Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
***
Саккизинчи насиҳат: ақлни биз инсонларга улуғ ҳадя, улуғ неъмат деб билинг, уни соф ва комил равишда асрашга эътибор беринг. уларни сақлаш ҳар кимнинг энг биринчи ва шарафли бурчи эканини унутманг. *** Тўққизинчи насиҳат: икки юзлама, мунофиқликда, бахилликдан сақланинг. Ёлғончи, туҳматчи ва чақимчи бўлманг. Ваъдангизга вафо қилинг, меҳнатсевар, ишчан ғайратли ва матонатли бўлинг. Одамларни кулдириш учун маъносиз адаб, тарбияга хилоф бўлган сўзларни сўзламанг. *** Ўнинчи насиҳат: ақлли одам ўзининг кимлигини, даражасини билиб, шунга қараб иш олиб боради. Ёмонликдан қайғуриб, яхшилик учун севиниш комил инсонда топилади. Молу давлатингизни, оилангизни тарбия этишда қизғанманг *** Ўн биринчи насиҳат: гуноҳ унутилмайди, эзгулик ерда қолмайди. Ҳар ким нима экса, шуни ўради. *** Шарқнинг машҳур ҳакими ва табиби Абу Бакр Розий алома табиблар, донолар ва шогирдлари ҳузурида инсон саломатлигининг сирлари ҳақида баҳслашишни севарди. Ана шундай баҳсларнинг бирида зукко бир табиб сўз олиб, бундай деди: • инсондаги ҳамма касалликларни сабаби шамоллашдир. Шамоллашдан сақланган одам ҳеч қачон дард кўрмайди. Бир-икки табиблар ҳам унинг фикр-зикрини маъқуллаб: “Тўғри, тўғри” деб қўйишди. Лекин Абу Бакр Розий бу гапга эътироз билдирди. • мен бу фикрга қўшилмайман,-деди у бошини сарак қилиб, -тумов бўлиш, шамоллаш, томоқ оғриғи каби дардлар ҳамма хасталикларга сабаб бўлавермайди. Зеро, тумовни шамоллашни, томоқ оғриғини даволаса бўлади. Инсондаги кўп хасталикларга асаб, руҳият, кайфият сабаб бўлади. Асаб емирилдими, асаб ҳужайраси ўлдими, уни тиклаб бўлмайди. • Асаб аъзо-танимизда нималар билан боғлиқ?-сўради дояга зукко табиб: Абу Бакр айтди: Инсон асаби жуда ҳам юзаки, лекин қудрати жуда ҳам зўр. Асаб томирларни бўғади, ички аъзоларни емирилишига олиб келади. Шунинг учун одамлар “Куч қувватдан кетдим, асабларим тамом бўлди”,- дейишади. Яна бир ҳакиму-ҳозиқ сўради: • Асабни қандай қилиб асраса бўлади? Абу Бакр Розий бундай деб жавоб берди: • Асабни сақлайдиган асосий омил- тинчлик, хотиржамлик. Емирилаётган асабни яхши ҳордиқ, ширин уйқу ва самимий кулгу сақлаб қолади. Тажанг, жаҳлдор ва кўинчак одамнинг асаби тез емирилади. Бундай 192 одамлар ўзининг ҳам, бошқаларнинг ҳам этини ейди. Сабр тоқатли, меҳр- муҳаббатли, зўр иродали одамлар, ҳар қандай нафсини тия олишга қудрати етган одамларнинг асаби мустаҳкам бўлади. Асабнинг қимматини ҳеч бир хазинага тенглаштириб бўлмайди. Даврада ўтирган ақли дониш табибу ҳакимлар Абу Бакр Розийнинг мулоҳазасига, табибликдаги ақлий муҳофазасига тасаннолар айтишди. Асаб ҳақида айрим мутафакир, донолар қуйидаги дил сўзларини айтишган. Аёллар жозибасига путур етказиш ва тез қаритишда асабийлик, безовталикка тенг келадиган нарса йўқ. Ундан истара сўнади, жағлар ичга кириб, юзни ажин қоплайди. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling