Ўғитлар классификацияси.
Ўғитлар келиб чиқиши бўйича ноорганик-минерал, органик, органик-минерал ва бактериалларга таснифланади. Улар агрегат ҳолати бўйича қаттиқ, суюқ ва суспензия ҳолатда бўлади.
Минерал ўғитлар – саноат йўли билан: ноорганик хом-ашёни (форсфоритлар, калий тузлари, доломитлар ва бошқа маъданларни майдалаш) кимёвий ёки механик ишлов бериш билан тайёрланадиган, келиб чиқиши ноорганик маҳсулотлардир.
Хом-ашёга кимёвий ишлов бериш билан олинадиган минерал ўғитлар таъсир этувчи моддаларнинг концентрацияси (оддий ўғитлар – 20...25%, концентрланган – 30...38%, юқори концентрланган - 60% дан ортиқ, ультра концентрланган) билан фарқланади.
Минерал ўғитлар таъсир этувчи моддалар бўйича азотли, калийли, фосфорли ва микроўғитлар (борли, молибденли ва бошқалар)га бўлинади.
Органик ўғитлар – улардаги озуқавий элементлар ўсимлик ва ҳайвонларга тааллуқли моддаларда бўлади. Бу турдаги ўғитлар гўнг, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонлардан келиб чиққан моддаларни қайта ишлашнинг турли маҳсулотлари (торф, кунжара, балиқ уни, шакар чиқинди ва ташланмалари) дир.
Органик-минерал ўғитлар – органик ва минерал моддаларни ўз ичига олади. Бу ўғитлар органик моддалар (торф, сланец, кул ранг кўмир) ни аммиак ёки фосфор кислота билан ишлов бериш йўли билан олинади. Уларни, шунингдек торфни фосфат ўғитлар билан аралаштириш йўли билан олинади.
Бактериал ўғитлар – атмосфера азотини тўплайдиган ёки тупроқ ва ўғитларнинг органик моддаларини минераллайдиган микроорганизмлар етиштиришни ўз ичига олган моддадир. Бундай ўғитлар – азотобактерия, тупроқ нитрати ҳисобланади.
Минерал ўғитлар агрокимёвий таъсири бўйича: тўғри, қўшимча ва ўсимлик ўсишини ростлайдиган восита (препарат) ларга бўлинади.
Тўғридан-тўғри таьсир этувчи ўғитлар – бевосита ўсимликни озиқлаш учун мўлжалланган. Улар ўсимлик учун зарур бўлган элементлар: азот, фосфор, калий, магний, олтингугурт, темир, шунингдек микроэлементлар (бор, молибден, мис, рух, кобальт)ни ташкил қилади. Тўғридан-тўғри таьсир этувчи ўғитлар, ўз навбатида, оддий ва комплекс ўғитларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |