Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Функционал бошқарув
- Ташкилий бошқарув
- Ходимларни бошқариш тизими деганда
- Ходимларни бошқариш тизими
Ходимларни бошқариш деганда корхонада банд бўлган кишилар
салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, уларнинг нормал (мўътадил) фаолият кўрсатиши учун зарурий шарт-шароит яратиш бўйича ўзаро боғланган ташкилий-иқтисодий ва социал тадбирлар тизими тушунилади. Бундай бошқарув функционал ва ташкилий бошқарувларга бўлинади. Функционал бошқарув деганда бевосита кадрлар масаласини ечиш билан боғлиқ масалалар, яъни кадрларни танлаш, ишдан бўшатиш, малакасини ошириш, иш ҳақи ва хоказолар тушунилади. Ташкилий бошқарув тушунчаси кадрлар иши учун бевосита жавоб берувчи барча шахс ва институтлар яъни раҳбарлар, кадрлар бўлими, касаба уюшмалар ва бошқаларни ўз ичига олади. Бошқарув тизими тўғрисида икки оғиз сўз. Ходимларни бошқариш тизими деганда корхонада банд бўлган кишилар салоҳиятини ривожлантириш ва ундан самарали фойдаланиш, уларнинг нормал фаолият кўрсатиши учун зарурий шарт-шароит яратиш бўйича ўзаро боғланган иқтисодий-ташкилий ва 201 социал тадьбирлар тизими тушунилади. Таркибан бу тизим қўйидагиларни ўз ичига олади. Ходимларни бошқариш тизими Иш шароити • меҳнатнинг руҳий-физиологик талабларига риоя қилиш; • меҳнат эргономикаси талабаларига риоя қилиш; • меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлигини таъминлаш; • табиатни муҳофаза қилиш ва ҳ.қ. Меҳнат муносабатлари • шахсий ва гуруҳлар муносабатларини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш; • раҳбарлар муносабатларини таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш; • ишлаб чиқаришдаги ихтилофлар, низолар, асаббузарликларни бошқариш; • касаба уюшмалари билан ўзаро муносабатларни бошқариш ва ҳ.к. Кадрларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш • ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бир жойдан иккинчи жойга ўтишларни расмийлаштириш; • кадрлар бошқарув тизимини ахборотлар билан таъминлаш; • касбий йўналишларни аниқлаш; • бандликни таъминлаш. Ходимларни режалаштириш ва ходимлар маркетинги • ходимларни бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш; • кадрлар салоҳиятини таҳлил қилиш; • меҳнат бозорини ўрганиш, ходимларга бўлган эҳтиёжни режалаштириш, рекламани уюштириш; • корхонани кадрлар билан таъминловчи ташқи манбаалар билан алоқасини ўрнатиш; • вакант(бўш) жойларга номзодларни аниқлаш ва баҳолаш; • кадрларни жорий баҳолаб бориш. Кадрларни ривожлантириш • кадрларга иқтисодий ва техникавий билимлар бериш; • қайта тайёрлаш ва малака ошириш; • захирадаги кадрлар билан ишлаш; • амал ва мартабани назорат қилиш ва режалаштириш; • янги ходимларни касбий ва социалпсихологик кўникмасини таъминлаш Меҳнатни рағбатлантириш • меҳнат жараёнларини нормалаштириш ва тарификациялаш; 202 воситаларини такомиллаштириш • иш ҳақи тизимини ишлаб чиқиш; • маънавий рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш; • фойда ва капиталга қатнашиш ҳиссасини ишлаб чиқиш; • мотивация ва уни бошқариш. Ҳуқуқий хизмат • меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқий масалаларни ечиш; • ходимларни бошқаришга таълуқли фармойишли ҳужжатларни келиштириш; • хўжалик фаолиятидаги ҳуқуқий масалаларни ечиш. Социал тузилмани ривожлантири • умум овқатланиш муассасаларини бошқариш; • коммунал хўжалик соҳани бошқариш; • жисмоний тарбия ва маданиятни ривожлантириш; • соғлиқни муҳофаза қилиш ва ҳордик чиқаришни таъминлаш; • болалар муассасалари билан таъминлаш; • социал низоларни бошқариш; • халқ истеъмол моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотилишини таъминлаш Бошқаришнинг ташкилий таркибини ишлаб чиқиш тизими • бошқаришнинг шаклланган ташкилий таркибини таҳлил қилиш; • бошқаришнинг ташкилий таркибини лойиҳалаштириш; • штатлар рўйхатини ишлаб чиқиш; • бошқаришнинг янги ташкилий таркибини тузиш Ходимларни бошқариш икки гуруҳдан иборат тамойилларга асосланади. Ҳар бир тамойил ходимларни бошқаришнинг у ёки бу жиҳатини такомиллаштиришга хизмат қилади (8.4-жадвал). Масалан, илғорлик тамойили корхона доирасидаги бошқарув тизимининг чет эл ёки маҳаллий илғор корхоналар бошқарув тизимига мос келадими, замон талабига жавоб берадими ёки йўқми деган саволга жавоб берса, мувозийлик тамойили эса ходимлар бошқарувидаги тезкорликни оширади ва ҳоказо. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling