Microsoft Word mvmao uzk doc


Ҳар учала омил ўртасидаги боғланишни қўйидагича ифодалаш


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ҳар учала омил ўртасидаги боғланишни қўйидагича ифодалаш 
мумкин: 
Мотивация (М) =(МХ-Н) (Н-Р) Қ. 
Кутилган нарса қанчалик қониқишга олиб келса, шунчалик мотивация 
кучли бўлади. Бу деган сўз-эҳтиёж тушунчасидан ташқари раҳбар мураккаб, 
қийин ишга астойдил ишлаганга яхши ҳақ тўланадиган ва рағбатланадиган 
аниқ кутиш вазиятларини яратиш керак. Кутиш назариясининг моҳияти ҳам 
шуни тақоза этади. 
Адолатлилик назариясига биноан кишилар ўзлари эришган рағбат 
даражасини шу тизимда банд бўлган бошқа кишилар эришган рағбат даражаси 
билан қиёсий таққослайди, яъни: 
_____________________________________________________ 
Индивидуал даромад Бошқа шахс даромади 
_________________ = ___________________ 
Индивидуал харажат
Бошқа шахс харажати 
_____________________________________________________ 
Дж.Адамс фикрича харажат таркибида нафақат ходимнинг мазкур ишни 
бажаришга сарфлаган меҳнати, шу билан бирга унинг шу корхонада ишлаган 
иш стажи, малака даражаси, ёши, социал мавқеи кабилар ҳам инобатга олинади. 
Агар барча баҳолашлар ва таққослашлар натижасида адолатсизликка йўл 
қўйилмаганлиги маълум бўлса, у ҳолда мотивация омиллари ижобий томонга 
ишлайди. Ўзгаларга қандай ёндошилган бўлса унга ҳам худди шундай 
ёндошилган бўлса, у ҳолда ходим кучига куч қўшиб меҳнат қилади ва аксинча. 
Яъни агар ходим бу ерда адолатсизликка йўл қўйилганини сезса, яъни 


150
рағбатлантиришда тенгсизлик бўлган бўлса, у ҳолда корхонада асаббузарлик 
ҳолати вужудга келиб ихтилофларнинг содир бўлишга сабаб бўлади. Адолат 
тарозиси бузилган бўлади. 
Кимки қўлидан келадигандан ортиқчасига интилса, у адолатдан 
маҳрумдир. 
Токи кишилар меҳнатига, қобилиятига, билим заковатига яраша 
тақдирланмас эканлар, улар унумдорликни, интенсивликни оширишга ҳаракат 
қилмайдилар. Корхонада ҳамжиҳатлик муҳити қарор топмайди. 
Мотивлаштиришда Х (икс) ва У (игрик) назариялари ҳам аълоҳида 
ўринни тутади. Бу назарияларнинг муаллифи америкалик руҳшунос Д.Мак 
Грегор бўлиб, у бошқарувчи ва ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабатини 
ифодалайди. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling