Microsoft Word mvmao uzk doc


10.3. Маркетингни бошқариш концепциялари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 


226
10.3. Маркетингни бошқариш концепциялари 
Маркетингни бошқаришни турли хил бозорларда корхона учун 
маъқул бўлган даражада маҳсулот сотилишига эришиш масалаларини ҳал 
этиш сифатида характерланади. Аммо бу ерда турли саволлар келиб 
чиқади. Қандай концепция маркетинг ҳаракатларини йўналтириши керак? 
Қандай қилиб корхона, мижоз ва жамоа қарашларини солиштириши керак? 
Кўпинча, бу қарашлар бир-бирига зид келади. Маркетинг фаолияти 
қандайдир ягона концепция асосида амалга оширилиши мақсадга 
мувофиқдир. 
Маркетинг фаолиятини тижорат корхоналари 5 та асосий концепция 
асосида амалга оширадилар. Улар қуйидагилар: 
1. Ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш концепцияси. 
2. Товарни мукаммаллаштириш концепцияси. 
3. Тижорат ҳаракатларини интенсификациялаш концепцияси. 
4. Маркетинг концепцияси. 
5. Ижтимоий-этник маркетинг концепцияси.
Ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш концепцияси. Бу 
сотувчилар томонидан қўлланадиган энг қадимги усуллардан биридир. Ишлаб 
чиқаришни мукаммаллаштириш концепцияси шундай талқин этилади: 
истеъмолчиларнинг хоҳиши бу кенг тарқалган ва нархи арзон маҳсулотларнинг 
мавжуд бўлишидир. Бу эса бошқарувчиларга янги вазифаларни юклайди, яъни 
энди улар ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш, замонавийлаштириш ва 
тақсимот тизимини натижаларини олишга ҳаракат қилишлари зарур бўлиб 
қолади. 
Ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш концепцияси икки хил ҳолатда 
ишлатилади. Биринчиси, агар товарга бўлган талаб таклифни оширган ҳолатда. 
Бундай пайтда раҳбарият ишлаб чиқаришни кенгайтириш йўлларини излашга 
этиборини қаратиши зарур. Иккинчиси, агар товар таннархи жудаям юқори 
бўлса ва уни камайтириш зарур бўлиб қолган ҳолатда. Бунинг учун эса 
ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш керак. Генри Форднинг  
концепцияси шундан иборат эдики, у «Т» моделни ишлаб чиқаришни чўзиб, 
машина таннархини пасайтириб, нархни ҳамма истеъмолчилар олиши учун 
тўғри келадиган қилиб қўйди. Бугунги кунда бу усулдан «Тексас 
инструментс» корпорацияси фойдаланмоқда. Бу корпорация ишлаб чиқариш 
ҳажмини кенгайтириб, харажатларни камайтириб, ўз товарларининг нархини 
туширишга эришди. Бу концепцияни татбиқ этган фирма Америка бозорида 
қўл калькуляторлари ишлаб чиқариш бўйича 1-ўринга чиқиб олди. Шундан 
кейин бу фирма худди шу стратегияни қўл соатларига қўллади, аммо у 
омадсизликка учради. «Тексас инструментс» соатлари арзон бўлса ҳам улар 
истеъмолчиларга ёқмади. 
Ишлаб чиқаришни мукаммаллаштириш концепциясини айрим 
хизмат кўрсатиш корхоналари ҳам қўллашади. Кўпгина тиббий ва 
стомоталогик ташкилотлар конвейер усулида ташкил этилган. Бу 
усулда яна айрим давлат ташкилотлари, шу жумладан, меҳнат биржаси 


227
ва ҳайдовчилик гувоҳномаси берувчи идоралар ишлатади. Бу 
ташкилотлар ҳар соатда жуда кўп мижозларга хизмат кўрсатса ҳам бу 
хизматлардан қониқмай шикоят қилувчилар ҳам бор. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling