Минерал ўҒитлар технологияси. Тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурияти


Download 0.6 Mb.
bet6/8
Sana23.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1288759
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Калий - 1 боб

Аммоний-нитратли ― азот икки шаклда мавжуд: аммонийли ва нитратли; аммиакли селитра (NH4NO3);
Амидли – азот амидли шаклда NH2 – бўлади – карбамид (мочевина), кальций цианамид (CaCN2).
Азотли ўғитларнинг ассортименти ва энг кўп тарқалган азотли ўғитларнинг асосий агрокимёвий хоссалари 1-4жадвалда келтирилган.
Фосфатли ўғитлар сувда эрийдиган ва сувда эримайдиган шаклларда ишлаб чиқарилади. Сувда эрувчан фосфатли ўғитларга апатит ва фосфоритлардан олинадиган оддий суперфосфатлар (мувофиқ равишда 10...21% Р2О5 умум ва 8...15% Р2О5 узл ва қўшалоқ суперфосфатлар (ишлатиладиган хом ашё ва фосфат кислотага мувофиқ равишда 40...50% Р2О5 сув) киради.
Азотли ўғитлар ассортименти

Қийин эрийдиган ўғит-фосфорит унининг кўп миқдори тўғридан-тўғри ўғит сифатида ишлатилади. Бундай фосфорит уни юқори даражада майдаланган бўлади ва ундаги Р2О5 миқдори катта чегарада ўзгариши мумкин. Сувда эримайдиган ўғит сифатида преципитат ҳам ишлаб чиқарилади. Ҳозирги пайтда сувда эримайдиган ўғитлар қаторида фторсизланган фосфатлар, томас шлаклари ҳам ишлатилмоқда.


Мураккаб ўғитлар. Уларга таркибида иккита ва учта озуқа элементи бўлган мураккаб ўғитлар (аммофос, диаммофос, УФАКС, НКФУ, нитроаммофоска, нитрофоска ва бошқалар), мураккаб-аралаш ва аралаш ўғитлар, шунингдек суюқ мураккаб ўғитлар киради.
Фосфорли ўғитлар – сувда эрийдиган ва сувда эримайдиган хилда ишлаб чиқарилади. Сувда эрийдиган ўғитга оддий суперфосфат (апатитдан P2O5 ўзлаштирилиши 20...21%, Қоратау фосфоритидан P2O5 ўзлаштирилиши 14...15% ва Марказий Қизилқум фосфоритидан P2O5 ўзлаштирилиши 10...13%) ва иккиланма суперфосфат (фосфор кислотани олиш учун қўлланиладиган фосфат хом-ашёсига боғлиқ ҳолда таркибида 40...50% ўзлаштириладиган P2O5 бўлган) киради.
Бугунги кунда қуйидаги фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарилмоқда: УФАКС (ўғит фосфор, азот, кальций, сера); НКФУ (нитрокальций фосфат ўғити N:P2O5=12-13:10-17%); АСФ (аммоний сульфат фосфат N:P2O5=15-18:23-15%, ТШ 6-12-96); суперфос – NS (N:P:Mg:Ca:S).
Калийли ўғитлар. Асосан сувда эрийдиган калийли ўғитлар ишлаб чиқарилади, уларга калий хлорид, калий сульфат, аралашган тузлар ва бошқалар киради (1.1-расм).



Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling