195
қилишини уюштириш учун аниқ мақсад йўналишида тартибли таъсир
кўрсатишдир.
Ҳар қайси ишлаб чиқариш, ҳоҳ у
корхона даражасида, ҳоҳ у мамалкат
миқёсида бўлсин ўзининг бошқарилувчиси (объекти) ва бошқарувчиси
(субъекти)га эга бўлади.
Бошқарилувчи ёки бошқарув объекти кўп қиррали ишлаб чиқариш
жараёни бўлиб у:
*моддий ва техникавий таёргарлик (асосий ва айланма фондлари);
*ташкилий меҳнат тайёргарлиги (кадрларни танлаш, ишга қабул қилиш,
жой-жойига қўйиш, ўқитиш ва ҳоказо);
*хизмат кўрсатишни ташкил қилиш (энергия бериш, таъмирлаш, ташиш
ва ҳоказо);
*маҳсулот ишлаб чиқиршнинг бевосита жараёни ва
уни состишни ташкил
қилишни ўз ичига олади.
Бошқарувчи ёки бошқарув субъекти - бу бир гуруҳ кишилар ҳамда
бошқарув органларидан иборат бўлиб, турли шакллар,
усуллар ва техникавий
воситалар ёрдамида бошқарилувчи объектга таъсир ўтказади. Бошқариш
объектлари бўлмаса, унинг субъектлари ҳам бўлмайди. Демак, бошқарувчи
ички тизимнинг негизида бошқарувчи кичик тизим ётади.
Масалан,
корхона бўғинида субъект бўлиб шу корхонанинг директори ва
унга бўйсинувчи бутун бошқарув аппарати ҳисобланади. Объект бўлиб эса шу
корхонадаги барча цехлар ва участкалар ҳисобланади.
Цех бўғинида субъект бўлиб цех бошлиғи ва унга бўйсeнувчи барча
бошқарув аппарати ҳисобланса, бошқариладиган
объектни эса барча цехлар
ташкил қилади.
Участка бўғинида бошқарилувчи объектга ишчиларнинг иш жойлари
киради. Бошқарув субъекти бўлиб участка бошлиқлари ҳисобланади.
Иш жойларида ҳам бошқариш мавжуд бўлиб, у бошқа кўринишда
амалга оширилади. Бундай бошқариш меҳнат воситаларини,
яъни буюмни
бошқариш дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: