Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
- 11-мавзу. Маркетингнинг объектив қонунлари ва томойиллари 11.1. Маркетингнинг умумий тавсифи
Таянч иборалар
• Маркетинг • Эҳтиёж • Талаб • Товар • Таклиф • Айирбошлаш • Маркетингни бошқариш • Маркетинг концепциялари • Коньюктура • Бозор • Тижорат • Нарх Ўз-ўзини текшириш учун саволлар: 1. Маркетинг нима, унинг қандай таърифларини биласиз? 2. Маркетинг бошқарувининг 4 та асосий босқичларини биласизми? 3. Корхона муваффақиятли ишлаши учун қайси бозорни қўллаши зарур? 4. Маркетингни бошқариш нимани англатади? 5. Талаб нима, унинг қандай турларини биласиз? 6. Маркетинг концепциялари нима, унинг нечта тури бор? 7. Маркетинг концепциясининг моҳияти нимада? 8. Маркетингни бошқариш жараёнларининг нечта босқичлари мавжуд? 232 11-мавзу. Маркетингнинг объектив қонунлари ва томойиллари 11.1. Маркетингнинг умумий тавсифи Бозор муносабатларига ўтиш даврида хўжалик юритувчи барча субъектлар - корхоналар, ташкилотлар ва бошқа хўжалик тизимидаги субъектларда уларнинг функционал вазифалари тубдан ўзгаради. Бошқаришнинг маъмурий-буйруқбозлик усули ўрнини замонавий усуллар эгаллаб, унда талаб ва таклиф, рақобатчилик, ўз стратегия ва тактикасини аниқлашда корхоналарга ҳамкорлик қилиш учун корхоналарни танлаш эркинлиги ва иқтисодиётнинг эркинлашуви асосий роль ўйнайди. Бозор муносабатлари бевосита баҳолар даражасига, молиякредит ташкилотлари орқали кредит ажратишдаги унинг устама фоизлари, суғурта шартлари, валюта курси ва бошқалар таъсир этади. Ана шу омиллар ишлаб чиқариш корхонасининг тузилишини, ишлаб чиқариш масштабини, корхоналар ресурсларини жойлаштириш, янги маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни бозорда сотилишини таъминлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ва бошқалар билан белгиланади. Рақобат натижасида меҳнат тақсимотининг тобора чуқурлашуви асосида давлатнинг иқтисодиётни ва хўжалик юритувчи субъектларни бошқаришдаги роли тубдан ўзгаради. Давлатнинг бевосита раҳбарлигида атроф-муҳит экологиясини сақлаш, давлат мудофааси, меҳнат ҳавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ҳал қилинади. Ўтиш даврида нафақат ишлаб чиқариш масалалари, балки ҳар бир раҳбарнинг, асосан, чет эл фирмалари, корхоналари билан ишлаётган корхона раҳбари ўз стратегияларини бозор шароитига қараб ўзгаришига эришиш лозим. Нормал ҳолда ишлаётган бозорни ташкил этиш мураккаб ва узоқ муддатли. Маълумки, маҳсулотлари кўп бўлган бозор, маҳсулотлар тақчил (дефицит) бўлган ёки монопол бўлган бозордан тубдан фарқ қилади. Бу фарқ асосан, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги фарқдир. Маҳсулотларга бой бозорда ишлаб чиқарувчилар ўзаро рақобатлашиб, турли маҳсулотларнинг сифатини яхшилашга ёки баҳосини камайтиришига мажбур бўладилар, яъни истеъмолчининг талабига бўйсинишга мажбурдирлар. Шунинг учун бу каби бозорни истеъмолчи бозори деб ҳам атайдилар. Тақчил (дефицит) бозорда эса истеъмолчиларнинг талаби ишлаб чиқарувчиларнинг талабидан кўп бўлиб, бунда истеъмолчи ишлаб чиқарувчининг таклифига бўйсинишга мажбур. Шунинг учун бу каби бозорни ишлаб чиқарувчилар бозори деб атайдилар. Рақобатли бозорда истеъмолчининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлат томонидан (бозорни бошқарувчи сифатида) тадбирлар белгиланади ва амалга оширилади. Бунинг мақсади охир-оқибатда истеъмолчи ишлаб чиқарувчини, маҳсулотни, баҳони танласин, аксинча эмас. Кўриниб турибдики, корхонанинг ички ва ташқи фаолияти унинг бозор муносабатларида ўзини қандай тутиши билан, аниқ стратегия ва тактика ишлаб 233 чиқариш билан белгиланади. Юқорида келтирилган фикрлар гоҳида корхонада қуйидаги ўзаро қарама- қарши бўлган масалаларни ҳал қилишни талаб этади: - ишлаб чиқаришнинг тез ўзгарувчанлигини таъминлаш; - истеъмолчи талабига кўра маҳсулот турларини ўзгартириб бориш; - янги техника ва техналогияни тезкорлик билан алмаштириб, унинг ўрнига замонавийларни ўрнатиш; - турли эҳтиёт қисмлар, тайёр маҳсулотларнинг маълум захирасига эга бўлиш; - тобора нархи тушиб бораётган маҳсулотларнинг сифатини ях-шилаш ва ҳоказо. Демак, корхона фаолияти бевосита товар, хизмат бозорларини ўрганиш, унинг қонун-қоидаларига амал қилишга кўп жиҳатдан боғлиқ экан. Бозор, унинг қонун-қоидалари, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни маркетинг фани ўргатади. Аммо маркетинг иқтисодий фаолият тизими бўлганлиги боис кенг тушунчадир. Бир томондан у бозор, ундаги талаб ва таклиф, истеъмолчи хоҳишию, ишлаб чиқариш йўналишини ҳар томонлама ва мукаммал ўрганишни билдирса, иккинчи томондан бозорга ва ундаги таклифга таъсир кўрсатиш, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг талаб ва таклифларини мувофиқлаштириш стратегиялари ва тактикаларини ишлаб чиқишни англатади. Корхона маркетингининг асосий мақсади - вақтнинг берилган оралиғида корхонанинг рентабеллигини оширишдир. Маркетинг асоси - аниқ йўналишга ва комплексга эга бўлишдир. Маркетинг тадқиқотларига корхонанинг барча фоалиятини ишлаб чиқаришдан тортиб бозорда сотилишигача бўлган босқичлар бўйсундирилиши керак. Бунинг маъносикорхонада қандай иш бажарилишидан қатъи назар, улар ҳар томонлама таҳлил қилиниши, ўрганилиши ва унинг асосида қарор қабул қилиниши керак. Маркетологлар «Биз маҳсулотни сотмаймиз - биз истеъмолчи талабини қондирамиз» дейишади. Бу уларнинг асосий шиори ҳисобланади. Маркетингнинг вазифаларини қуйидаги учбурчак орқали схематик ифодалаш мумкин: Корхона Бозор Истеъмолчи Маркетингнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: − бозорни комплекс тадқиқ қилиш; − маҳсулот турини режалаштириш; − талабни тўлақонли қондириш учун тадбирлар ишлаб чиқариш; − қондирилмаган талабни ўрганиш, яъни потенциал истеъмолчини топиш; − маҳсулотни сотиш бўйича тадбир ишлаб чиқиш; − ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш. 234 Замонавий маркетинг пайдо бўлганидан буён бир неча босқични босиб ўтди. Бу ўзгаришлар маҳсулотни серияли ва оммавий ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ. Маркетингни мақсадга мувофиқ равишда ривожлантириш асослари XX асрнинг бошларига тўғри келади, чунки бу даврда кенг миқёсда ишлаб чиқариш ривожланиб, рақобот ривожлана бошлади. 1-босқич. Бу босқич ишлаб чиқаришнинг мужассамлашуви, механизациялашуви ва автоматлаштирилиши билан характерланади. Бу даврда маркетинг тушунчаси маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан харидоргача бўлган жараённи назорат қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорликдан иборат деган мавзуни шакллантиради. 2-босқич. Бу босқич 1929-1933 йилларда юзага келган такрор ишлаб чиқаришдаги инқироз билан боғлиқ. Маркетинг бунда сотув билан боғлиқ бўлган мазмунини йўқотади. Маркетинг билан шуғулланувчи тижорат ташкилотлари ташкил этила бошланди. 1926 йилда АҚШда Маркетинг ва реклама бўйича Миллий Ассоциация ташкил этилди. Бу ташкилот 1973 йилда Америка маркетинг уюшмасига айлантирилиб, қайта ташкил этилди. Бугунги кунда бу ташкилот ўз атрофига 25 мингга яқин тадқиқотчилар, бизнес вакиллари ва ўқитувчиларини бирлаштирган. 3-босқич. Бу босқичда маркетинг бошқарув русумидан ишлаб чиқариш бозорига арендаторланган тизимига ўзгаради. У қуйидаги ҳолатларни ўз ичига олади: − корхоналар харидорга керак бўлган маҳсулотнигина ишлаб чиқаради; − сотувчи бозори харидор бозорига айланади; − корхона, фирмалар кўп маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилади; − бозорда маҳсулот кўпайиб, рақобат кескинлашади; − аҳоли ва корхоналарда даромад улуши ортиб боради. 4-босқич. Бу босқич маркетингни минтақалараро (трансконтенентал) корпарацияларнинг фаолиятларини мувофиқлаштирувчи тизимга айланиши билан харакатланади. Бунда маркетинг режалари харидорнинг талаблари мақсадларини бирлаштиради, давлат томонидан бозорнинг бошқарилиши ва ресурсларни баҳоланиши мазкур режаларга киритилади. Бугунги кунда АҚШ, Япония, §арбий Европа ва бошқа ривожланган давлатлар ўз фаолиятларини маркетингга асослайдилар. Маркетинг харажат талаб этиладиган соҳага айланди. Масалан, 1970 йилларда АҚШда 1 доллар баҳосидаги маҳсулотнинг 55 центи маркетинга, 45 центи ишлаб чиқариш, сотиш билан боғлиқ харажатларни ва фойдани ташкил этади. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling