Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Саноат ишлаб чиқариш индекси. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 
мутлақ ҳажми. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳақиқатда ўзлаштирилган 
соҳалар бўйича меҳнат унумдорлиги, буюртмачилар, инвестиция ва бошқалар 
таҳлил қилинади, ҳамда бозорнинг ҳолатига таъсири аниқланади. Қишлоқ 
ҳўжалик маҳсулотлари бозори ҳолати фақат шу соҳанинг иқтисодий 
кўрсаткичлари асосида таҳлил қилинмайди, унинг кўпроқ қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ва таъминоти билан 
шуғулланувчи тармоқлар ва натижаларига боғланган ҳолда ўрганилиши ва 
таҳлил қилиниши шарт. Инвестициянинг ривожланиши бозор ҳолатига 
сезиларли таъсир кўрсатади. Агарда ишлаб чиқариш соҳаларида тугатилмаган 
объектлар сони камайса, саноат маҳсулоти кўпаяди ва бозорда таклиф талабдан 
юқорилашади. Юк ташиш транспорт ривожланиш кўрсаткичларини бозор 
конъюктураси учун аҳамияти катта. Чунки унинг иш натижалари хом ашё, 
материаллар ва товарлар етказиб беришдан иборат. Ички чакана товар оборот 
кўрсаткичлари мамлакат иқтисодиётининг, аҳоли турмуш даражасининг энг 
асосий белгиларидан ва бозор конъюнктурасининг негизидир. Чунки чакана 
товар оборот ҳажми, таркиби, ундаги ўзгаришлар ва барча кўрсаткичлар 
бозорининг асосий ҳолати талаб ва таклиф мувозанати борлиги аниқланади. 
Пул муомалалари кўрсаткичлари эмиссия, инфляция, кредитлар фоиз 
ставкалари, валюталар курси, банк депозитлари, банкротлик ва бошқалар бозор 


243
конъюктурасига сезиларли таъсир этувчи омиллардир. 
Ташқи 
савдо 
кўрсаткичлари 
ички 
бозор 
конъюктурасининг 
шаклланишида ўзига хос ўринга эга. 
Ҳар доим иқтисодий конъюктура (умумхўжалик ёки товар ҳолати) 
бозордаги рақобат ва баҳолар динамикаси шарт-шароитлари таъсирида 
шакилланаётган талаб ва таклиф) муносабатларига боғлиқ бўлади. Ана шу 
иқтисодий жараёнлар «бозор» тушунчаси ва бозор механизми элементларидан 
иборат. Умуман истиқболни аниқлаш маълум объектнинг бўлажак ҳолатини 
илмий асосда образини яратиш демакдир. Ҳар қандай мамлакат ички иқтисодий 
ҳолатини ва ишлаб чиқариш истиқболини белгилашда жаҳон бозоридаги 
ўзгаришларни аниқ тассавур қилиш ва баҳолай олиш, унинг прогрессив 
тенденцияларига мос илмий ишлаб чиқариш омилларини ишга солиш объектив 
зарурият ҳисобланади. Бозор истиқболини аниқлашда қуйидаги талаблар 
эътиборга олиниши шарт: 
1. Келажакда бозор конъюктурасига таъсир этувчи омилларни ҳисобга 
олган ҳолда илмий асосланган, ишончли ва тизимли ёндашиш; 
2. Истиқболни аниқлашда бир нечта вариантлардан фойдаланиш, уларнинг 
натижалари бир хил ёки яқин бўлиши; 
3. Ишлатилган услубларнинг илмий асоси етарли бўлиши; 
4. Хулосаларнинг аниқ ва равон тилда, айниқса, қарор қабул қилувчиларга 
тушунарли ишланганлиги; 
5. Бозор конъюктураси истиқболи ўз вақтида аниқланиши ва корхона, 
ассоциация, компания ва вазирликлар ишини бошқаришда қўлланилиши. 
Бозор истиқболи, экспорт ёки импорт маҳсулотлари, бозордаги баҳолар 
ва бошқалар шаклида ишлаб чиқилиши мумкин. Улар қисқа (уч йилгача), ўрта 
(5-йилгача) ва узоқ муддатлар (5-йилдан кўп)га аниқланиши мумкин. 
Истиқболни аниқлаш усули унинг мақсадида, истиқболни кўриш даражасини 
ўрганишга ахборот таъминотига ва бошқа шартларга боғлиқ. Истиқболни 
аниқлаш ахборотлар динамик қаторларини вақт кўринишида тасвирловчи 
статистик маълумотлар билан қисман таъминлайди. 


244

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling