Microsoft Word mvmao uzk doc


Юқори даражадаги эҳтиёжларни қондириш усуллари


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Юқори даражадаги эҳтиёжларни қондириш усуллари 
Социал 
эҳтиёжлар 
ходимларга шундай иш берингки, улар бир бири билан 
алоқада бўлиш имкони бўлсин 
• иш жойларида бирдамлик руҳи, муштараклик туйғусини 
яратинг 
• бўйсинувчилар билан даврий кенгашларни ўтказиб туринг. 
• но формал гуруҳларни “тинчитиш”га ҳаркат қилманг, агар у 
корхона мавқеига путур етказмаса 
• ходимларга корхона доирасидан ташқарига ҳам социал 
фаоллик қилишга имкон беринг 
Ҳурматга 
бўлган
эҳтиёж 
• бўйсинувчиларга мазмунлироқ ишни таклиф қилинг 
• ходимларнинг эришган ютуқлари билан акс алоқани 
таъминланг 
• ходимлар ютуқларини юқори баҳоланг ва рағбатлантиринг 
• ходимларни мақсадни аниқлашга ва қарор қабул қилишга 
таклиф қилинг 
• бўйсинувчиларга ваколат ва ҳуқуқ беринг. 
• бўйсинувчиларни амал пила поялари сари кўтаринг. 
Ўзлигини 
исботлашга 
бўлган 
эҳтиёжлар 
• бўйсинувчиларнинг ўз имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши 
учун уларнинг ўқишига шароит яратиб беринг 
• бўйсинувчиларга муркаааб ва муҳим иш беринг, токи улар 
бутун вужудини бериб ишласин. 
• бўйсинувчиларнинг ташаббусини ривожлан-тиринг ва 
рағбатлантиринг. 
Бу эҳтиёжларни ҳеч қачон тўла-тўкис қондириш имконияти бўлмайди. 
Шу сабабли эҳтиёжларга асосланган мотивация жараёни чексиздир. 
Фредерик Герцбергнинг мотивация назарияси боисий тозаланиш 
(мотивационная гигиена) деб юритилиб, унинг асосида қониқиш келтирувчи 
меҳнат руҳий соғлом бўлишга ҳам ҳамкорлик кўрсатади деган фикр ётади. У 
қуйидаги икки гуруҳ омилларга эътиборни қаратади. 
Ишдан қониқиш омиллари 
№ Боисий омиллар (қониқмаслик 
манбалари) 
№ 
Мотивация (юқори қониқтириш 
манбалари) 
1 2 3 4 
1. Корхона ва маъмурият сиёсати 1. Ютуқларга эришиш 
2. Меҳнат шароити 2. 
Хизмат пила поялари бўйича 
кўтарилиш 
3. Иш ҳақи 3. 
Юқори масъулият 
4. Ишчилар 
билан 
ўзаро 
маносабат 
4. Натижани тан олиш ва қўллаб-
қувватлаш 
5. 
6. 
Меҳнат хавфсизлиги меҳнат 
интизомини назорат қилиш 
даражаси 
5. Ижодий ва хизмат доирасида
ўсиш имконияти 


149
Биринчи гуруҳ омиллар “гигиеник омиллар” деб аталади. Агар иш жойи 
ифлос, қоронғи, кўримсиз бўлса бу меҳнатга интилишни сусайтиради. Аксинча 
иш жойи тоза, эргонометрик нуқтаи назардан бенуқсон бўлса, меҳнатга аниқ 
йўналтирилган мотивлар пайдо бўлади. Бу ерда пул масаласи ҳам муҳимдир. 
Аммо пулга инсон қадр-қимматининг ўлчови сифатида қараш ҳам хавфлидир. 
Агар пулга интилиш инсоннни бутунлай эгаллаб олса, у кўпайишга мойиллик 
туғдириб, уни бошқаларга нисбатан буюклигини исботлашга олиб келади. 
Натижада кишилардан ва жамоадан ажраб қолади. 
Герцберг назарияси Маслоу назариясига зид эмас, билакс уни
тўлдиради. 
Кутиш назарияси америкалик руҳшунос В.Врум томонидан 1964 йилда 
ишлаб чиқилган. Унинг моҳияти шундаки, мотивация нафақат эҳтиёжни 
қониқтиришга, шунингдек мақсадга эришиш учун танланган ҳоҳшга ҳам 
боғлиқ. Кутиш назариясида 3 та муҳим омилнинг ўзаро муносабати асосий 
ўринни тутади: 
• меҳнат харажатлари (МХ) билан натижа (Н) ўртасидаги фарқни кутиш
(МХ-Н); 
• натижа(Н) билан рағбатлантириш (Р) ўртасидаги фарқни кутиш (Н-Р); 
• рағбатлантириш қиймати (Қ), яъни қониқишнинг ёки қониқмасликнинг 
нисбий кўрсаткичи. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling