Минерал ўҒитлар технологияси. Тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурияти
Download 0.6 Mb.
|
Калий - 1 боб
Ёпишқоқлик.
Ёпишқоқлик - дисперс материалларни ҳар хил катталикдаги агломератлари ҳосил бўлиш хусусияти ва маълум ташқи шароитдаги мустаҳкамлиги. Ёпишқоқлик стандарт шароитдаги синовларда олинган агломератлар мустахкамлигини характерлайди. Ёпишқоқликка кўплаб бир-бири билан боғлиқ омиллар таъсир кўрсатади. Буларниниг энг муҳимлари: намлик, гигроскопиклик, эрувчанлик, кимёвий таркиб, гранулометрик таркиб, заррачалар катталиги ва шакли, механик босим, сақлаш шароити ва давомийлиги. Энг кўп ёпишқоқликка гигроскопик, кукунсимон ўғитлар эгадир. Бўлак ва заррачалар орасида учрашиш катта булади. Гранулланган ўғитлар ичида энг ёпишқоқлиги юқориси - бу паст зичликка эга гранулалардир. Сувда эрувчан минерал ўғитларнинг ёпишқоқлигини қуйидаги усуллар билан камайтириш мумкин: намлиги минимал бўлган гранулланган ўғитлар ишлаб чикариш; мустаҳкам гранулалар олиш; омборга юбориш ёки қадоқлашдан аввал совитиш; ўғитни ҳаводан намлик ютишининг олдини олиш (қоп ва омбор, транспорт герметиклиги, гранулаларни қоплаш). Амалий шароитда ўғитлар ёпишқоқлигининг қуйидаги даражаси мавжуд бўлади. Ўғитнинг ёпишқоқлиги цилиндрик бузилишга қаршилик катталиги билан аниқланади. 1-5 жадвал. Ўғитлар ёпишқоқлигини баҳолаш.
1-6 жадвал. Оддий ва мураккаб ўғитлар учун қуйидаги ёпишқоқлик классификацияси мавжуд.
Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling