Microsoft Word mvmao uzk doc


 Маъмурий бошқарув харажатлари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

6. Маъмурий бошқарув харажатлари. 
Ходимларни бошқаришдан мақсад уларнинг фаолиятини корхона 
фойдасини оширишга йўналтиришдир. Бу вазифа раҳбарнинг ходимларга 
қайси усуллар билан таъсир кўрсатишга боғлиқ. Ана шу усулларнинг 
айримларини, уларнинг қай тартибда жорий қилишнишини ва шу туфайли 
қандай натижаларга эришиш мумкинлигини қуйидаги жадвалда келтирамиз. 
 
Ходимларни бошқаришда таъсир қилиш усулларининг корхона 
даромадига бўлган таъсири 
№ Таъсир қилиш 
усуллари 
Жорий қилиш воситалари 
Натижалар, самара ва 
самарадорлик. 
1 2 


1. Меҳнат 
интизо-мини 
мустаҳкам-
лаш 
• меҳнат 
интизомини 
мустаҳкамлаш ва назорат 
қилиш бўйича тадбирлар 
ишлаб чиқиш 
• меҳнат 
интизомини
бузганлар учун жазолаш 
тизимини жорий қилиш 
• сабабсиз 
ишга 
чиқмайдиганлар сони 
қисқаради. 
• ишга 
кечикишлар 
барҳам топади. 
• шахсий 
манфаати 
учун иш вақтидан 
фойдаланиш 
ҳолатларга 
чек 


218
қўйилади.
2. Унумсиз иш 
вақтини 
йўқотиш 
• иш 
жойлари 
ва 
иш 
жараёнини таҳлил қилиш; 
• иш жойларини илмий 
лойиҳалаштириш 
• ҳар бир иш жойида 
меҳнат унумдорлиги 
ошади. 
3. Ходимлар 
қўним-
сизлигини
мини-
маллаштириш 
• жамоада қулай, маъқул
руҳий муҳитини яратиш 
• соғлом 
инсоний 
муносабатларни амалиётга 
жорий қилиш 
• ишга 
янги 
қабул 
қилиш ва ўқитиш 
билан 
боғлиқ 
харажатлар камаяди; 
• ишчан 
атмосфера 
яратилади ва ишидан 
қониқиш зўраяди. 
4. Ходимлар иш 
ҳақи-ни 
рақобатбардо
ш 
даражада 
ушлаш, 
социал 
дастурлар 
пакетини 
ушлаш 
• мутахассислар 
меҳнат 
бозорини таҳлил қилиш; 
уларнинг 
иш 
ҳақи 
даражаларини 
таҳлил
қилиш; 
• рақобатдошларнинг 
социал 
дастурларини
таҳлил қилиш; 
• тегишли 
социал 
дастурларини 
ишлаб
чиқиш ва уни раҳбариятга 
тақдим этиш. Уни жорий 
қилиш ва назорат қилиш; 
• кўнимсизлик 
даражаси пасаяди. 
• корхонада 
жамоа
манфаати 
руҳи 
шаклланади; 
• ходимлар томонидан
корхона фаолиятига 
баҳо бериш кучаяди; 
• ишга 
“ёпишиш” 
зўраяди; 
• меҳнат унумдорлиги 
ошади; 
• хизмат 
кўрсатиш 
сифати ошади. 
5. Ходимларни
ўқитиш 
ва 
қайта 
ўқитишни
тўғри ташкил
қилиш 
• ходимларни 
мунтазам 
аттестациядан 
ўтказиш, 
уларнинг 
иш 
фаолиятларига 
баҳо 
бериш; 
• ўқув юртларидаги ўқув 
дастурларини ва ўқитиш 
савиясини таҳлил қилиш; 
• ўқитиш 
учун 
шартномаларни тузиш; 
• ўқиш 
учун 
шароит
яратиш; 
• режалаштириш ва назорат 
• ходимлар 
олдида
корхонанинг обрўси 
ошади. 
• меҳнат унумдорлиги 
ошади; 
• мижозларга 
хизмат
кўрсатиш маданияти 
ошади; 
• ҳужжатларни 
расмийлаштиришда
йўл қўйиладиган 
хатолар камаяди; 
• хато 
учун 
тўланадиган 
жарималар камаяди. 
6. Ходимлар 
соғлиғи 
ва 
• ходимларни мунтазам
равишда даволанишларини 
• ишга 
вақтинчалик
қобилиятсизлик 


219
уларнинг 
меҳнат 
қилиши учун 
ҳавфсиз 
шароитни 
яратиш 
таъминлаш 
• соғломлаштириш 
муассасаларига текинга 
юбориш; 
• ходимлар саломатлигини 
яхшилаб 
бориш 
дастурларини 
ишлаб 
чиқиш; 
• уларни жорий ва назорат 
қилиш. 
сабаби билан таътил 
олишлар 
сони 
қисқаради; 
• ходимларни 
касал 
бўлиш 
ҳоллари 
камаяди; 
• корхонада 
ҳамжиҳатлик 
кучаяди; 
• корхонанинг обрўси 
ходимларнинг 
кўз 
олдида ошади; 
• меҳнатга 
қобилиятлилик 
даражаси ошади. 
7. Ишга 
фақат 
лойиқ 
ходимларни 
қабул қилиш 
• ходимлар 
фаолиятини 
таҳлил қилиш; 
• аттестация қилиш; 
• бўлимлар, 
лавозимлар 
низомини ишлаб чиқиш ва 
жорий қилиш; 
• лавозимга бўлган аниқ 
физиологик, 
руҳий 
ва 
малакавий талабларни 
ишлаб чиқиш; 
• ишга қабул қилинадиган 
номзодларни 
чуқур 
таҳлил қилиш. 
• ҳар бир иш жойида
меҳнат унумдорлиги 
ошади. 
• мижозларга 
хизмат 
кўрсатиш 
савияси 
ошади. 
• ҳужжатларни 
расмийлаштиришда 
йўл 
қўйиладиган 
хатолар камаяди 
• унумли ишлаш учун 
жамоада қулай руҳий 
муҳит яратилади. 
8. Ходимларни 
рағбатлантири
ш ва уларни 
қўллаб-
қувватлаш 
• ходимларнинг 
ғоя 
ва 
таклифларини, 
уларнинг 
қайси 
бирини 
жорий 
қилинишини, 
қайси 
бирини 
рағбатлантириш 
таҳлил қилиш; 
• юқори 
малакали
мутахассислар
иштирокида 
жамоа 
кенгашини тузиш. 
• меҳнат унумдорлиги 
кескин ошади. 
• рақобат 
шароитида 
корхонанинг мавқеи 
мустаҳкамланади. 
• янги мижозлар сони 
кўпаяди; 
• корхонанинг обрўси 
ходим-ларнинг 
кўз 
олдида ошади. 


220
Таянч иборалар 
• бошқарилувчи тизим 
• бошқарувчи тизим 
• ходимларни бошқариш 
• ходимларни режалаштириш 
• ходимга бўлган талаб нормаси 
• функционал бошқарув 
•ходимларни танлаш 
•аттестация усули 
•рейтинг усули 
•тўғри харажатлар 
•эгри харажатлар 
• ходимларни бошқариш 
самарадорлиги
• ташкилий бошқарув 
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар: 
1. Ишлаб чиқаришни бошқариш деганда нимани тушунасиз? 
2. Ишлаб чиқаришни бошқаришда “объект” ва “субъект” тушунчалари 
нимани англатади? 
3. Ишчилар бир вақтнинг ўзида ҳам бошқариш объекти ҳам бошқарув 
субъекти бўлиши мумкинми?
4. Ишлаб чиқаришни бошқариш қандай жараёнларни ўз иччига олади?
5. Ходимлар ва уларни бошқариш деганда нимани тушунасиз? 
6. Ходимларни бошқариш тиззими тўғрисида нимамлар дея оласиз? 
7. Ходимларни бошқариш қандай тамойилларга асосланади? 
8. Ходимларни бошқариш қандай жараёнларни ўз ичига олади? 
9. Ходимларни режалаштириш қандай амалга оширилади? 
10. Корхонанинг ходимга бўдлган эҳтиёжи қандай режалаштирилади? 
11. Танлаш ва ишга қабул қилиш чоғида ходимларга нисбатан қандай 
талаблар белгиланади? 
12. Ходимларни танлашда раҳбар нималарга ўз эътиборини қаратмоғи лозим? 
13. Ходимларни танлаш ва уларга баҳо беришда қандай усуллар 
қўлланилади? 
14. Аттестация ва рейтинг усулининг моҳияти нимада?
15. Ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш қандай бошқари лади? 
16. Ходимларни қисқартириш ҳам бошқариладими? 
17. Ходимларни бошқаришда қандай харажатлар қилинади? 
18. Ходимларни бошқариш самарадорлигига қандай эришилади? 


221
10-мавзу. Маркетинг фанининг назарий асослари
ва маркетинг тизими 

10.1. Маркетинг тушунчаси ва унинг аҳамияти 
 
Ҳозирги даврдаги жаҳон адабиётида маркетингга берилган юзлаб 
таърифлар мавжуд. Шулардан, Маркетинг («marketing»-инглиз тилида market-
бозор ва ing-қўшимчаси ҳаракат, фаолият маъносини англатади) бозор ҳаракати 
билан боғлиқ фаолият маъносида таржима қилинади. Лекин бу тушунчанинг 
маъноси жуда кенгдир. Жумладан, маркетинг-бу товар ва хизматлар 
бозорини асосли ўрганиш ва олдиндан баҳолаш орқали ишлаб чиқаришни 
ташкил қилиш, сотишни уюштириш ва шу орқали фойда олиш билан 
боғлиқ бўлган фаолиятдир. Маркетинг (marketing) тушунчаси ўзагини ташкил 
этадиган «бозор» (market) атамасининг ўзини ҳар хил изоҳлаш маркетинг 
предметини тушунишда турлича ёндашувларни, тартиб-қоида, фаолият, 
тақсимот билан боғлиқ қарашларни юзага келтирди. Шунга мувофиқ 
маркетингни тақсимот тизими, савдо-сотиқ усуллари ва товарни сотиш бўйича 
фаолият мажмуи тарзидаги талқинлар олға сурилди. Кези келганда шуни айтиш 
лозимки, инглиз тилидан бошқа тилларда «маркетинг» атамасига аниқ мос 
келадиган атаманинг ўзи йўқ. Бу балки ушбу атаманинг АҚШда пайдо бўлгани 
ва кенг тарқалганлиги билан боғлиқ. Инглиз атамашунослигида маркетинг 
тушунчаси муайян мазмун доирасини ифода этадики, бу бошқа 
мамлакатлардаги иқтисодий фаолиятнинг худди шунга ўхшаш соҳада қабул 
қилинган ва қўлланиладиган атамалар мазмунидан фарқ қилади. Шу сабабли 
кўпгина тилларда «маркетинг» атамаси таржимасиз қабул қилинган.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, маркетинг-айрибошлаш йўли билан 
эҳтиёж ва талабларни қондиришга йўналтирилган инсон фаолиятининг тури, 
бозордаги барча қатнашчиларнинг ўзаро манфаатларига асосланган 
ҳаракатларини, талабни шакллантириш ва қондириш учун бирлашишдир.
Маркетинг тараққиёт эволюцияси, мазмунининг доимо бойиб бориши 
концепциянинг бир қанча таърифларини вужудга келтиради. Маркетингнинг 
дастлабки тадқиқотчиларидан бири Р.Батлер уни бошқарувчининг савдо-сотиқ 
операцияларини амалга ошириши ва уни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ 
бўлган фаолияти деб баҳолайди. Яна бир Америка иқтисодчиси А.Шоу 
маркетингни бир мунча кенгроқ тушунтириб, ишлаб чиқаришни бошқариш 
масалаларини, маҳсулотни сотиш вазифалари билан бир қаторда уни халққа 
тақсимлаш муаммоларини ҳам маркетинг тизимига киритди. Сўнгги йилларда 
ҳам маркетинг бўйича ягона тизим яратилмади. 
Маркетинг - бу товар ҳаракатининг барча босқичларини ўз ичига олувчи, 
талаб ва таклифни ўрганиш, маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини яратиш, 
сотиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган турли хилдаги хизматлар 
кўрсатиш ва истеъмолдан чиққандан кейин утилизациялашни ташкил қилиш 
каби бозор муаммоларини ечишда яхлит-тизимли ёндашишдир. 
Маркетинг XIX аср охири XX аср бошларида харидор талабини 
қондиришга мўлжалланган, корхоналарнинг ишлаб чиқариш, сотиш, савдо 


222
фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш тизими сифатида пайдо бўлган. 
Ишлаб чиқариш тизими ва умуман хўжалик юритишга маркетинг нуқтаи 
назаридан ёндашиш харидорга таъсир қилишнинг кенг жабҳаларни ўз ичига 
олади. Бу бозор учун бўлган рақобат курашининг ўзига хос хусусиятларни 
аниқлашга олиб келади ва бозор доирасида сабаб-натижа алоқаларини таҳлил 
қилишнинг махсус усулларини қўллаб, харидорлар талаби, эҳтиёжи, диди ва 
таъби тўғрисида ахборотлар тўплаб, корхона ва ташкилотлар, маркетинг 
концепцияси, у ёки бу товарга ва хизматга харидор қизиқишини шакллантириш 
учун иқтисодий, ташкилий, ижтимоий йўналишларни ташкил қилади. 
Шундай 
қилиб, маркетинг усулларидан фойдаланиш корхона 
манфаатларини ва мақсадларини жамият мақсадлари ва манфаатлари билан 
бирлаштиради, иқтисодиёт тараққиётига микро ва макроиқтисодий ёндашув 
бирлигини таъминлайди. Республикамиз ўзининг ижтимоий мақсадлари ва 
иқтисодий дастурларини фақат бозор механизми орқалигина амалга ошириш 
мумкин. Буни бизга кейинги вақтдаги товар-пул муносабатлари ва бозор 
иқтисодиётининг ривожи ҳам кўрсатмоқда.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling