188
мумкин.
Шунинг учун, биз агар ҳар сафар ташаккур эшитишга ўзимизни
тайёрлаб турсак, бош оғриқни кўпрок орттириб олган бўламиз. Биз қувноқ
ва бахтли бўлишни истадикми, келинг, кимнингдир рахматини ёки
миннатини ўйламайлик. Кимгадир нимадир берганимиздан ўзимиз
хурсанд
бўлаверайлик.
Миннат худди ёввойи ўт бўлса, миннатдорчилик атиргулдир. Уни авайлаш,
суғориш, севиб ўстириш лозим. Агар бизнинг
болаларимиз миннатдор
бўлишмаса, бунда кимни айблаш керак деб ўйлайсиз. Менимча фақат
ўзимизни.
4. Сиз ўзингизда борини миллион долларга алиштирган
бўлармидингиз?
Иккала кўзингизни миллион долларга туҳфа қилармидингиз?
Оёқларингизни
неча
пулга
сотардингиз?
Қўлларингизни-чи?
Болаларингизни, оилангизни-чи? Ҳисоблаб чиқсангиз, ўзингиз
нималарга
эга эканлигингизни тушуниб етасиз. Бу
бойликларингизни Рокфеллер,
Фордов, Моргановларнинг олтинларини ҳаммасини тўпласа ҳам
алиштирмас эдингиз, тўғрими?
Биз эса мана шунинг қадрига етамизми? Шопенгауэр айтганидек: “Биз
ўзимизда борини жуда кам ўйлаймиз. Нуқул етишмаётган нарсалар ҳақида
қайғурамиз. Сиз ҳам, биз ҳам ўзимиздан уялишимиз керак. Ҳар куни
эртакдагидек гўзаллик қўйнида яшаймиз-у бироқ буларни сезмаймиз. Агар
ғам-ташвишсиз,
тўлақонли
ҳаётда
яшашни
бошламоқчи
бўлсак,
бахтсизлигимизни эмас, омадимизни худонинг марҳамати деб, ҳисоблайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: