Microsoft Word mvmao uzk doc


Маркетингнинг хизмати функцияси


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Маркетингнинг хизмати функцияси. Маркетинг хизмати корхонадаги 
барча маркетологлар фаолияти функциясини бажаришни таъминлайди. 
- корхона маҳсулотини сотиш, савдо, талаб ва бозор конъюктураси
рақобатчилар сиёсати, ҳамда бозор тараққиётини олдиндан ўрганиш ва тадқиқ 
қилиш; 
- корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақотбатбардошлиги, 
баҳоси, унинг ассортиментини шакллантиришга оид таклифлар бериш, 
келгусида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳақидаги янги ғояларни топиш; 
- бозорга чиқарилган маҳсулотларни тез сотиш йўлларини белгилаш
сотиш ва сақлашни ташкил этиш, туриб қолганлик ҳақидаги шикоятларни 
ўрганиш; 
- реклама тадбирини йўлга қўйиш орқали маҳсулот сотилишини
тезлаштириш ва аҳоли талабини шакллантириш. 
Маркетинг хизмати ҳуқуқлари кўриб чиқиб тасдиқлаш учун 
қуйидагиларни ишлаб чиқади ва тақдим этади: 
- корхона маркетинг хизмати фаолиятининг қисқа, ўрта ва узоқ 
муддатларга мўлжалланган яхлит дастурларини яратиш; 
- маркетинг хизматининг корхонадаги бошқа бўлимлар фаолияти билан 
алоқаси ва координациясига доир таклифлар бериш; 
- корхона ишчиларининг иқтисодий савдо фаолиятидаги ютуқларини 
рағбатлантириш тўғрисида таклифлар киритиш; 
- корхона фаолияти билан боғлиқ маркетинг хизматига боғлиқ молиявий 
хужжатлар ва кадрлар масаласи; 
- корхонанинг бозор фаолияти, ҳисобот ва истиқболини белгилашга оид 
ҳужжатлар лойиҳасини келишиш. Маркетинг хизматини корхонада маркетинг 
ишлари бўйича директор ўринбосари бошқариб боради. Маркетинг хизмати 
раҳбари корхонада маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, режа ва 
таклифларни ишлаб чиқиш белгиланган мақсадларга эришиш назорат ва 
режаларнинг бажарилиши учун масъулдир. Барча вазифа ва мажбуриятлар 
барча бўлим ходимлари ўртасида қамраб олиниши керак.


251
Ишлаб чи-
қариш бўйича 
бошқарувчи 
Маркетинг 
бўйича 
бошқарувчи 
Таъминот 
бўйича 
бошқарувчи 
Кадрлар 
бўйича 
бошқарувчи 
Молия бўйича 
бошқарувчи 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling