Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Маркетинг изланиши нима? Маркетинг фаолиятини аниқлашда 
маркетинг изланиш ишлари олиб борилади. Маркетинг изланиши маркетинг 
жараёнини тўлалигича ўз ичига олади. Изланиш белгиланган кўрсаткичлар ва 
йўналишлар бўйича олиб борилади. Демак, маркетинг изланиши бу бозорда юз 
бераётган ва юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларни белгиланган мақсад 
йўналишида олиб бориш демакдир. 
Маркетинг изланиши қабул қилинган (ҳар бир аниқ шароитда) қоида ва 
услублар ёрдамида олиб борилади. Изланишнинг мақсади эришилган ёхуд 
эришилиши мумкин бўлган даража ва ҳолатни таҳлил қилиш, шу таҳлил 
негизилари ва илғор тажрибаларни ўрганиш асосида мазкур ҳолат учун 
ривожлантирилиши мумкин бўлган услуб ва шаклларни танлаш ва уларни 
баҳолашдир. Маркетинг изланиши қабул қилинган қоидага биноан уч 
йўналишда олиб борилади: 
Бозорни чуқур тадқиқ қилиш ва ундаги жараёнларни ўрганиш, ҳамда шу 
бозор иштирокчисининг имкониятларини баҳолаш. Шу каби илмий изланишлар 
мажмуидан ташкил топган маркетинг изланишлари ҳозирги кунда барча 
маркетинг фаолият юргизувчилар учун йўналиш ҳисобланади. Агар бозорни 
тадқиқ этиш, шу бозордаги ҳолатни ва унинг келажакдаги ривожини ўрганиш 
ва баҳолаш бўлса, бозордаги иқтисодий муносабатлар ва рақобатчиларни 
ўрганиш эса шу бозор иштирокчиси учун зарур бўлган ривожланиш йўлларини 
белгилаб олиш имконини беради. Ўз имкониятларини баҳолаш эса шу бозорда 
фаолият юргизиш чегараси ва уни кенгайтириш, ишлаб чиқариш куввати ва 
маҳсулот тури ҳамда сифати каби имкониятларни баҳолаш билан чамбарчас 
боғлиқ. Маркетинг изланишларининг таркиби: 
а) бозор шароитини таркиби; 
б) талабни ўрганиш ва таҳлил қилиш; 
в) таклифни ўрганиш ва таҳлил қилиш; 
г) харидорни товарга қўйган шартларини ўрганиш; 
д) бозорни ривожлантириш истиқболи таҳлили; 
е) савдо услуби ва шаклларни ўрганиш; 
ё) рақобатчи фирмалар фаолиятини ўрганиш ва баҳолаш; 
ж) товар сотиб олувчи фирмалар фаолиятини ўрганиш; 
з) савдо, сиёсат, ҳуқуқ, транспорт, тижорат, тажрибалар шароитларини 


246
ўрганши; 
и) фирма хўжалик фаолиятининг таҳлили; 
к) маҳсулотнинг рақобатбардошлиги таҳлили; 
л) фирманинг рақобатбардошлигининг таҳлили;
м) фирманинг рақобат имкониятларини баҳолаш.
Булардан баъзи бирлари устида тўхталиб ўтамиз: 
Бозор шароитини тадқиқ этиш шу бозорда фаолият юргизиш билан 
боғлиқ, шарт-шароитларни ўрганишни назарда тутади. Бу ўрганиш бозорнинг 
асосий талаблари: сифат, нарх-наво ва сервис хизмати кўрсатиш бўйича 
имкониятларни баҳолашни тақозо этади. Бозор шароити бозорда товар-пул 
муносабатлари ва олди-сотди жараёни ҳолатидир, товар-пул муносабатлари 
товар турлари, уларнинг миқдори, рақобатчи корхоналарнинг бозордаги 
мавқеи, уларнинг имкониятлари, товарлар айирбошлаш йўллари каби 
жараёнларни чуқур ўрганишни назарда тутади. Шуни алоҳида таъкидлаш 
лозимки, товар-пул муносабатлари негизида муайян бозорда иқтисодий 
алоқаларнинг мавжудлиги, уларнинг ривожланиш йўналишлари ҳамда шундай 
алоқалар ўрнатиш учун шарт-шароитлар яратади. 
Бозор шароитни тадқиқ этиш товар турлари бўйича амалга оширилади. 
Агар ҳар бир истеъмол товарлари бўйича товарларнинг сотилиш вақти, 
аҳолининг табақаланиши ўрганилса, кундалик ва маълум даврларда 
фойдаланадиган ёки истеъмол қилинадиган товарлар турларига қараб, 
шунингдек, шу товарларни сақлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш асосий 
вазифа ҳисобланади. Ишлаб чиқариш воситалари бозорида уларнинг сотилиши 
билан боғлиқ барча шарт-шароитларни чуқур ўрганиш зарурияти ётади. Бу 
шартлар жумласига ишлаб чиқариш воситаларнинг бирданига кўп истеъмол 
қилиниши, харидорнинг нисбатан оз бўлиши асосан бир манзилга кўп товар-
маҳсулот етказиб берилиши, сотишда улгуржи шаклнинг кўп қўлланилиши, 
товар етказиб беришда транспорт алоқаси ва турларини аҳамияти катталиги ва 
бошқалар киради. Шартларни тўғри баҳолаш эса бозор шароитини ўрганишда 
қўлланиладиган услублар туркумининг мукаммалигига боғлиқдир. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling