Microsoft Word muqaddas ziyouz com doc


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/47
Sana24.01.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1114366
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   47
Bog'liq
Одил Ёқубов- Муқаддас

www.ziyouz.com kutubxonasi 
20
— Хўп, майли, бораман, — деди Муқаддас; тўсатдан бошини кескин силкитиб, — лекин 
эртароқ чиқиб кетайлик! 
Биз эртасига эрталаб соат саккизда кўлнинг олдида, почтанинг ёнида учрашадиган бўлдик. 
«Эртага кўнглимда бор гапни унга очиқ айтаман! Пайти келди!» — шу қарор билан уйга 
кетдим. 
* * * 
Эртасига учрашмоқчи бўлган жойимизга жуда барвақт бормоқчи эдим, лекин уйдан энди 
чиқаман, деб турганимда тўсатдан дадам чақириб қолди, кеча иншони қандай ёзганим 
тўғрисида сўроқ қила бошлади. 
Салим Каримовичнинг мақсадига тушуниб турардим. У ишнинг олдини олмоқчи эди, чунки 
физикани учга топширганимдан буён уйда яна жанжал ва ташвиш кўпайиб кетганди. Лекин 
шунга қарамасдан, унинг саволлари ғашимга тегарди. Назаримда, у қаёққа шошаётганимни 
билар ва жўрттага ушлаб тургандек туюларди. Ниҳоят сабр косам тўлиб кетди. «Мен ҳозир...»— 
дедим-у, Салим Каримовичнинг бир нима деб чақирганига ҳам қулоқ солмасдан ташқарига 
отилдим, дарвозадан чиқишим билан худди қафасдан қутулган қушдек автобусга қараб 
югурдим. 
Аҳдлашган жойимизга ўз вақтида етиб бордим. Муқаддас эса чорак соат кечикиб келди. У 
маҳалда ҳамма қизлар ҳам бунақа учрашувларга кечикиб келишларини, жиндек куттириб 
қўйишни яхши кўришларини билмас эдим, шунинг учун ҳам бу чорак соат менга чорак асрга 
ўхшаб кўринди. Гап Муқаддасни кутиб қолишимда эмас, аблатта, ҳамма даҳшат шунда эдики, 
мен уни келиб кетиб қолган, деб хавфсирардим. Энди уни кўра олмас эканман-да, деб ичимда 
дадамдан астойдил хафа бўлиб турганимда, орқамдан кимнингдир: 
— Шарифжонмисан? — деган дўрилдоқ овозини эшитиб, чўчиб ўгирилдим. 
Олдимда айланасига ғишт терилган чор бурчак гулзорнинг ёнида Сулаймон ака турарди. 
Уни бу ерда учратишни сира кутмаганимдан бўлса керак, ўғирлик устида тутилган одамдек 
довдираб қолдим, ҳатто қўл бериб кўришишни ҳам эсимдан чиқариб қўйдим. Ўзим ҳам 
қизариб-бўзариб, терлаб кетдим шекилли, Сулаймон ака қоп-қора шоп мўйлови остидан 
кулимсиради-да, томирлари бўртиб чиққан катта суякдор кафтини узатиб: 
— Ясан-тусанлар жойида-ю, кимни кутиб турибсан, ўғлим, — деб сўради. 
Унинг «ўғлим» дейиши ҳар вақтдагидек қулоғимга жуда иссиқ эшитилди-ю, бу одамдан 
яшириб юрган ва уч-тўрт кундан бери ёдимдан кўтарилган бутун ишим эсимга тушиб кетди... 
— Тунов кунги саволимизга жавоб бермадинг-ку? — деди Сулаймон ака. — Сиртдан 
ўқиганинг тузук эмасми? Ё заводлан кетгинг борми? 
Мен кўзимни унинг юзидан узиб, трамвай келадиган томонга қарадим: Муқаддас ўша ёқдан 
келиши керак эди. 
— Ойинг хоҳламадими? — деди Сулаймон ака. Унинг юзига қарай олмадим, ерга тикилдим. 
Юрагим гуп-гуп урарди, юзим, қулоқларим ловиллаб ёнаётганини сезардим, лекин нима деб 
жавоб беришимни билмас эди. Зотан отамнинг энг қадрдон дўсти бўлган, мени ўз бағрига олиб, 
яхшигина ҳунар ўргатган, ниҳоят ўз ўғлидек яхши кўрган бу мўйсафидга нима ҳам дердим? 
Унга фақат ҳақиқатни айтишим мумкин эди. Лекин бўлиб ўтган шунча воқеадан сўнг, ҳозир 
Муқаддасни кутиб турганимда, унга ҳақиқатни айтишим мумкинмиди? 
Сулаймон ака менинг сукутимни тасдиқ аломати деб билди шекилли, бир зум тургач: 
— Ҳмм... Шунақа дегин?.. Мабодо характеристика учун ишлаб юрилгани йўқми ўзи? — деб 
кулди. 
Оқкўнгил одам! У менинг нақадар муғомбир эканимни қаёқдан билсин? Мен унинг яна 
саволлар беришидан, айниқса жим туриб жавоб кутишидан қўрққан эдим, лекин у: 


Одил Ёқубов. Муқаддас (қисса) 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling