Мирзо улуғбек номидаги


Download 4.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/189
Sana27.10.2023
Hajmi4.9 Mb.
#1727116
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   189
Bog'liq
Milliy universitet Lobar bilan tezis

Фойдаланилган адабиётлар 
1.Wojtowicz, John. A. “Cyanuric and Isocyanuric Acids.”, Encyclopedia of 
Chemical Technology, John Wiley & Sons, Inc.,New York 1993a. 
2.Д.Х.Мирхамитова, С.Э.Нурмонов, У.А.Абдуллаев, О.Э.Зиядуллаев, 
В.Н.Жураев, N-винилпиперидин синтези ва жараённи технологик 
параметрларини аниқлаш, Кимё ва кимёвий технология журнали, 
Тошкент, 2013, №1, Б.25-28. 
3.Д.Х.Мирхамитова, 
У.А.Абдуллаев, 
С.Э.Нурмонов, 
Ю.Х.Исоков, 
Б.О.Туронов, Виниллаш реакцияларида юқори асосли системаларнинг 
аҳамияти Ўзбекистон кимё журнали, Тошкент. 2013, №1, Б.23-26. 
 
2-ГИДРОКСИЭТАН КИСЛОТАНИ ГОМОГЕН УСУЛДА 
ВИНИЛЛАШ РЕАКЦИЯСИ
Парманов А.Б., Нурмонов С.Э., Абдуллаев Ж.Ў., Атамуродова С.И.,
Исомиддинов Ж.Қ. 
Ўзбекистон Миллий Университети, Тошкент ш. 
e-mail: 
asqar.parmanov@mail.ru
 
Бугунги кунда замонавий инновацион технологиялар ёрдамида нефт-
газ саноатини диверсификациялаш асосида биологик фаол, ноёб 
хоссаларга эга бўлган турли туман органик бирикмалар олиш 62-67% ни 
ташкил қилади. Саноат миқёсида ацетиленни гидратлаб ацетальдегид 
олиниши кимё саноатида учун ацетилен энг мухим хом ашё 
материалларидан бирига айланди [1].


173 
Виниллаш 
реакциялари 
винил 
бирикмалар 
синтезида 
қўлланиладиган асосий усуллардан бири ҳисобланади. Бунда молекула 
таркибига, асосан ацетилен реакцияси орқали винил гуруҳи киритилади. 
Бундай реакцияларга таркибида фаол водород атоми тутган органик 
бирикмалар: спиртлар, феноллар, гидроксил гурухли циклик бирикмалар
карбон кислоталар, бирламчи ва иккиламчи аминлар ҳамда ва –SН 
типидаги бирикмалар ҳам киришади. Карбон кислоталарни ацетилен билан 
гомоген ва гетероген шароитда виниллаш реакцияси орқали карбон 
кислоталарининг 
винил 
эфирлари 
синтез 
қилинади. 
Карбон 
кислоталарининг винил эфирлари ҳамда уларнинг полимерлари эмульцион 
бўёқлар учун эмульгаторлар, сурков мойларининг ёпишқоқлигини 
яхшилашда ва резина каучук саноатида тикувчи агентлар сифатида 
ишлатилади. Бундан ташқари аналитик кимёда металл ионларини 
аниқлашда аналитик реагентлар сифатида хам қўлланилмоқда [2]. 
Маълумки, карбон кислотанинг рух тузи катализатори иштирокида 
карбон кислота билан ацетилен реакциясида мос равишдаги винил эфир 
ҳосил бўлади. Ҳозирги вақтда гомоген ва гетероген температура 200-300 
0
С атрофида карбон кислоталар билан ацетилен реакциясидан Люис 
кислоталари билан тегишли равишдаги карбон кислоталарнинг рух тузи 
катализатори иштирокида карбон кислоталарнинг винил эфирлари 
олинади [3]. 
Ушбу ишда 2-гидрокси этан (гликол кислота) кислотани гомоген 
усулда ацетилен билан виниллаш жараёни амалга оширилди. Каталитик 
реакциялар боришига ҳарорат, реакция давомийлиги вақти ва катализатор 
табиати жуда катта таъсир кўрсатади. Реакция тетрагидрофуран (ТГФ) 
эритмасида катализаторлар иштирокида олиб борилди. Катализатор 
сифатида эритувчи массасига нисбатан 10% гликол кислотанинг рух тузи 
ва Люис кислоталари: (гликол кислотанинг рух тузи массасига нисбатан 
10%) ZnCl
2
, CrCl
3
, FeCl
3
, AlCl
3
,
ва AlCl
3
∙6H
2
O катализаторлари 
аралашмасидан фойдаланилди. Жараён 120
0
С да гликол кислотасининг 
ТГФ-катализатор системасидаги эритмасидан ацетилен ўтказиб турилган 
ҳолатда олиб борилди. Реакциянинг схемаси қуйидагича: 
CH
2
HO
COOH
+
HC
CH
CH
2
HO
COOCH
CH
2
kat.
Жараёнга катализатор ва реакция давомийлиги таъсирини ўрганиш 
натижалари жадвалда келтирилган. 
Гликол кислота винил эфири унумига реакция давомийлиги ва 
катализатор табиати таъсирини ўрганиш натижалари таҳлили шуни 
кўрсатадики ацетиленни берилиш тезлиги ва давомийлиги махсулот 
унумига таъсир этади. Ўрганилган реакция вақтида (1-6 соат) реакция 
давомийлиги ортиб бориши билан (1-6 соат) гликол кислота винил эфири 
унуми максимум орқали ўтади. AlCl
3
∙6H
2
O катализаторлигида 1-4 соат 
давомида винил эфир унуми мос равишда 52,0 дан 84,0% гача ортади.


174 
Катализат таркибида асосий махсулотдан ташқари сезиларли 
миқдорда бошланғич модда-гликол кислотаси борлиги аниқланди. Уни 
ажратиш, тозалаш ва реакцияга қайта бериш орқали реакциянинг умумий 
унумдорлигини ошириш мумкин. 

Download 4.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling