Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Муаммони ҳал қилиш. Бу усул барча томонларни қаноатлантирувчи
ечимни топиш учун низони чақирувчи сабабларни чуқур таҳлил қилиш ва барчанинг фикрларини инобатга олишга асосланади. Бу усул тарафдорлари ўз мақсадига бошқалар мақсади орқали эмас, балки низонинг энг оқилона ечимини топиш эвазига эришишни хоҳлайдилар. Корхонада раҳбарият ва ходимлар ўртасида юзага келувчи низо “бутун жамоага” эмас, балки “танланган” одамларгагина ёмон таъсир этиши мумкин. Бундай низони бир йўла, катта ҳажмда уддалаш, бартараф этиш мумкин эмас. Бу низони бартараф этишда раҳбар оқиллиги, адолатлилиги, маданий савияси билан ҳамкорликка интилиши керак. Яъни, ушбу низоли вазиятда хокимлик мавқеида эмас, балки тенг ҳуқуқийлик асосида ечимни топиши лозим. 179 Масалан,бу жараёнда қуйидагилар жуда ҳам муҳимдир: • томонларнинг бир-бирини тан олиши; • гапни бўлмай тинглаш; • ўзга киши сифатида тушуна олишни намойиш қилиш; • низо жараёнидаги ҳолатни ўзга киши қандай қабул қилиши (тушуниши)ни англаш; • муҳокама қилинаётган мавзуни аниқ тасаввур қилиш; • мавзуга нисбатан умумий қарашларни ҳосил қилиш; • муросага қилинаётган оқибатни аниқлаш; • низо мазмунини ёзиб чиқиш (таҳлил) қилиш; • низони бартараф этиш учун ҳамкорликда ягона йўл танлаш; • хамкорликда умумий хулоса (муроса)га келиш. Бундай йўл машақатли аммо оқилона йўлдир. Бунинг учун тажриба керак. Хозирги шароитда раҳбар фақат ўз соҳасини яхши билибгина қолмай, балки яхши ташкилотчи, руҳиятчи (психолог) ва тарбиячи бўлмоғи лозим. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ходим: социология, психология, педагогика, касбий этика фанларини мустақил эгаллаши керак. Буни ҳаётимиздаги жиддий ўзгаришлар, инсон омилининг фаоллашуви, жамоаларни ўз-ўзини бошқариш шароитида улар билан ишлашни тақазо этади. Жамоага аъзо бўлган ҳар бир шахснинг қалбига йўл топа билиш раҳбарнинг иш фаолиятида асосий аҳамиятга эга. Буни билган раҳбар ўз жамоаси ичида меҳнат жараёнида вужудга келадиган ҳар ҳил низоларни жамоада жамоат ташкилотлари билан биргаликда, юқори ташкилотларга чиқармасдан ўзида ҳал қилишга қодир бўлади. Бундай раҳбар ўз ишини тўғри ташкил қилади, жамоа олдига қўйилган мақсад ва режа топшириқларини ўз вақтида муваффақиятли бажаради. Жамоаларда соғлом руҳий иқлим яратиш учун раҳбар қуйидагиларга, яъни: ҳар ҳил ходимнинг шахсий фазилатларига; • ёши, қобилияти, малакаси, истеъдодига; • ишчилар ўртасидаги ҳамжиҳатликка; • ўзаро ёрдамни бир-бири билан чамбарчас боғлайдиган • ижтимоий алоқа маромига; • рақобат муҳитини ташкил қилинганига; • корхонада пировард натижалар учун ҳар бир ходимнинг • маъсулият сезиш туйғусини мустаҳкамланганлик даражасига; • жамоа аъзоларнинг унумдорлигига; •мотивлаштириш даражаси кабиларга эътибор бериш лозим. Ҳар бир низоли вазиятни раҳбар босиқ, ховлиқмасдан ҳал этиши керак. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling