Microsoft Word mvmao uzk doc


Товарни мукаммаллаштириш концепцияси


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Товарни мукаммаллаштириш концепцияси. Бу ҳам сотувчилар 
томонидан 
қўлланиладиган 
асосий 
усуллардан 
бири. 
Товарни 
мукаммаллаштириш концепциясида шундай дейилади: истеъмолчилар сифати 
юқори ва энг яхши ишлатилиш хусусиятига эга бўлган товарни сотиб олишни 
хоҳлайди. Демак, корхона доимо товарни мукаммаллаштиришга эътибор 
бериши керак. 
Масалан, кўпгина ишлаб чиқарувчилар агар улар сичқон тутувчи 
асбобни мукаммаллаштиришга эришишса, уларнинг йўли доим очиқ 
бўлишига ишонишади. Аммо уларни олдинда шафқатсиз зарба кутмоқда. 
Чунки харидор сичқонни тутишни хоҳлайди, аммо ўша асбобдан 
фойдаланиш унга ёқмаслиги мумкин. Бу муаммонинг ечими химиявий дори 
ва бошқа усуллар бўлиши мумкин. Ундан ташқари агар ишлаб чиқарувчи бу 
товарнинг дизайни, ўраб-жойланишига, баҳосига, товар ҳаракатини қулай 
тақсимлаш ва одамларни шу товар уларга кераклигини ишонтира олиш 
масалаларига эътибор бермаса, бу товар бозорда ўтмай қолади. 
Тижорат ҳаракатларини интенсификация қилиш концепцияси. Бу 
усулни кўпгина ишлаб чиқарувчилар қўллайди. Тижорат ҳаракатларини 
интенсификация қилиш концепциясини қуйидагича таърифланади: агар 
корхона сотиш ва рағбатлантириш соҳасида яхши ҳаракат қилмаса, 
истеъмолчилар унинг товарларини етарли миқдорда сотиб олмайдилар. 
Асосан бу концепцияни паст талабга мойил товарларга ишлатилади. Бу 
товарларни харидор сотиб олишни ўйламайди. Масалан, суғурта, энциклопедик 
луғат, гўр участкаси ва ҳоказо. Бу соҳаларда фаолиятлар мукаммалликка 
етказилган бўлиб, турли хил йўллар билан потенциал харидорларни топиш ва 
товарни «қаттиқ сотуви» амалга оширилади. Мисол келтирамиз: мижоз ёки 
харидор демонстрация залига кириши билан сотувчи «руҳий қайта 
ишлаш»ни бошлайди. Харидорга бирон бир модел ёқса, унга бу моделни 
бошқа бир одам сотиб олмоқчи эканлиги ва шунинг учун тез бир 
қарорга келиш кераклигини айтади. Харидорга товарнинг нархи ёқмаса, 
сотувчи бошқарувчи билан гаплашиб, арзонлаштиришга уриниб кўришини 
таклиф қилади. 10 дақиқадан сўнг сотувчи қайтиб келиб, бу фикр баҳоси 
бошқарувчига ёқмагани, аммо у рози бўлганини айтади. Бу ишларнинг 
мақсади - харидорни жойида сотиб олишга мажбур қилишдан иборат. Бу 
концепцияни тижоратдан ташқари фаолиятида, яъни нотижорат 
фаолиятларида ҳам қўлланилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling