Минерал ўҒитлар технологияси. Тупроққа минерал ўғитлар солишнинг зарурияти


Download 0.6 Mb.
bet3/8
Sana23.03.2023
Hajmi0.6 Mb.
#1288759
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Калий - 1 боб

Оддий ўғитлар – ўсимликларни озиқлантирадиган элементлардан бири: азот, фосфор, калий, магний, бор ва бошқалардан иборат бўлади.
Азотли ўғитларсувда эрийди, улар азотининг бирикиш шакли бўйича: аммиакли, аммонийли, амидли ва бу шаклларнинг турли бирикмалари (аммиак-нитратли, аммиак-амидли ва ҳоказолар) бўйича фарқланади. Ювилиб кетмайдиган ёки қийин эрийдиган азотли ўғитларнинг янги турлари карбамид-формальдегидли, изобутил-лидендикарбамид, оксамид ва бошқалар ишлаб чиқарилади.
Фосфорли ўғитлар – эрувчанлиги ва ўсимликларнинг ўзлаштириши бўйича фосфорли ўғитлар уч гуруҳга бўлинади.
- сувда эрийдиган ўғитлар – унда фосфорли бирикмаларнинг кўп қисми сувда эрийди ва ўсимликлар томонидан жуда енгил ўзлаштирилади (суперфосфат, иккиланма суперфосфат, мураккаб ўғитлар - аммофос, нитроаммофоска, нитрофоска, карбоаммофоска);
- цитратли эрувчан ўғитлар – унда аммоний цитратнинг аммиакли эритмасида эрийдиган фосфор бирикмалари бор. Бу гуруҳга прицепитат (дикальций фосфат) киради.
- лимонли эрувчан ўғитлар – сувда ва аммоний цитратнинг аммиакли эритмасида эримайдиган, лекин цитрат кислота эритмасининг 2% лигида эрийдиган. Уларга фторсизлантирилган фосфатлар, фосфор уни тааллуқлидир. Бу ўғитлар нордон тупроқ учун жуда фойдали, яроқлидир. Бу ўғитларнинг фосфор бирикмалари аста-секин тупроқ эритмасига тушади ва уларнинг таъсири бир неча йилларга етади.
Калийли ўғитлар – концентратланган (калий хлорид, калий сульфат, калий магнезия ва бошқалар) ва тузлар хом-ашёси (сильвинит, каинит) га бўлинади. Сувда эримайдиган минераллар (нефелин, дала шпати) тўғридан-тўғри ишлатилмай, калийли ўғитлар олиш учун хизмат қилади (масалан, нефелиндан калий сульфати олиш мумкин).
Микроўғитлар – кичик дозаларда қўлланиладиган ўғитлардир. Микроэлементлари бўлган техник тузлар – борат кислота, мис сульфати, аммоний молибдат ва бошқалар. Таркибида микроэлементлар бўлган чиқиндилар – колчедан қолдиғи, марганецнинг шламлари. Чўккан магний борат ва бошқалар сувда эримайди.

Download 0.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling