Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ишлаб чиқаришни бошқариш - бу ижодий жараён, ўзига хос бир 
санъат. У раҳбарнинг хилма-хил иш усулларида намоён бўлади. Бу усуллар эса 
раҳбарга ушбу соҳада оз омилкор кишиларнинг фикрини турли каналлар 
орқали аниқлаш ва бу фикрдан бошқариш жараёнида фойдаланиш 
имкониятини беради. У ўз фикрларини ҳар бир кишининг онгига етказиш учун 
ҳам маълум хислатларга эга бўлиши керак. 
Раҳбар суҳбатдошни шундай тинглай билиши лозимки, суҳбат 
натижасида иш ҳақида энг кўп даражада фойдали ахборот олиши керак. Бунга 
эса бошқаришнинг, айниқса ўз қўли остида?иларнинг фикрларига, сўзларига, 
таклиф ва танқидларига эътибор билан муносабатда бўлгандагина эришиш 
мумкин. Бўйсинувчи киши маълум ишини бевосита бажаради ва бу ишни 
бошқалардан кўра яхшироқ билади. 
Шунинг учун раҳбар ўз қўл остидагилар билан суҳбат қилганида ўзи учун 
айниқса қимматли бўлган ахборотни олишни мўлжаллаши керак. Бунинг учун 
очиқ гаплашиш шартини яратиш лозим. Бегоналар бўлмаслиги лозим, телефон 
қўнғироқларини чеклаш ва ҳоказолар талаб қилинади. 
Раҳбарнинг ёзишни билиши - aу фақат савдоли ёза билиши эмас, балки 
фикрни қисқа ва равон, яхши адабий тилда содда баён қилиш демакдир. 
Раҳбарликда бу ўз қарорини бўйсинувчига етказиш услубидир. Ишлаб 
чиқаришни бошқаришда ёзиш мумкин бўлган ҳамма нарсани, ёзиб қўйиши 
керак, деган қоида амал қилади. Бу бўйсинувчига ёзилганларга қараб ўз хатти-
ҳаракатини аниқ текшириб бориш, раҳбарга эса қарорнинг бажарилишини 
назорат қилиб туриши имкониятини беради. 
Раҳбар ўзига ахборот тайёрловчи ходимлар меҳнатини ташкил эта 
билиши, улардан омил?орeик билан фойдаланиши керак. Нотўғри, паст 
қийматли ахборот туфайли ёмон бошқарув қарори қабул қилишдан эҳтиёт 
бўлиши, энг муҳими унга келаётган ахборотларни саралаб олиш даркор. 


107
Функционал хизмат ходимлари, ёрдамчилар, референтлар раҳбарга энг зарур 
ахборотларни текшириб бериши мақсадга мувоффиқ бўлади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling