Microsoft Word mvmao uzk doc
Иш фаоиятидан қониқмаслик
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қизиқмаган иш билан
- Руҳий сабабларга
Иш фаоиятидан қониқмаслик стрессга сабаб бўлувчи энг муҳим
омиллардан ҳисобланади. Ходим ундан нима кутаётганлигини, бу ишни қандай қилиш кераклиги ва бу иш қандай баҳоланишини билсагина хотиржам ишлайди. Иш қобилияти ва омадсизлик инсон саломатлигига қаттиқ таъсир кўрсатади. Ҳаддан ташқари кўп иш ёки аксинча беишлик, ишнинг ўта кам бўлиши ҳам стрессга олиб келади. Бундай сабаблар туфайли содир бўлган асабийлашлик энг кўп тарқалгандир. Иш ҳаддан ташқари кўпайиб кетганда безовталаниш моддий бойликларга бефарқ бўлиш ҳиссиёти кучаяди. Худди шунингдек, иш билан кам таъминланганда юқоридаги ҳолатлар такрорланади. Қизиқмаган иш билан банд бўлиш ҳам стрессни юзага келтирувчи сабалардан ҳисобланади. Текширишлар шуни кўрсатадики, иш қанчалик қизиқарли бўлса, ходим шунчалик кам безовталанади, кам бетоб бўлади. Яна бу сабабларга қўшимча: ёмон иш шароитлари, иш жараёнида одамларнинг бир-бирига асоссиз талабларни қўйиши, ўқувсиз раҳбарнинг ўқувсиз муомаласи, демотивлаштиришининг устувор эканлиги ва бошқалар ҳам стрессни вужудга келтиради. Стресснинг физиологик сабабларига қуйидагилар киради: • мигрень (бошни қаттиқ оғритадиган ва кўнгилни айнитадиган асабий касаллик) яра; • қон босимининг ошиши; • қон касаллиги; • бел оғриғи; • артрит; • астма; • юрак оғриғи; • ошқозон оғриғи каби касалликлар. Руҳий сабабларга қаттиқ қўзғалиш, иштаҳани йўқотиш, воқеаларга, одамларга нисбатан этиборсизлик кабилар киради. Ҳаётда руҳий сабаблар туфайли вужудга келган стресслар жуда тез-тез учраб туради. Масалан, одам ўзининг (худбинома) эҳтиёжини, ҳудбинларча қондирса, яъни шуҳратпарастлик, ҳасадгўйлик, фаровонлигига эришув йўлидаги қўрқув, ҳокимиятга интилиш туфали фаолият кўрсатса ва ишни ўзини мард ва олижаноб деб билган тушунчаларига мос келмаса-шу ҳолатда у ўзи билан зиддиятга, жазавага тушган ҳолатда бўлади. 182 Ёки бошқа бир руҳий сабаб-бу ҳиссий зўриқиш, яъни эҳтиёжларни қондиришга тўсқинлик қилувчи омиллар ёки тақдир зарбалари: • энг яқин кишисининг ўлими; • уруш, жанжал, низо ва ҳоказолар қандай сабаблар туфайлигидан қатъий назар- ички ёки ташқи таъсириданми бари бир одамда асабий ҳолатни юзага келтиради. Организм учун салбий туйғулар бўлган қуйидагилар ҳам асабийлаш учун руҳий сабаблар ролини ўйнаши мумкин. Асабий ҳолатнинг вужудга келиши ва унинг ўтиб кетиши, руҳий ҳаловатсизликни билиш, уни бартараф этиш кабилар раҳбарлик фаолиятининг диққат марказида туриши керак. Асабийлашган ҳолатда: • онгли фаолиятдаги айрим томонлар тўхташдан қолади; • идрокда, хотирада англашмовчиликлар пайдо бўлади; • кутилмаган қўзғолишларга нисбатан айни бир хил бўлмаган таъсирлар юзага чиқади; • диққат ва идрок кўлами торайиб, ҳаловатсизлик кучаяди ва бошқалар. • бахиллик • қаҳр-хуноблик • рашк • даҳшат • иккиланиш • шубҳа • уят • саросималик • жаҳл • нафрат • қониқмаслик • ачиниш • тоқатсизлик • виждон азоби • макр • норозилик • хафагарчилик • ғам • ноумидлик • ранжиш • ташвиш • озор • қўрқиш • хўрлик • ҳаракат • ёмон кўриш • адоват Шундай вазиятда нохуш ҳолатнинг олдини олиш, яъни уни бошқариш керак. Бунинг учун раҳбар ишини нимадан бошлаши керак? Энг аввало у асабийлашган одамга нисбатан камситувчи муносабатда бўлмасдан, унга зиддият, ҳаловатсизлик ҳар бир шахс ҳаётининг ажралмас бўлаги эканлигини, бундай ҳолат нафақат унда бошқаларда ҳам бўлиши мумкинлигини, буни эса бартараф қилишнинг иложи борлигини англатиши керак. Бу асабий ҳолатни бошқариш ва шундай вазиятдан чиқаришнинг энг қулай ва оқилона йўлидир. Ҳаммадан ҳам ходим Сизнинг ёрдам беришга тайёр эканлигингизни сезиши керак. Бу унга биринчи қадам қўйишига ёрдам беради. Балки гапни шундай бошлаган маъқулдир: “Сезишимча Сизни нимадир қийнаётганга ўхшайди, агар Сизга ёрдамим тегса, мен буни жон деб бажараман: Марҳамат, истаган вақтингизда менга мурожаат қилишингиз мумкин”. Суҳбат давомида қуйидагиларга эътибор бериш керак. • унинг фаолиятини қизиқиб кузатиб бораётганингзни, унинг муоммоларига жиддий эътибор беришингизни билдиришингиз керак. • унга ушбу суҳбат шу ҳонадан ташқарига чиқмаслиги,ҳеч ким ҳабардор бўлмаслигини эслатинг; • унинг муаммоси унинг “айби” деб қаралмаслигини кўрсатинг; 183 • ходимни гапириб олишига имкон беринг, гапирга қийналса ҳам, тўхталиб қолганида ҳам гапини бўлманг, унинг гапини бўлиш унга нисбатан бетоқатлик ва ҳурматсизликни билдиради; • ўз муаммоларини яққол кўраолишига ёрдам бераоладиган саволларни беринг. Балки зиддиятли, кескин деб англанаётган ҳолат ваҳима қиладигандек унчалик жиддий эмасдир. Ушбу руҳдаги ҳодим билан қилинган ҳар бир суҳбат, ҳар бир ёрдам, ходимни ўз-ўзини қўлга олиши, ўзи ёрдам бера олишига олиб келади. Агар шу муаммони раҳбарнинг бир ўзи ҳал этиб қўя қолса, ходимни ўсиш имкониятидан маҳрум этган бўлади. Бундай тадбиркорона суҳбатлар маҳсус ажратилган хоналларда, яъни комуникациялашган жойларда ўтказилгани яхши. Шу жараёнда раҳбар шунга эътибор бериши керакки, ҳар бир асаблашган ҳолат зиддиятга киришган ҳар икки томоннинг ҳозиргача ошкор бўлмаган кучларини аён этади, юзага чиқаради. XX асрнинг буюк руҳшуносларидан бири Вена шаҳрилик машҳур олим Зигмунд Фрейд бундай деган эди: “Бизнинг барча интилишларимиз асосида икки мақсад ётади, шулардан бири машҳур ва нуфузлик инсон бўлишдир”. Америкалик ўткир файласуф, профессор Жон Дьюи айнан шу фикрни сал бошқачароқ ифодалайди. Унинг таъкидлашича, инсон табиатига ҳос бўлган умумий орзу-истак-эл орасида нуфузли киши сифатида танилиб, иззат обрў билан яшашдир. Бироқ бунга эришишнинг ўзи бўлмайди. Зеро обрў-шуҳрат, нуфуз-зўрлаб ёки талаб қилиш олинадиган фазилатлар эмас, унга фақат табиий йўсинда эришилади. Балоғат ёшига етган деярли ҳар бир инсон қуйидагиларни истайди: • соғлиқ ва узоқ яшаш; • озиқ-овқат; • уйқу; • пул ва қимматбаҳо буюмлар; • жаннатга тушиш; • болаларнинг орзу-ҳавасларини кўриш; • машҳур ва нуфузли бўлиш. Бу истакларнинг охиргисидан бўлак ҳаммасига бемалол эришиш мумкин. Уильям Жемс таъкидлаганидек: “Обрў-иззатли бўлиш учун зўр бериб интилиш инсон табиатида макон қурган энг кучли хусусият-дир”. Обрў-иззатга нисбатан ана шу кучли ташналик инсонларни бутун умри давомида қийноққа солиб келади. Бу ташналикни камдан кам одамгина қондира олади ва бунга эришганлар ҳаётда буюк инсон сифатида обрў ва нуфузга эга бўладилар. Ўзининг салоҳиятига объектив баҳо бермайин, шундай шон-шуҳратга эришишга имкони бўлмаганлар асоссиз равишда ўзини ҳар қуйга солади, асабийлашишни ўзига қурол қилиб олади ва оқибатда шу нарса унинг умрига завол бўлади. 184 Ана шундай кишиларни хотиржамликка чақирамиз ва уларга кейинги параграфда келтирилган Д,Карнегиннинг “Қандай қилиб хотиржамликка эришиш ва тўлақонлик ҳаётда яшаш мумкин” тўғрисидаги маслаҳатларини қунт билан ўқишни тавсия этамиз. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling