Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

3.3-расм. Маркетинг хизмати бўлимининг таркибий тузилиши. 
Шунинг билан бирга ташкилий таркиб бошқарувни енгиллаштирадиган, 
юқори натижаларга етказадиган қонун қоидалар мавжуд. Улар қўйидагилардан 
иборат: 
1. Бошқарувнинг ташкилий шакли охиригача оддий бўлиши керак.
2. Ҳар бир ишчига ёзма иш инструкцияси берилган бўлиши керак. 
Инструкциялар янгиланиб туриш мақсадида бир йилда икки мартадан 
текшириб турилиши зарур.
3. Алоқалар тизими самарали ва аниқ ахборотларга эга бўлиши керак. 
4. Ижрочилик ва маъсуллик чегараси аниқ, кўзга ташланиб турадиган 
бўлсин. 
Асосий масъулият доимо фирманинг бош раҳбарида туради. Бошқа ҳар 
бир ижрочи ўз бошлиғи олдида жавоб беради. 
Маркетинг директори ўз аппарати билан: 
- корхонанинг экспорт (маҳсулот чиқариш) имкониятларига мос бозорга 
йўлланма билан таъминлайди; 
- бозор шароитларини доимо кузатиб таҳлил қилиб борадики, корхона 
ва унинг маъмурияти содир бўлаётган ўзгаришларига шай туриш керак; 
- корхона маҳсулотларини харидорларга тақдим қилаётган бозорларда 
доимий ҳаракатдаги сотувчилардан зарур ахборотлар олиш фаолиятини 
режалаштиради; 
Фирма президенти 
Экспорт маркетинг 
бўлими 
Ички маркетинг бўлими 
Европа 
мамлакат- 
лари сектори 
Америка 
мамлакат-
лари сектори 
А региони
Б региони
В региони 
А регион 
Б регион 
В регион 
Г регион 
Д регион 
Е регион 
1-сектор 
2-сектор 
3-сектор 
1-сектор 
2-сектор 
3-сектор 
1-сектор 
2-сектор 
3-сектор 


252
- ишлаб чиқариладиган, доим назоратда бўладиган маҳсулотларнинг 
турларини тавсия қилади; 
- бозор йўналишини ўрганади ва корхона маҳсулотларининг ташқи бозор 
билан муносабатини олдиндан белгилайди; 
- бозор стратегияси билан таништиради, товар олиб ўтиш йўлларини, 
савдо-сотиқ усулларини танлайди, қабул қилинган қарорлар тўғрилигини 
таҳлил қилади; 
- дизайнли товарларни ишлаб чиқариш, сотиш ва баҳолаш борасида 
бошқа раҳбарларнинг қарорларидан келиб чиқадиган маркетинг ҳаракатларини 
мувофиқлаштиради ва ўтказади. Бу ҳаракатлар ушбу уч саволнинг жавоблари 
билан боғлиқ: 
Ташқи бозорга қайси маҳсулотлар чиқарилиши керак? Уларнинг баҳоси 
қандай бўлиши керак? Қайси маҳсулотларни қанча миқдорда ишлаб чиқариш 
керак? 
Юқорида кўрсатилган барча маркетинг ҳаракатларига биноан 
корхонанинг ички технологик жараёнларини харидорлар оммасини оқилона 
топқирлик, мақбул нарх-наво ва юқори сифатли маҳсулотлар билан жалб 
этишга мослаштиради. Ишлаб чиқариш технологияси ва тартиби, қабул 
қилинган қарорлар тўғрилигини доимо таҳлил қилиб боради; 
Янги маҳсулотларнинг техник (харидорлик) тавсифи, параметри, 
қаторлар таркиби ва бунинг бутун маҳсулот турини харидорлар қарори ва 
корхона товарларини сотиш ҳолатларига таъсири нуқтаи назардан кўриб 
чиқади; 
- Маҳсулот бозорининг инқирози (тушкунлиги) босқичи келганлиги ва 
уни ишлаб чиқаришдан ва бозорга чиқаришидан тўхтатиш ҳақида ўз вақтида 
кўрсатма беради; 
- Талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантириш хизмати фаолияти 
дастурини белгилайди; 
- Сотиш бўлими раҳбарлари билан биргаликда бозорларда тадқиқот 
ўтказади, назорат қилади, бунинг учун зарур чора- тадбирлар кўришни 
режалаштиради. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling