Microsoft Word mvmao uzk doc


 Д.Карнеги хотиржамликка эришиш тўғрисида


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

8.5. Д.Карнеги хотиржамликка эришиш тўғрисида
8
 
 
Ҳаловатсизлик ҳисси ҳақида билиш зарур бўлган асосий қоидалар 
қўйидагилардан иборат:
1. Бугунги кун билан яшанг
“Бизнинг асосий ишимиз-олисдаги мавҳум нарсага қараш эмас, балки, 
қўлимиздаги имкониятимиз етган ишни бажариш бўлмоғи керак”, деган эди 
Томас Кармель. Эртанги кунга тайёрланишнинг энг мақбул йўли- ақл-
идрокни бир жойга йиғиб, бош шижоатни бугунги ишни осонликча 
бажаришга қаратиш. Бу- келгусига яхши тайёрланса бўладиган ягона 
йўлдир. 
2. Таҳлика туғдирувчи ҳолатдан
чиқишнинг сеҳрли формуласи. 
Агар Сизни таҳликага соладиган вазият пайдо бўлса, қуйида 
айтганларимизни қилинг: 
а) ўзингиздан сўранг: “Бундан ҳам беш баттар бўлса нима бўлади?”; 
б) ўша “беш баттар” аҳволга тайёрланинг; 
в) юзага келган вазиятни таҳлил этинг ва уни ўнглашнинг энг мақбул 
чораларини топишга ҳаркат қилинг. 
3. Таҳлика нималарга олиб келади? 
Қўрқув-жонсараклик, ваҳима туғдиради. Таҳлика ҳисси бизнинг 
асабларимизни таранглаштиради. Ошқозон, асаб толаларига таъсир қилади. 
Ошқозон шираси таркибининг ўзгаришига сабаб бўлади. Булар эса ўз-
ўзидан ошқозонда яра пайдо бўлишига олиб келади. Доктор Д.Монтагу 
айтганидай: “Ошқозон яраси Сиз танновул қилаётган эмас, Сизни еяётган 
нарсалар боис ҳосил бўлади”. Қўрқув, безовталик, нафрат, худбинлик, 
мавжуд турмуш тарзига мослашмаслик-мана нималар ошқозон, юрак 
касаллигига олиб келади, қон босимининг ошиши, бод, диабет, шамоллашга 
сабаб бўлади. Касалликларга қуйидаги ҳолатлар ҳам сабаб бўлади: а) 
оилавий ажралиш, б) молиявий қўрқув, в) ёлғизлик ва хавотир ҳисси, г) узоқ 
вақт гина сақлаш. 
Кучни тиклашнинг энг яхши омиллари қаттиқ ишонч (атрофдаги кишиларга, 
ишга бўлган). уйқу, мусиқа ва кулгудир. Яхши ухлашни ўрганинг, мусиқани 
севинг, турмушнинг кулгили, қизиқ томонларини кўра билинг, ана шунда 
соғлиқ ва бахт доимо сизга ҳамроҳ бўлади. 
“Беҳаловатлик билан қандай курашишни билмаган одам ҳаётдан эрта 
кетади”, деган эди тиббиёт соҳасида Нобель мукофатига сазовор бўлган 
доктор А.Каррель. 
Д.Карнеги безовталик ҳиссини таҳлил қилишнинг қўйидаги усулларини 
кўрсатади: 
1. Безовталик туғдирувчи муаммоларни таҳлил қилиш ва ечиш 
йўллари 
8
Карнеги Д. Как завоевывать друзей и оказывать влияние на людей. Пер. с анг. -Самара: 
Изд-во “АВС”, 1997, стр. 431-630, 


186
Безовталикнинг асосий сабаби бу чалкашликдир. Ҳаётдаги 
безовталикларнинг тенг ярмига етарли билимга эга бўлмай қарор қабул 
қилишга уринувчи одамларнинг ўзлари сабабчи бўладилар. Шу боис уч 
босқичли таҳлилга ўрганинг: 
а) Сизни нималар ташвишлантираётганини аниқ ёзиб олинг: 
б) фактларни таҳлил қилинг ва Сиз нима қила олишингиз мумкинлигини 
ёзинг; 
в) нима қилиш кераклиги ҳақида аниқ бир қарорга келинг. 
Ана ундан кейин тезроқ амалий ишга киришнинг ва натижасидан 
қайғурманг. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling