Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Товарни ўрганиш. Рақиблар товарларига қараганда янгилиги ва 
рақобатбардошлиги, унинг маҳаллий қонунчилик, тартиб ва қоидалар талабига 
тўғри келиши, ҳозирги ва бўлажак хоридорлар эҳтиёжларини қондира олиш 
қобилиятлари 
харидорлар 
талаби 
ва 
давлат 
ҳужжатлари 
асосида 
модификациялаш ва ҳоказо. 
Харидорларни ўрганиш. Товарнинг асосий харидорлари ва уни ишлатиш 
усуллари, товарнинг қайси белгилари уни сотиб олишга мажбур қилмоқда. 
Бозор конъюнктураси. Айрим бозорларда муайян ҳолатларнинг 
мавжудлиги. Бозор конъюнктураси муайян даврдаги бозор ҳолати, бозорда 
мувозанатнинг мавжудлиги ёки бузилганлиги билан характерланади. Шунга 
кўра, бозор конъюнктураси ижобий ва салбий, қулай ва ноқулай бўлиши 
мумкин. Бозор конъюнктураси талаб ошиши билан характерланса, у сотувчи 
учун қулай, чунки у товарни қимматга сотиб, ортиқча даромад кўради. Агар 
бозорда таклиф ортиқлик қиладиган бўлса, конъюнктура харидор учун қулай 
бўлади, товарни арзонга олиб, бундан наф кўради. Бозор конъюнктураси айрим 
товарларга нисбатан ҳам содир бўлиши мумкин. Бозор конъюнктураси айрим 
товар ишлаб чиқарилишига ва сотиб олувчиларнинг харид қобилиятига, нарх-
навога, моданинг ўзгаришига қараб ҳар хил бўлади. Бозорнинг келажакдаги 
ҳолатини ишлаб чиқаришнинг техникавий аҳволи, унга сарфланган қўшимча 
ресурслар ва уларнинг қайтим бериш муддатлари, товар захиралари 
динамикаси, 
экспорт-импорт, 
шунингдек 
нарх-наводаги 
ўзгаришлар 
тенденциясига қараб аниқлаш мумкин. Бу билан товарлар таклифи ўрганилади. 
Инвестиция суммаси ва таркибига, меҳнат предметига бўлган талаб ва корхона, 
ташкилотлар пул сарфининг йўналишига қараб, шунингдек, аҳоли харид 
қобилиятига, унинг товарлар билан таъминланиши даражасини ҳисобга олиб 
талаб ўрганилади. Бозор конъюнктураси эҳтимоллари миллий, регионал ва 
жаҳон бозорларига, айрим товарларга нисбатан аниқланади. Бозор 
конъюнктураси олдиндан кўра билиш, иқтисодий тангликка йўлиқмаслик, 
бозор мувозанатини таъминлаб бориш шарти ҳисобланади. Бозорнинг умумий 
ҳолатини ўрганишда, унинг географик жойлашиши, ҳажми, товарлар ва 
фирмалар таркиби, рақобатнинг шиддати, конъюктураси ва унинг истиқболига 
аҳамият берилади. Маълум даврда товарлар ва хизматлар сотилишдаги 
имкониятларни ифодаловчи иқтисодий шарт-шароитлар мажмуи бозор 


241
конъюнктурасини билдиради. У аниқ иқтисодий кўрсаткичлар талаб ва таклиф 
мувозанати, баҳолар даражаси, бозор ҳажми ва бошқалар билан ифодаланади. 
Бозор конъюнктураси мамлакат иқтисодий ҳолатига тўғридан-тўғри боғлиқ. 
Бозор ва, энг аввало, бутун бозор конъюнктурасини комплекс таҳлил этиш, 
ишбилармон доиралар фикрича, бизнесменга хатоларга йўл қўймаслик, 
хўжалик масалаларида бир қарорга келишда таваккалчиликни камайтиришга 
ёрдам берадиган муҳим омил ҳисобланади. Иқтисодий конъюнктура тадқиқоти 
товар айрибошлаш соҳаларида ва уларнинг такрор ишлаб чиқариш жараёни 
бошқа босқичлари билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш умумий 
қонунларни ўрганиш билангина чекланмайди, балки у ёки бу товар бозорида 
таркиб топган аҳволни ҳар томонлама чуқур таҳлил этишга, юз бериши мумкин 
бўлган вазиятни олдиндан тахмин қилишга қаратилгандир. 
Товар бозори ўзида, биринчидан, муайян товарни ишлаб чиқарувчилар ва 
истеъмолчилар ўртасидаги, иккинчидан ишлаб чиқарувчи ва истеъмол қилувчи 
гуруҳлар ичидаги иқтисодий алоқалар тизимини акс эттиради. Биринчи ҳол 
алоқаларнинг асосий шакли бўлиб, харид қилиш ва сотиш ҳисобланади. 
Иккинчи шакли эса ўзарорақобат шакли ҳисобланади. Ўзига хос таркиб топиш 
шароитлари ва иқтисодий конъюнктура ривожининг қандай омилларга 
асосланишига кўра миллий хўжаликлар ва товар бозорлари ғоят хилма-хил 
ҳисобланади. Ҳар бир бозор ва унинг конъюнктураси ривожи ҳар бир босқичи 
учун муайян хусусиятларни ва узоқ муддатли йўналишлар кўламини, ўткинчи 
ва нисбатан давомли ўзгаришларни ҳамда буларнинг аҳамиятини, ўзаро 
ҳамкорлик даражасини аниқлашдаги тутган ўрнини белгилаб берувчи 
омилларни қанчалик уйғунлаштира олиши муҳимдир. 
Иқтисодий конъюнктурани тадбиқ этиш методологияси бозорлар 
турланишини ўтказиш зарурлигини тақозо қилади. Конъюктуравий 
тадқиқотларнинг амалий йўналиши уларга қандай ёндашиш ва қандай услубдан 
фойдаланиш кераклигини ҳам аниқлаб беради. Бошқача айтганда 
тадқиқотларнинг мақсади ўтказиладиган турланиш заминида нималар 
ётганлигини белгилайди. 
Бозор конъюнктураси мамлакат иқтисодий ҳолатига тўғридан тўғри 
боғлиқ. Шунинг учун товар бозорнинг таҳлили қуйидаги икки йўл билан олиб 
борилиши мумкин:
1) Агар конъюнктуранинг ўзгариш даражаси ва тенденция-ларини билиш 
кўзланса, у ҳолда, унинг белгиланган даврдаги дина-микаси ўрганилади;
2) Агар конъюнктуранинг маълум муддатга бўлган аҳволини билиш зарур 
бўлса, унда товарнинг бозордаги ҳаётий йўли ўргани-лади, аниқ босқичи 
белгиланади ва таҳлил қилинади. 
Бутун йиғилган ахборотлар уч қисмга бўлинади. Биринчисига, 
конъюнктурани олдинги даврда тасвирланган маълумотлари кириб, ҳозир 
уларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Иккинчисига, конъюктуранинг ҳозирги 
аҳволини билдиради, аммо у истиқболга таъсир кўрсата олмайди. Учинчиси, 
конъюктуранинг келажакдаги ўзгаришини аниқлайди. Конъюнктуранинг 
таҳлилий бозорнинг айрим томонини ифодаловчи кўрсатгичларигина эмас, 
балки унинг комплекс ҳолатини тасвирловчи барча ахборотлар ва статистика 


242
маълумотларига асосланиши керак. 
Конъюктура ахборотномаси - конъюнктуранинг таҳлилий шакли 
ҳисобланади. Бу ҳужжат бозорнинг ҳолатига таъсир этувчи барча омиллар 
тўғрисидаги, уларнинг ўзаро алоқалари ҳамда коньюктуранинг умумий 
ўзгаршини ифодаловчи қонуниятларини ўзида мужассамлаштиради. Мамлакат 
иқтисодий доирасида конъюктурани таҳлил қилиш қуйидаги кўрсаткичларга 
асосланади:
Макроиқтисодий кўрсаткичлар, ялпи миллий маҳсулот, ялпи миллий 
даромад, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, транспорт, товар муомаласи 
кўрсаткичлари, ички ва ташқи бозорларда товарлар сотилиш ҳажми, пул 
муомалалари капитал айланиши, баҳолар динамикаси, ишсизлик ва инфляция 
даражалари. Макроиқтисодий кўрсаткичларга товар бозорлари ҳолати, талаб 
ва таклиф, баҳо, талабнинг қондирилиши даражаси, товар ишлаб чиқариш, янги 
корхоналар қурилиши ва бошқалар киради. Юқоридаги кўрсаткичларнинг 
умумийлик томони шундаки, улар бир-бири билан боғлиқ ва давлат 
иқтисодиёти бир босқичдан иккинчисига ўтганда уларда ўзгариш рўй беради. 
Ялпи миллий маҳсулот, шахсий истеъмол, давлат буюртмалари, ялпи капитал 
қурилиши, товар ва хизматларни экспорт ва импорт қилиш кўрсаткичларини ўз 
ичига олади. Бу кўрсаткичларни ҳисоблашда ноаниқликлар рўй берса ҳам 
охирги талаб ҳажми ҳар доим мамлакат иқтисодиёти ҳолатини баҳолашда 
муҳим ўринни эгалайди. Мамлакат иқтисодиёти конъюктурасида рўй берадиган 
барча ўзгаришлар манбаи бўлиб, ишлаб чиқариш соҳалари ҳисобланади. 
Иқтисодиётда 
саноатнинг 
улуши 
қанчалик 
юқори 
бўлса, 
унинг 
кўрсаткичларининг аҳамияти шунчалик юқори бўлади. Саноат ишлаб 
чиқаришнинг асосий кўрсаткичлари: 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling