Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Маркетинг тамойиллари. Ҳар бир фаннинг предмети ва унинг 
услублари бўлганлиги каби маркетинг ҳам алоҳида фан сифатида ҳар бир олий 
ва ўрта махсус билим юртлари, бизнес мактабларида ўргатилмоқда. Бу фаннинг 
ўзига хослиги шундан иборатки, у фан сифатида ҳам белгиланган. Бу мақсадга 
эришишни вазифа қилиб қўяди. Шу боис ҳам бизнинг давлатимизда маркетинг 


235
мутахассислиги олий ва иқтисодий таълим тизимида асосий касб этиб жорий 
этилади. Бу соҳада билимли бўлган одамнинг маркетинг тамойилларини чуқур 
билиши тақозо этилади. Маркетинг тамойиллари бозорга кириш фаолиятини 
юритувчи учун энг олий вазифадир. 
Бозорга кириш ниҳоятда катта ҳаракатни талаб қилади. Бу ҳаракатда 
маркетинг дастурини тузиш бош вазифадир. Ушбу хужжат (барча жараёнларни 
ўз ичига олган) бозорга кириш йўлларини ўзида мужассамлаштиради. Бозорни 
чуқур ўрганиш асосида унга кириб олиш йўллари белгиланади. Шунга кўра 
бозорга кириб олишнинг кўплаб йўллари мавжуд: бозорга давлатнинг 
иқтисодий сиёсати асосида, рақобат кураши асосида, рақобатсиз янги маҳсулот 
яратиш билан мавжуд товарларнинг иқтисодий ва ташкилий турларини 
ўзгартириш эвазига ва бошқа кўплаб йўллар билан кириш мумкин. Буларда ҳар 
бир йўлнинг ўз хусусияти бўлгани каби уларнинг ягона иқтисодий ташкилий 
асоси ҳам мавжуд. Бозорга кириш барча фаолиятининг иқтисодий 
баркамоллиги рақобат курашига шу фаолиятининг бардош бера олиши, ишлаб 
чиқариш жараёнининг замонавий технология ва илмий техника тарраққиёти 
натижаларига таянганлиги, ишчи ходимларнинг малакаси, хом ашё ва 
материаллар сифати ва бошқа кўплаб омилларга боғлиқдир. Шунинг билан 
бирга маркетинг фаолиятини қанчалик даражада мукамаллиги ҳам бозорга 
киришни таъминловчи омилларнинг асосийларидан ҳисобланади. Маркетинг 
тамойилларидан яна бири бозорда мустаҳкам ўрнашишдир. Бу тамойил 
авваломбор бозор талабларига асосланган. 
Бозор талаблари нарх-наво, товар сифатида ва қўшимча хизматнинг
мавжудлигидир. Демак, яратилган ва сотилаётган товарнинг нарх-навоси, 
сифатли бўлиши ҳар бир ишлаб чиқарувчининг энг долзарб вазифаларидан 
ҳисобланади. Бозордаги талаб ва таклиф орасидаги муқобиллик нарх-навонинг 
шаклланишига таъсир кўрсатади. Шу боис бозорни ўрганиш, энг аввало, бозор 
шарт-шароитларини бажариш имконияти катта аҳамиятга эгадир. Бозор 
талабларининг беқарорлигини ва шу вақтнинг ўзида товарлар рақобати асосида 
иқтисодий имкониятларини белгилаш бозордаги ҳар бир сотувчининг асосий 
ниятларидан ҳисобланади. 
Бу тамойил мазмунан монопол таъсир кўрсатувчи даражасига етишиш 
маъносини ҳам англатиши мумкин. Бироқ монопол таъсир ҳам бозорда ягона 
ҳукмрон даражасини янада мустаҳкамлашнинг асосларини барпо этиш билан 
боғлиқ. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бозорга таъсир кўрсатиш қобилияти 
чексиз бўлмайди, балки талаб ва таклиф негизида яратилаётган товарнинг 
сотилиши аҳолининг сотиб олиш қобилияти доирасида. Товарни ҳозирги 
вақтдаги ва истиқболдаги истеъмол қобилияти ва бошқа омиллар унинг 
бозордаги нархини мунтазам чегаралаб туради. Бу эса ўз навбатида янги 
маҳсулот яратиш бўйича бетўхтов изланишлар олиб боришга ундайди. Бозорни 
узлуксиз ўрганиб бориш эвазига шу вақтнинг ўзида мавқеини мустаҳкамлаб 
ҳам боради. 
Бундай мавқе жаҳон аҳамиятига эга бўлган товарлар ишлаб чиқаришга 
эришиш, уларнинг сифатига ва нархига тўла кафолат бериш, ҳамда мустаҳкам 
моддий техника базасига суянган фаолиятни кенгайтириш демакдир. 


236

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling