Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Маркетингни бошқариш - уни ташкил қилишда фирма олдига 
қўйилган мақсадларга эришиш, таҳлил, режалаштириш, ҳаётга тадбиқ 
этиш ва назорат қилиш босқичларини ўз ичига олади. Маркетингни 
бошқариш жараёни бир биридан ажралмас уч қисмдан иборат: 
1. Ташкилий жараён - фирма бўлимларини керакли бозор ахборотлари 
билан таъминлаш; 
2. Изланишлар олиб борувчи жараён - фирма маркетинг фаолиятидаги - 
бозор, ассортимент, баҳо, реклама доираларида услубий ва тадқиқот 
ишларини бажариш; 
3. Дастурий-назорат жараён - мақсадли дастурлар, стратегия ва тактикани 
шакллантириш ва бозор фаолиятини жорий назоратини олиб бориш. 
Маркетингни бошқариш уни махсус хизмат орқали олиб борилади. 
Маркетинг хизмати ҳар бир корхонада бажарилиши кўзда тутилган ўзига хос 
аниқ вазифалар, ишчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари корхонанинг бошқа 
бўлимлари билан ўзаро муносабати ва бошқалар ҳисобга олинган Низом 
асосида ташкил этилади. 
Ташкилотларда маркетинг хизматларини ташкил қилиш. Маркетинг 
хизмати корхоналарда иқтисодий аҳвол (фойда, баҳо ва конъюктура) ўзгариб
бораётган бозордаги истеъмолчиларнинг талаби билан корхона ишлаб 
чиқариши савдо ва хўжалик фаолияти муносабатларини мувофиқлаштириш 
учун ташкил қилинади. 
Маркетинг хизмати - бу бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида корхона 
бошқаруви учун етишмай турган шундай бир фаолиятдирки у ишлаб чиқариш, 
молия, савдо хўжалик, технология, кадрлар масаласи ва бошқа соҳаларда бозор 
захираларини қондириш ва фойда олишга асосланган йўналишлар жараёнини 
яратади. 
Маркетинг хизмат вазифалари - унинг ўзига хос тамойиллари асосидан 
келиб чиқади. Бунга қуйидагилар киради: 
− Корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва бозор ҳақидаги 
ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилиш; 
− Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, савдо ва хўжалик фаолиятини 
реклама қилиш;


250
− Молиявий ва бошқа жиҳатлар бўйича манфаатларига мос қарор қабул 
қилиш учун зарур ҳисоб - китоб кўрсаткичларини тайёрлаш;
− Талаб шаклланишини фаоллаштириш ва сотишни тезлаштириш. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling