Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet138/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ходимлар 
малакасини 
ошириш 
қўйидаги 
вазифаларнинг 
бажарилишини назарда тутади: 
•қисман унутилиши мумкин бўлган билимларни тиклаш; 
•фан-техника тараққиёти, ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқаришни 
ташкил этиш тизимидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлган янги муаммоларни, 
янги иш услубларини ўрганиш; 
•бошқарувни қайта ташкил этиш ва қайта қуриш, меҳнатнинг жамоа 
турларини ташкил этишнинг туташ касбларини эгаллашни талаб этувчи ҳар 
хил шаклларининг ривожланиши муносабати билан ходимларни бошқа 
малакага тайёрлаш. 
Бугунги кунда республикамиз мустақиллиги шароитида ходимларни 
ўқитиш жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларида ҳам олиб борилмоқда. Бу 
турдаги ўқитиш ҳам иккита мақсадни кўзлайди: 
•республика учун зарур бўлган мутахассисликлар бўйича жаҳон 
талабларига жавоб берадиган ходимларни тайёрлаш; 
•мутахассис ходимларни, илғор хорижий давлатлар олий ўқув 
юртларида замонавий билимларни эгаллаш. 
Бу каби мутахассис 
ходимлар мустақил Ўзбекистонимизнинг 
иқтисодиётини, фан ва техникасини, ишлаб чиқаришини жаҳон талабларига 
жавоб берадиган қилиб тараққий эттириш учун жуда ҳам зарур.
Ходимларни қисқартириш қуйидаги жараёнларни бошқариш орқали 
амалга оширалади: 
•асосий вазифаларни аниқлаб олиш; 
•ишдан бўшаш сабабларини аниқлаш; 
•ходимларни қисқартириш усулларини танлаш. 
Ходимларни қисқартиришдан олдин дастлаб: 
•кадрлар қисқартирилишининг истиқболдаги режаси тузилади, яъни 
прогноз қилинади; 
•қисқартириладиган номзодлар аниқланади; 
•ишдан бўшатиш оқибатлари баҳоланади. 
Сўнгра ишдан бўшаш сабаблари аниқланади, яъни ишдан бўшаш: 
•ишлаб чиқариш билан боғлиқми? 


215
•иқтисодий қийинчиликлар билан боғлиқми? 
•меҳнат интизомини бузганлиги учунми? 
•мавсумийлик билан боғлиқми? 
•оилавий сабаблар биланми? 
•ихтилофлар, низолар, ивғолар билан боғлиғми? 
•корхонадаги муҳитнинг ёмонлиги билан боғлиқми ва ҳоказо. 
Сабаблар аниқлаб бўлингач шуларга мос равишда қисқартириш 
усуллари танланади ва қарорлар қабул қилинади. Шундай усулларнинг 
айримларини келтирамиз: 
•қўшимча ёлланадиганларни тўхтатиш; 
•ўз ҳоҳиши билан ишдан бўшайдиганларни рағбатлантириш; 
•муддатдан олдин нафақага чиқадиганларга имтиёзлар бериш; 
• “қўрқитиш тактикаси”ни қўллаш. Ходимлар рейтингини эълон 
қилиш ва бу рейтинг натижаларини ишдан бўшатиш шартлари билан 
боғлаш; 
•ишдан бўшатишни иш якуни билан боғлаш. Агар ходим зиммасидаги 
мажбуриятни бажармаган бўса, у ҳолда у ишдан бўшатилади. 
Айтиш мукминки, ишдан бўшатиш айрим ҳоллардаги салбий ахлоқ, 
чунончи, уғирлик ва ичкиликбозолик содир этилганда ҳам тўғри ҳисобланади, 
бундай ҳолда корхона ходимини огоҳлантириши мақсадга мувофиқдир. Ишни 
эплашга ноқобиллик (хизматга чала мувофиқлик) бехабарлик ёки соғлиғи 
ёмонлиги учун ишдан бўшатиш асосли деб топиши мумкин, аммо бунда муайян 
шартларга албатта риоя қилиш, ходимнинг сўнгги уриниш тарзида ўз 
важларини айтиш ҳуқуқига қулоқ солиш зарур. 
Кадрлар сиёсатида ишчи кучини ёллашга талаб қилинадиган 
харажатларни аниқлаш энг муҳим вазифалардан биридир. Ишчи кучини 
ёллашга сарфланадиган харажатлар тўғри ва эгри харажатлардан ташкил 
топади. 


216
Тўғри (ўзгарувчан 
харажатлар) 
Эгри (доимий) харажатлар 
• тўлиқ 
штатдагиларнинг 
иш ҳақи 
• ходимларни 
бахтсиз 
ҳолатлардан 
суғурта қилиш 
• социал хизматлар 
• тўлиқ 
штатда 
бўлмаганларнинг 
иш ҳақи (ярим, 
чорак, 
соатбай 
тўловлар) 
• меҳнат таътилига 
тўловлар 
• касаллик 
қоғозларига 
тўловлар 
• ошхона ва яшаш 
майдонлари учун 
харажатлар 
социал таълимот 
• қўшимча 
ва 
устама тўловлар 
• инвалидлик 
• техник 
хавфизлигига 
тўловлар 
махсус 
иш 
кийимлари 
учун 
харажатлар 
• меҳнат 
билан 
боғлиқ 
бўлган
бошқа 
турли
тўловлар. 
• ишлаб чиқаришни 
ташкил қилишга 
ва 
экологияга 
сарфлар 
• турли имтиёзлар 
ва нафақалар 
• суғарта 
ва 
қўшимча тўловлар 
• турли 
чиқимлар 
(юбилейлар, 
ихтиролар ва ҳ.к.) 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling