Microsoft Word mvmao uzk doc


Шундай қилиб, безовталик Сизни ҳар доим тамом қилмасидан бурун


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Шундай қилиб, безовталик Сизни ҳар доим тамом қилмасидан бурун 
ундан қутулиш йўллари 
1-қоида. Иш билан доим банд бўлиш безовталикни сиқиб чиқаради. Фаол 
ҳаракат бу энг яхши даво воситаларидан биридир. 
2-қоида. Арзимас нарсаларга кайгурманг. Майда-чуйдаларни деб 
бахтингизнинг бузилишига йўл қўйманг. 
3-қоида. Сизнинг аҳволингиздан қайғураётганларга нисбатан эҳтимоллар 
назарияси қонунини қўлланг. Эҳтимол, бундан баттар нимадир рўй бериши 
мумкин эди-ку? 
4-қоида. Буни олдини олиб булмайдиган воқеа билан солиштиринг. Агар 
аҳвол Сизнинг ихтиёрингизда эмаслигини, уни ўзгартириш қўлингиздан 
келмаслигини билсангиз, ўзингизга шундай деб таскин беринг: “Ҳа, бу 
шундай бўлди, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди”. 
5-қоида. Ўзингизни вақтида тухтатишни уддаланг. Безовталикка ёки 
бошқа ҳолатга нисбатан кўпроқ “товон тўламаслик”нинг қайси чорасини 
куришни ўзингиз учуй ҳал қилинг. 
6-қоида. Ўтган ҳодиса ўз-ўзини гўрга тиқаверсин. Қипиқни 
арраламанг. 
Д. Карнегин тинчлик ва бахт яратишнинг еттита йўли тўғрисида ўз 
фикрини билдирган. Улар қуйидагилардан иборат: 
1. Ҳаётингизни ўзгартириши мумкин бўлган саккизта сўз
Бизнинг қандай бўлишимиз фикримиз қандай бўлишига боғлиқ. 
Тафаккуримиз тақдиримизни белгилайди. “Инсоннинг ўзлиги, кун бўйи 
нима ҳақида ўйлаганидадир”, деганди Эмерсон. 
Бизнинг асосий муаммомиз фикрнинг тўғри йўналишини танлашдир. 
Рим файласуфи Марк Аврелий айтган тақдиримизни ўзгартирадиган 
қуйидаги ибораларда жон бор. Ўқиб олинг: 
“Бизнинг хаётимиз — фикримиз қандай бўлишига боғлиқ. Сиз ўзингиз 
ўйлаганингиздай эмас, балки Сиз нима ҳақида ўйлаётган бўлсангиз шундай 
кишисиз”. 
Агар Сиз қалбингиз хотиржам ва бахтли бўлишни истасангиз ёруғ кунлар 
ҳақида ўйланг, бардам бўлинг. Шунда Сиз ўзингизни қувноқ ва тетик ҳис 
қилиб юрасиз. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling