Microsoft Word mvmao uzk doc


 Ўзлигингизни топинг ва ўз-ўзингиз билан бўлинг. Унутманг, ер


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

5. Ўзлигингизни топинг ва ўз-ўзингиз билан бўлинг. Унутманг, ер 
юзида худди Сиздек иккинчи одам йўқ. 
Дунё, инсоннинг ҳаёт тарзи эскича бўлганидек, истак ҳам ўз-ўзидан 
эскича бўлиши мумкин. Истамаслик эса асаб толалари ва комплексининг 
қайсар жараёнидир. Ўз ақли, танаси қандай бўлса шундай бўлишини эмас, 
қандайдир бошқа киши бўлишга ташна бахтсиз одам йўқ. Ташвишлардан 
хотиржам бўлишни истасангиз қуйидаги гапга амал қилинг: “Бошқаларга 
тақлид қилманг. Ўзлигингизни топинг, яратинг. Ўз-ўзингиз билан бўлинг”. 
6. Агар Сизга лимон тегиб қолса, лимонад қилинг 
Мабодо Сизга лимон тегиб қолса, безовталикни йўқотиш учун ундан 
лимонад қилишингиз керак. Агар лимон тентакка тегиб қолса, у буни рад 
этади ва шундай дея нолийди: “Мен толеи паст одамман. Тақдирим ўзи 
шундай. Бундан қутулишимнинг ҳеч қандай иложи йўқ”. Мабодо лимон 
доно кишига тегиб қолсачи? У қуйидагича фикр юритади: “Бу лимонни 
қандай қилиб лимонадга айлантирсам бўлади?” Инсон ва унинг яширин 
имкониятларини ўрганишга бутун умрини бахшида этган буюк педагог 
Адлер Альфред, одамнинг энг ғаройиб қобилиятларидан бири, манфийни 
мусбатга айлантириш саналади, деб айтганди. 
Айтайлик, биз шундай ҳолатга тушиб қолдикки, лимонад ясолмаймиз. 
Лекин иккита сабаб борки, нима бўлмасин биз буни қилишга уриниб 
кўришимиз керак. Биринчидан, биз ғалабага эришишимиз мумкин. 
Иккинчидан, ғалабага эришмаган тақдиримизда ҳам, манфийни мусбатга 


189
айлантиришга шунчаки уринишимиз орқага эмас, олдинга қарашимизга 
мажбур этади, салбий ҳиссиётларни ижобийсига алиштиради. Бу эса ижодни 
шундай томонга йўналтирадики, ўтган ҳодисага аза тутиб ўтиришга 
вақтимиз қолмайди. 
7. Қандай қилиб икки хафтада тушкунликдан фориғ бўлинади. 
Машҳур психиатр Адлер Альфред тушкунликдан азият чеккан 
беморларига оддийгина қилиб шундай дер эди: “Сиз ўзингиз 
даволанишингиз мумкин. Бунинг учун ҳар куни кимнидир, нима биландир 
шод қилишингиз мумкинлигини ўйлашга харакат қилишингиз ва бу 
маслахатга риоя этишингиз даркор”. У ҳар куни яхшилик қилишни тавсия 
этарди. 
“Яхшилик кимнингдир чеҳрасида табассум ёритишдир”, дейди 
Муҳаммад пайғамбар. Нима учун яхшилик қилган кишилар кайфиятида 
ажойиб ўзгариш юз беради? Чунки кимнидир хурсанд қилиш иштиёқи ўзи 
ҳақидаги доимий фикрларини — энг асосий сабаб бўлган хавотир, қўрқув, 
тушкунлик туйғуларини ҳайдайди. Агар Сиз тушкунлик кайфиятини 
йўқотаман, хотиржамлик ва шодлик қўйнида яшайман десангиз, ўзингиз 
ҳақингизда ўйламанг, бошқа кишиларга қизиқиш билан қаранг, ҳар куни 
бошқаларга шодлик келтирадиган қандайдир яхшилик қилишга ҳаракат 
қилинг. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling