қара, Кулоянц? — дедим, — академик деб бир мазах қиласан! Интеллигент — деб 
бир куласан... Нима демоқчисан ўзи? Ишчилар синфини интеллигенцияга қарши 
қўймоқчимисан? 
Эшикдан кираверишдаги диванга ўтириб нон билан колбасани тушираётган Кулоянц 
оғзидагини юта туриб ғалати жилмайиб қўйди, кейин: 
— Хўш, яна қанақа туҳматларинг бор? — деди-да, бирдан чаққон сапчиб туриб олдимга 
келди. У ҳамон кулимсирар, бироқ бурун катаклари кенгайган, кўзлари қисилган эди. — 
Баҳсдаям мард бўлиш керак, дўстим, тушундингми?.. «Интеллигенцияга қарши эмишман»... 
Чепуха!... Мен меҳнатдан қочадиган, меҳнатдан ўлимдан қўрққандек қўрқадиган, турмушда 
фақат осон йўлларни қидирадиган ҳозирги замон бойваччаларига қаршиман. Тушундингми? 
Мен ўшанақа бойваччаларни айтаяпман сенга! Билдингми? Ё унақаларини ҳам ҳурмат 
қилайликми?... Тўлаган юзини тириштирди: 
— Э... қўйсаларингчи, шу эски гапни! — деди у қўлини силтаб. 
Лекин Кулоянц бир қизишиб кетса, уни босиш қийин эди. 
Мен аминманки, меҳнатнинг қадрини билмасдан туриб, меҳнаткаш одамни ҳурмат 
қилишни ўрганмасдан туриб, киши яхши олим ҳам, яхши инженер ҳам бўлолмайди! — дерди у 
бурун катакларини кериб. — Бу қуруқ, дабдабали гап эмас. Мен ўзим ўшанақа бойвачча эдим. 
Шу заводга келиб одам бўлдим. Шу завод мени турмушга ўргатиб одам қилди. 
Шу маҳал орқамда: 
— Бунинг ўзи-чи, ўзи? — деган йўғон, дўриллаган овоз эшитилди. 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling