Microsoft Word mvmao uzk doc
Схема. Ходимларни режалаштириш
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
Схема. Ходимларни режалаштириш.
Мавжуд ходимларни баҳолашда энг аввало уларнинг шаклланишига таъсир этувчи ташқи омилларга, хусусан меҳнат бозоридаги вазиятга эътиборни қаратмоқ лозим. Зеро, меҳнат бозоридаги ҳолат кўп жиҳатдан қуйидагиларга боғлиқ: • аҳоли сони, ёши, жинси салмоғидаги ўзгаришларга; • тармоқ ва худудий бандликдаги ўзгаришларга; • қўшимча ишчи кучини ёллаш даражасига; • ишлаб чиқариш ҳажми, таркиби ва ўсиш суръатига; • меҳнат ресурсларини бошқариш усулига ва ҳоказо. Ички омилларни баҳолаш учун қуйидаги маълумотлар таҳлилини бажармоқ зарур; • доимий банд бўлган ходимлар сони, фамилияси, яшаш жойи, ишга қабул қилинган вақти ва ҳоказо; • ходимларнинг таркиби (малакаси, мутахассислиги, ёш таркиби, миллий таркиби, ногиронлар салмоғи, ишчи ва хизматчилар, ИТХ салмоғи ва ҳоказо). • ходимлар қўнимсизлиги; • иш кунининг давомлилиги (тўлиқ ёки қисман бандлиги, неча ва қайси сменада ишлаши, таътилнинг давомлилиги ва ҳоказо) • иш ҳақи, унинг таркиби, қўшимча иш ҳақи, таъриф ёки таърифдан юқори тўлов ва ҳоказо. • давлат ёки ҳуқуқий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган социал- маиший хизмат (социал эҳтиёжларга ажаратиладиган маблағ)лар. Қайд қилинган ташқи ва ички омилларнинг таъсирида меҳнат бозоридаги вазият ўзгариб туради ва шунга мос равишда меҳнат ресурсларига бўлган талаб ва таклиф кўлами аниқланади. Меҳнат ресурсларига бўлган талабни режалаштириш ходимларни режалаштириш жараёнининг бошланғич босқичи бўлиб, уни тузишда қуйидаги маълумотлар асос вазифасини бажаради: • мавжуд ва режалаштирилаётган иш жойлари; • ташкилий ва техник тадбирлар режаси; • штатлар рўйхати ва бўш лавозимларни тўлдириш режаси. 205 Аниқроғи, ходимларга бўлган эҳтиёжни режалаштиришда маҳсулот ишлаб чиқариш режаси, маҳсулот бирлигига сарфланадиган вақт нормаси ва бир йилда ўрнатилган иш вақти фондидан фойдаланилади. Амалдаги технология даражаси доирасида ходимларга бўлган талабни режалаштириш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: T q H B i i i i = ⋅ Σ Σ Бу ерда: Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling