Миллий тадқИҚот университети aхатов Бекзод Эркин ўғли
Download 1.54 Mb.
|
Bekzod disertatsiya 62
- Bu sahifa navigatsiya:
- II -боб. Насос қурилмасида содир бўладиган вибрациянинг назарий асослари 2.1 Насос қурилмаларини вибрация ҳолатига олиб келувчи сабабларнинг назарий тахлили
I-боб бўйича ҳулосалар.
1.Республикадаги насос станцияларининг жойлашиши, уларнинг таркибидаги насос қурилмаларининг ишончли ишлаши ва уларга зарур бўлган сув миқдорининг кафолатли етказиб берилишида насос станция жойлашган худуд иқлими, табиати, тупроқлари ва гидрогеологияси муҳим ўрин ўрин тутади. 2.Насос станцияларининг оғир шароитларда ишлашини инобатга оладиган бўлсак, уларнинг эксплуатацион кўрсаткичларини юқори бўлмаслиги ва босимли қувурларнинг очиқ зонада ўрнатилишини хисобга олсак уларнинг узоқ вақт эксплуатация қилиш мураккаб жараён хисобланади. II -боб. Насос қурилмасида содир бўладиган вибрациянинг назарий асослари 2.1 Насос қурилмаларини вибрация ҳолатига олиб келувчи сабабларнинг назарий тахлили Сув кўтариш машина тизимидаги гидромеханик жиҳозлар фойдаланиш жараёнини тахлил шуни кўрсатдики уларнинг ишдан чиқишига олиб келувчи энг асосий сабаблардан бири титрашлар (вибрация) бўлиб, уни аниқлаш ва таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Гидромеханик жиҳозлар таркибига кирувчи насос агрегатларида ҳосил бўладиган титрашларни аниқлаш, ўлчаш натижасида уларнинг ҳозирги ҳолатлари ўрганилиб, келажакда ишончли ишлашини таъминлашга эришиш мумкин. Насос агрегатларини диагностика қилиш тизимини жорий қилиш натижасида ишлатиш жараёнида содир бўладиган бузилишларнинг сабаблари аниқланиши билан бирга, улар қисмларга ажратилмасдан техник ҳолатлари аниқланади ҳамда яна қанча муддат тўхтатмасдан ишлатиш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади. Насос агрегати мураккаб тизимни ташкил қилиб, уларнинг ҳолатларини вақт оралиғида ўзгариши жараёнида шундай кўрсаткичларини танлаб олиш керакки, бу кўрсаткичларни аниқлаш натижасида тизимнинг хақийқий ҳолатини баҳолаш имкониятига эга бўлинсин. Насос агрегати тизими олдига қўйилган сувни талаб қилинган миқдорда етказиб бериш учун тизимнинг ҳолати муҳим аҳамиятга эга. Бу вазифани бажарилиши насос агрегати фойдаланишга қўйилган даврда ва фойдаланиш даврининг биринчи босқичида, унинг кўрсаткичлари ўз ҳолатини сақлаб турганлиги ёки сезиларсиз ўзгарганлиги туфайли таъминланади. Бу даврда насос агрегати қисмлари бир-бирига мос равишда иш кўрсаткичларини таъминлаганлиги учун эришилади. Тизимдаги қисмлар орасидаги ўзаро боғланган элементлар орасидаги ўзгаришларни ўрганиш ва уларнинг умумий вазифани бажарилашини таъминлашда қанчали даражада аҳамиятга эга бўлишини аниқлаш учун диагностика масаласини тўғри шакллантириш талаб этилади. Насос агрегатларининг иш тартибини таҳлил қилиш натижасида, унинг қисмлари орасидаги ўзаро боғлиқликни уч босқичли тизимга бўлиш мумкинлиги аниқланди. Биринчи босқич энергетик ва механик қисмларни ўз ичига олган насос агрегат бўлиб, унинг элементлари насос қурилмаси ва электродвигателдан ташкил топган. Ўз навбатида насос қурилмаси ва электродвигател иккинчи босқични ташкил этиб унинг элементлари деталлар ва қисмлар ҳамда улар орасидаги ўзаро боғланишлардан иборат. Ўз табиатига кўра бу қисмлар орасидаги боғланишлар механик боғланишлар турига кириб, кинематик жуфтликлар таркибига киради. Уларнинг ҳаракати бир ва ундан катта эркинлик даражасига эга бўлганлиги учун уларнин умумий механик тизимлар харакатига киргазиш мумкин бўлган ўзи алоҳида-алоҳида қисмлардан ташкил топган тизим деб қаралади. Бу шуни англатадики уларни ташкил қилувчи хар бир элемент тизимнинг қўзғалмас координатасига нисбатан алоҳида ўлчамларга эга. Бу кўрсаткичлар механик боғланишнинг сифат характеристикаси бўлиб, тузилиш кўрсаткилари (оралиқ ва ўқлар орасидаги масофа,эгилиш ва бошқалар ) деб аталади. Тизим остини учинчи босқичида иккинчи босқич элементларининг қисмлари бўлган алоҳида деталлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг молекуляр таркиби билан характерланадилар. Уларнинг таркибини ўзгариши материалларнинг конструкцияларини ўзгаришига олиб келади. Бундай ҳолатлар деталларнинг ёрилишлар,дарс кетишлар, коррозион ва эррозион таъсирлар натижасида ишдан чиқишини келтириб чиқаради. Юқорида айтиб ўтилганларни инобатга олиб, тизимнинг тузилиши бўйича насос агрегатида сифат жиҳатидан характеристикасида тизимларни аниқлашда уч хил тизимни : -биринчиси энергетик тизимларни характеристикасини кўрсатувчи к; -иккинчиси механик тизимларни характеристикасини кўрсатувчи Si , -учинчиси гидралик тизимларни характеристикасини кўрсатувчи Sj ларни инобатга олиш лозим. к ва Si , Sj ларнинг физик кўрсаткичларининг маъноси бир хил. Фақат шуни эътиборга олиш керакки к ўз ичига структурали кўрсаткичлар тўпламини олиб, насос агрегатларининг структурали хусусиятларини характерлайди. Насос агрегатларини шикастланишига олиб келувчи факторларга: -узоқ муддат давом этадиган статик таъсирлар, кучланишлар; -такрорланувчи статик таъсирлар ва кучланишлар; -тебранишлар ва вибрацияларнинг таъсир этиши; -қурилмалар конструкциясининг эскириши; -коррозион таъсирлар ва чарчашлар. Бундай таъсирлар натижасида насос агрегати қисмларида салбий ҳолатлар юз бериб,уларнинг дарс кетиши,ейилиш жараёнинг тезлашиши ва сув юриш йўллари шаклининг ўзгаришига олиб келивчи ҳолатлар содир бўлади. Насос агрегатини тўсатдан бузилишига олиб келувчи ва кузатиб бўлмайдиган бундай жараёнлар функционал характеристикаларнинг ўзгаришига олиб келади. Хар бир структура параметри аниқ бўлса агрегатнинг техник ҳолатини баҳолаш мумкин. Аниқланган кўрсаткичлар насос агрегатларидаги бир хил детал кўрсаткичларига тўғри келса, уни техник ҳолатининг модели деб аташ мумкин. Техник моделни жадвал шаклида ёки структурали кўринишда кўрсатиш мумкин. Насос агрегатларини ҳолатини кўрсатувчи техник модел 2.1 жадвалда келтирилган. Бу моделни тахлил қилишда иккита асосий масалани ечиш лозим: - насос агрегатларининг қайси қисмларларини диагностика қилиш йўли билан ҳолатини аниқлаш мумкин; - қайси параметрлар насос агрегатларида бўлган ўзгаришларни яққол характерлайди . Адабиётлар тахлили бундай мақсад қўйилган масаланинг аналитик ечими кўриб чиқилмаганлигини кўрсатади. Насос агрегатлари қисмларининг холатини аниқ диагностика қилиш ва баҳолашда, уларни таъмирлаш ва техник ҳизмат кўрсатишлар даврида олинган статистик маълумотлардан фойдаланиб эришиш мумкин. Бу маълумотлардан фойдаланишда ресурс кўрсаткичларининг вариация коэффициентини солиштириш учун энг мақбул усул ҳисобланади. (2.1) бу ерда Қисмнинг кутилаётган ресурси ( j -қисмнинг буткул таъмирлашгача ресурси, n- ресурси ўрганилаётган қисмларнинг умумий сони) - ўрганилаётган қисм ресурсининг ўртача оғиши. 2ҳ
Қисмларнинг мухимлигини аниқлашда вариация коэффициенти энг катта бўлгани биринчи даражали бўлиб ҳисобланади. Танланган параметрлар структураси қуйидаги талабларни қондириши лозим: Бири бири билан функционал боғлиқ бўлмаслиги (Si нинг структурали параметри Sj параметрларига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгариши мумкин) яъни , Sj параметрлари аниқ қийматларига боғлиқ равишда Si нинг параметрларига боғлиқ эмаслиги; Танланган структурали параметрларга ташқи чегараларнинг белгиланганлиги: унинг таркибига фукнкционал,технологик, узхоқ муддатлилик ва виброакустик характеристикаларнинг чегараларини белгилаш. Умумий ҳолатда техник ҳолатнинг модели берилган n-ўлчамли фазода структурали параметрларнинг тўплами шаклида қуйидаги кўринишда ифодаланиши мумкин: Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling