Минерал ўҒитлар технологияси. Тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурияти
Download 0.6 Mb.
|
Калий - 1 боб
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нам тортувчанлик.
- 1.1. Калийли ўғитлар таснифи. 1.2. Комплекс ўғитлар таснифи.
Эланувчанлик.
Эланувчанлик - ўғитларнинг миқдорловчи ва сепувчи машиналари ердамида ер юзасига тақсимлаш ва сепилганда тушишини ифодалайди. Сепувчи қурилмага бир хил миқдорда берилиши ўғитларнинг сочилувчанлиги билан аникланади. Ундан ташқари, ўғитларнинг замонавий машиналар билан сифатли тақсимланиши кўп жиҳатдан гранулометрик таркибига боғлиқ. Ўғитларни тез баҳолаш учун ўғитларни эланувчанлик шкаласи ишлаб чиқилган: 1-7 жадвал. Ўғитлар сифатини баҳолаш мезонлари.
Нам тортувчанлик. Ўғитларнинг механик элаклар билан эланувчанлик хоссаси, тўғридан-тўғри уларнинг нам тортувчанлик хоссасига боғлиқ. Критик нам тортувчанлик эланувчанлик билан аниқланади. У ўғитларни элаклар билан қониқарли элаш мумкин бўлгандаги максимал намлигига тенг. Агар, ўғитнинг нам тортувчанлиги эланувчанлик билан аниқланса, унда ўғитнинг максимал сорбциялаш нуқтаси юқори бўлади ва унда ўғит доимий эланиш хоссасини сақлайди. Ўғит гранулаларнинг сорбцион нам тортиш хоссаси сувда эримайдиган моддаларда келтирилган температура ва намликда ҳаводан максимал даражада сингдириб олган намлик миқдори билан белгиланади. Бу кўрсаткичлар қуйидагиларга тўғри келади: а) ишлаб чиқаришда ўғит гранулалари қуритилгандан кейин сақланиш жойидаги йиллик об-ҳаво миқдори орқали оптимал нам шароит аниқланади; б) бир ойдаги максимал намлик миқдори (Европада ўртача 88%, Марказий Осиёда 80%). Эланувчанлик ўғитнинг бир ойдаги максимал сорбцион нам ютиш миқдори билан текширилиши керак. в) бир ойлик минимал намлик (Европада ўртача 63%, Марказий Осиёда 46 %) . Бир ойлик минимал сорбцион нам тортувчанлик ўғитларни очиқ ҳолда сақлашда намликни ўзида минимал сақлашини кўрсатади. «Буфер» нам тортувчанлик миқдори ўғит учун эланувчанлигини камайтирган даражада қўшиш мумкин бўлган миқдори билан белгиланади. Бу асосан гигроскопик ўғитларда ишлатилади. 1.1. Калийли ўғитлар таснифи. 1.2. Комплекс ўғитлар таснифи. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling